Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Марказий банк Бошқарувининг 21.01.2023 й. 1/13-сон "Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 31.01.2023 й. 3224-2-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

31.01.2023 й.

N 3224-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

21.01.2023 й.

N 1/13


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари

автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни

муҳофаза қилиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Электрон рақамли имзо тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 январдаги 2/4-сон қарори (рўйхат рақами 3224, 2020 йил 10 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.03.2020 й., 10/20/3224/0312-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                 М.Б. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари

автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни

муҳофаза қилиш тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом тижорат банкларининг (бундан буён матнда банк деб юритилади) автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди".


2. 91-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"91. Электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилиш муддати электрон рақамли имзо рўйхатга олинган пайтдан эътиборан йигирма тўрт ойдан ошмаслиги керак. Бунда электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилиш муддати икки мартадан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.

Фойдаланувчиларнинг электрон рақамли имзо очиқ калитларини автоматлаштирилган банк тизимида рўйхатга олиниши ва ҳисоби юритилиши керак.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 1 февраль