Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 06.06.2022 й. 05-1426-сон "ЎЗ ДСТ 3617:2022 "Автомобиль йўллари бўйлаб йўл четларини кўкаламзорлаштиришда дарахт ва бута кўчатлари. Боғ ва архитектура шакли. Техникавий шартлар" Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 06.07.2022 й. 92-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.07.2022 й.

N 92




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ТАШҚИ

САВДО ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН ТЕХНИК ЖИҲАТДАН

ТАРТИБГА СОЛИШ АГЕНТЛИГИ

БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

06.06.2022 й.

N 05-1426


БУЙРУҒИ



O`z DSt 3617:2022

"Автомобиль йўллари бўйлаб йўл четларини

кўкаламзорлаштиришда дарахт ва бута кўчатлари.

Боғ ва архитектура шакли. Техникавий шартлар"

Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартини

тасдиқлаш тўғрисида


[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан

2022 йил 6 июлда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 92-сон]



Ўзбекистон Республикасининг "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги ПФ-6240-сон "Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тўғрисидаги низомга асосан БУЮРАМАН:


1. O`z DSt 3617:2022 "Автомобиль йўллари бўйлаб йўл четларини кўкаламзорлаштиришда дарахт ва бута кўчатлари. Боғ ва архитектура шакли. Техникавий шартлар" Ўзбекистон Республикасининг давлат стандарти иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Автомобиль йўллари қўмитаси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

          

          

Бош директор                                                                         Д. Саттаров

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).