Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.02.2022 й. 76-сон "Ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг хавфсизлик ҳолатига оид ахборотни хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларга тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.02.2022 й.

N 76




ЯДРОВИЙ ҚУРИЛМАЛАР ВА (ЁКИ) САҚЛАШ

ПУНКТЛАРИНИНГ ХАВФСИЗЛИК ҲОЛАТИГА

ОИД АХБОРОТНИ ХАВФСИЗЛИКНИ ДАВЛАТ

ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛУВЧИ ОРГАНЛАРГА

ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



"Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг хавфсизлик ҳолатига оид ахборотни белгиланган тартибда хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларга тақдим этиш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг хавфсизлик ҳолатига оид ахборотни хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларга тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг хавфсизлик ҳолатига оид ахборотни хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларга тақдим этиш;

тақдим этилган ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг хавфсизлик ҳолатига оид ахборотни хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар томонидан таҳлил қилиш, маълумотлар базасини шакллантириш, мазкур объектларда хавфсизликни доимий равишда назорат қилиб бориш;

ядровий қурилмаларда ва (ёки) сақлаш пунктларида радиоактив моддалар, радиациявий манбалар, ядровий материаллар ҳамда радиоактив чиқиндиларнинг сақланиши, жисман ҳимоя қилиниши талабларига риоя этилишини таъминлаш.


2. Ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларини эксплуатация қилувчи ташкилотлар раҳбарлари ушбу объектларнинг хавфсизлик ҳолатига оид ахборотни белгиланган муддатларда хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларга тақдим этилишига масъул этиб белгилансин.


3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 18 февраль