Молия вазирининг 13.06.2022 й. 17-сон "Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сонли БҲС) "Бюджет ҳисоботи"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруқнинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 20.06.2022 й. 3124-4-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
20.06.2022 й.
N 3124-4
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
13.06.2022 й.
N 17
БУЙРУҒИ
"Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг
стандарти (3-сонли БҲС) "Бюджет ҳисоботи"ни
тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруқнинг 2-бандига
ўзгартириш киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 18 декабрдаги 157-сон "Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сонли БҲС) "Бюджет ҳисоботи"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғининг (рўйхат рақами 3124, 2019 йил 18 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 й., 3-сон, 57-модда) 2-бандидаги "2022 йил 1 июлдан" деган сўзлар "2023 йил 1 январдан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Т. Ишметов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 20 июнь