Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.05.2022 й. 235-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.05.2022 й.

N 235




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ АППАРАТИНИНГ

МАҲАЛЛА ВА НУРОНИЙЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

МАСАЛАЛАРИ БЎЛИМИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 1 мартдаги ПФ-81-сон Фармони, "Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-147-сон, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 6 апрелдаги ПҚ-195-сон қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 22 февралдаги 85-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлими тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлими мудири бир ҳафта муддатда бўлим мудири ва бош мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимоти тасдиқланишини таъминласин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлимига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 6 май