Болаларни соғломлаштириш оромгоҳларига қўйиладиган санитария-гигиеник талабларни (0026-22-сон СанҚваН) тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (ЎзР Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 18.06.2022 й. N 12-сон)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ОСОЙИШТАЛИК
ВА ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ ХИЗМАТИНИНГ
18.06.2022 й.
N 12-сон
ҚАРОРИ
Болаларни соғломлаштириш оромгоҳларига
қўйиладиган санитария-гигиеник талабларни
тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан
2022 йил 5 августа ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 101]
Ўзбекистон Республикаси "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон "Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Болаларни соғломлаштириш оромгоҳларига қўйиладиган санитария-гигиеник талаблар (0026-22-сон СанҚваН) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. "Таътил давомида болалар соғломлаштириш кундузги оромгоҳларининг режимини тартибга солиш, таъминлаш ва ташкил қилиш бўйича гигиена талаблар" (0285-10-сон СанҚваН, 2010 йил 5 август) ҳамда "Шаҳар атрофидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларини жиҳозлаш, сақлаш ва режимини ташкил қилиш бўйича санитария қоидалари" (0286-10-сон СанҚваН, 2010 йил 5 август) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва
жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Б. Юсупалиев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).