Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 08.07.2022 й. 55-сон, Молия вазирлигининг 07.07.2022 й. 31-сон "Биржа савдоларида полиэтиленни сотиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 25.07.2022 й. 1837-1-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
25.07.2022 й.
N 1837-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ 08.07.2022 й. N 55 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 07.07.2022 й. N 31 |
ҚАРОРИ
"Биржа савдоларида полиэтиленни сотиш
тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш
тўғрисида"ги қарорни ўз кучини
йўқотган деб топиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сон "Товар хом ашё биржалари фаолиятига илғор ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва электрон тижорат фаолиятини изчил ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2008 йил 30 июндаги 55 ва 68-сон "Биржа савдоларида полиэтиленни сотиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1837, 2008 йил 16 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 289-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, "Ўзбекнефтгаз" АЖ ва "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир
|
Д. Кучкаров |
Молия вазири |
Т. Ишметов |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 25 июль