Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Мудофаа вазирлигининг 10.02.2022 й. 3-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 08.02.2022 й. 2-2022-Қ/Қ-сон, Молия вазирлигининг 08.02.2022 й. 2-сон "Ҳарбийхизматчилар орасидан пенсионерларни олий ҳарбий таълим муассасаларининг илмий ходимлари ва ўқитувчилари лавозимларига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 28.02.2022 й. 2901-1-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.02.2022 й.

N 2901-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУДОФАА ВАЗИРЛИГИНИНГ

10.02.2022 й.

N 3


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ

МУНОСАБАТЛАРИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

08.02.2022 й.

N 2-2022-Қ/Қ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

08.02.2022 й.

N 2


ҚАРОРИ



Ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерларни

олий ҳарбий таълим муассасаларининг илмий ходимлари

ва ўқитувчилари лавозимларига ишга қабул қилиш

тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандига

ўзгартириш киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сонҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ва 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2017 йил 23 июндаги 19, 17-Қ/Қ, 90-сон қарори (рўйхат рақами 2901, 2017 йил 24 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 743-модда) билан тасдиқланган Ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерларни олий ҳарбий таълим муассасаларининг илмий ходимлари ва ўқитувчилари лавозимларига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Олий ҳарбий таълим муассасаларининг илмий ходимлари ва ўқитувчилари лавозимларига танловда иштирок этиш хоҳишини билдирган пенсионерлар таълим муассасасига қуйидаги ҳужжатларни топшириши лозим:

ариза;

пенсия гувоҳномаси нусхаси;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги ҳарбий хизматчининг гувоҳномаси;

белгиланган шаклда тўлдирилган сўровнома;

таржимаи ҳол;

тегишли илмий даражаси ҳақидаги дипломнинг нусхаси (мавжуд бўлса);

тегишли илмий унвони ҳақидаги аттестатнинг нусхаси (мавжуд бўлса);

илмий ишлар рўйхати (мавжуд бўлса);

илмий ишлар ҳамда ихтироларга тегишли ҳужжатлар ва бошқа муаллифлик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси (мавжуд бўлса).".


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мудофаа вазири


Б. Курбанов

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазири

Н. Хусанов

Молия вазири

Т. Ишметов

       


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 28 февраль