Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.12.2004 й. 561-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.12.2004 й.

N 561



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ АХБОРОТ-ТАҲЛИЛ

ДЕПАРТАМЕНТЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 12 октябрдаги 475-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари бир ҳафта муддатда тегишли Ахборот-таҳлил департаментлари раҳбарлари ва мутахассислари функционал вазифаларининг тақсимланишини тасдиқласинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 48-49-сон, 495-модда.