Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 26.04.2022 й. 05-1411-сон "O`z DSt 601:2022 "Техник чигит. Тукдорликни аниқлаш усуллари" Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.05.2022 й. 88-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.05.2022 й.

N 88




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ТАШҚИ

САВДО ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН ТЕХНИК ЖИҲАТДАН

ТАРТИБГА СОЛИШ АГЕНТЛИГИ

БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

26.04.2022 й.

N 05-1411


БУЙРУҒИ



O`z DSt 601:2022 "Техник чигит. Тукдорликни

аниқлаш усуллари" Ўзбекистон Республикасининг

давлат стандартини тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги ПФ-6240-сон "Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тўғрисидаги низом"га асосан БУЮРАМАН:


1. O`z DSt 601:2022 "Техник чигит. Тукдорликни аниқлаш усуллари" Ўзбекистон Республикасининг давлат стандарти иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, "Ўзёғмойсаноат" уюшмаси, Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.



Бош директор                                                                         Д. Саттаров



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 29 май