Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

O`z DSt 886:2022 Пўлатли марш зиналар, майдончалар ва тўсиқлар. Техник шартлар (АВ томонидан 19.12.2022 й. 127-сон билан рўйхатга олинган қурилиш вазирининг 02.12.2022 й. 219-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2023 йил 19 декабрда 127-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

қурилиш вазирининг

2022 йил 2 декабрдаги

219-сон буйруғига

ИЛОВА



O`z DSt 886:2022



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ СТАНДАРТИ

   

O`z DSt 886:2022

Пўлатли марш зиналар, майдончалар

ва тўсиқлар. Техник шартлар

         

         

Мазкур давлат стандарти саноат бинолари ва иншоотларининг эксплуатация ҳарорати минус 60°C дан плюс 100°C гача бўлган жойларида фойдаланиладиган пўлатли марш зиналар, майдончалар ва тўсиқларга нисбатан қўлланилади.

Шу билан бирга, совуқ ҳолда букилган ва иссиқлик натижасида силлиқланган профиллардан тайёрланган, 20, 30 ва 40 МPа бўлган вақтинчалик юкка мўлжалланган қиялиги 45°C ва 60°C бўлган пўлатли марш зиналар, ўтиш майдончалари ва тўсиқларга қўйиладиган техник талабларни белгилайди.



1-БОБ. ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА СОЛИШ

СОҲАСИДАГИ НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАРГА

ҲАВОЛАЛАР, АТАМАЛАР ВА ТАЪРИФЛАР

           

1. ГОСТ 9.032-74

Занглаш ва чиришга қарши ягона ҳимоя тизими (кейинги ўринларда - ЗЧҚЯҲТ). Лак-бўёқ қопламалар. Гуруҳлар, техникавий шартлар ва белгилашлар (расмий манба: Единая система защиты от коррозии и старения (далее - ЕСЗКС). Покрытия лакокрасочные. Группы, технические условия и обозначения);


ГОСТ 22235-2010

Магистрал темир йўл колеялари ораси 1520 mm бўлган юк вагонлари. Бошқарув ишлари ва ортиш-туширишни ташкиллаштиришда бутлиликни таъминлаш бўйича умумий талаблар (расмий манба: Вагоны грузовые магистральных железных дорог колеи 1520 mm. Общие требования по обеспечению сохранности при производстве погрузочно-разгрузочных и маневровых работ);


ГОСТ 535-2005

Углеродли оддий сифатли пўлатдан фасон ва танлама прокат турлари. Умумий техник талаблар (расмий манба: Прокат сортовой и фасонный из стали углеродистой обыкновенного качества. Общие технические условия);


ГОСТ 1759.0-87

Болтлар, винтлар, шпилькалар ва гайкалар. Техникавий шартлар (расмий манба: Болты, винты, шпильки и гайки. Технические условия);


ГОСТ 1759.5-87

(ISO 898.2-80) Гайкалар. Механик хусусиятлар ва синаш усуллари (расмий манба: (ISO 898.2-80) Гайки. Механические свойства и методы испытаний);


ГОСТ 2991-85

Юк кўтариш оғирлиги 500 kg гача бўлган ажралмайдиган тахта қутилар. Умумий техникавий шартлар. (расмий манба: Ящики дощатые неразборные для грузов массой до 500 kg. Общие технические условия);


ГОСТ 5915-70

В аниқликдаги синфга оид олтибурчак гайкалар. Конструкция ва ўлчамлари (расмий манба: Гайки шестигранные класса точности В. Конструкция и размеры);


ГОСТ 7798-70

В гуруҳга оид олтибурчак бошли гайкалар. Конструкция ва ўлчамлари (расмий манба: Болты с шестигранной головкой класса точности В. Конструкция и размеры);


ГОСТ 11371-78

Шайбалар. Техникавий шартлар (расмий манба: Шайбы. Технические условия);


ГОСТ 14637-89

Оддий сифатдаги қалин углеродли пўлат листли прокат. Техникавий шартлар (расмий манба: Прокат толстолистовой из углеродистой стали обыкновенного качества. Технические условия);


ГОСТ 15150-69

Машиналар, ускуналар ва бошқа техник буюмлар. Турли иқлим ҳудудларида амалга ошириш. Ташқи иқлим омили таъсирида категориялар, эксплуатация, сақлаш ва ташиш шароитлари (расмий манба: Машины, приборы и другие технические изделия. Исполнения для различных климатических районов. Категории, условия эксплуатации, хранения и транспортирования в части воздействия климатических факторов внешней среды);


ГОСТ 18123-82

Шайбалар. Умумий техникавий шартлар (расмий манба: Шайбы. Общие технические условия);


ГОСТ 27772-2015

Қурилиш конструкциялари учун прокат. Умумий техникавий шартлар. (расмий манба: Прокат для строительных конструкций. Общие технические условия);


ГОСТ 9467-75

Иссиққа бардошли ва конструктив пўлатни қўлда пайвандлаш учун металл қопламали электродлар. Турлари (расмий манба: Электроды покрытые металлические для ручной дуговой сварки конструкционных и теплоустойчивых сталей. Типы);


ГОСТ 23118-2019

Пўлат қурилиш конструкциялари. Умумий техникавий шартлар. (расмий манба: Конструкции стальные строительные. Общие технические условия);


ГОСТ 9087-81

Қуйма пайванд флюслари. Техникавий шартлар (расмий манба: Флюсы сварочные плавленные. Технические условия);


ГОСТ 2246-70

Пўлат пайвандлаш сими. Техникавий шартлар (расмий манба: Проволка стальная сварочная. Технические условия);


ГОСТ 10157-2016

Қуюқ ва газли аргон. Техник шартлар (расмий манба: Аргон газообразный и жидкий. Технические условия);


ГОСТ 3242-79

Пайванд боғламалари. Сифатни назорат қилиш усуллари (расмий манба: Соединения сварные. Методы контроля качества);


ГОСТ 23616-79

Қурилишда геометрик параметрларни аниқ белгилаш тизими. Аниқлик назорати. (расмий манба: Система обеспечения точности геометрических параметров в строительстве. Контроль точности);


ГОСТ 9.302-88

ЗЧҚЯҲТ. Органик бўлмаган металл ва нометалл қопламалар. Назорат усуллари. (расмий манба: ЭСЗКС. Покрытия металлические и неметаллические неорганические. Методы контроля);


ГОСТ 9378-93

(ISO 2632-1-85, ISO 2632-2-85) Юзанинг ғадир-будурлик намуналари. (солиштириш). Умумий техникавий шартлар. (расмий манба: (ISO 2632-1-85, ISO 2632-2-85) Образцы шереховатости поверхности (сравнения). Общие технические условия);


ГОСТ 14192-96

Юкни маркировкалаш (расмий манба: Маркировка грузов);


ГОСТ 26663-85

Транспорт пакетлари. Пакетдан фойдаланиш орқали шакллантириш. Умумий техникавий шартлар (расмий манба: Пакеты транспортные. Формирование с применением средств пакетирования. Общие технические требования);


ГОСТ 30247.1-94

Қурилиш конструкциялари. Оловбардошликни синаш усуллари. Юк кўтарувчи ва тўсувчи конструкциялар. (расмий манба: Конструкции строительные. Методы испытаний на огнестойкость. Несущие и ограждающие конструкции);


ҚМҚ 3.03.02-98

Металл конструкциялар. Ишлаб чиқариш ва ишларни қабул қилиш қоидалари (расмий манба: Металлоконструкции. Правила производства и приемки работ);


ҚМҚ 2.03.05-13

Пўлат конструкциялар. Лойиҳалаш меъёрлари (расмий манба: Стальные конструкции. Нормы проектирования);


ҚМҚ 3.04.02-97

Қурилиш конструкциялари ва иншоотларини коррозиядан ҳимоялаш (расмий манба: Защита строительных конструкций и сооружений от коррозии);


ҚМҚ 3.03.01-98

Юк кўтарувчи ва тўсувчи конструкциялар (расмий манба: Несущие и ограждающие конструкции).

          

2. Мазкур давлат стандартида қуйидаги қисқартмалар ва уларнинг таърифлари қўлланилган:

ПКБ (КМД) - пўлат конструкцияларнинг батафсил чизмаси;

ҚТҚЛ (ПОС) - қурилишни ташкил қилиш лойиҳаси;

ИЧЛ (ППР) - ишлаб чиқариш лойиҳаси.



2-БОБ. АСОСИЙ ПАРАМЕТРЛАР

ВА ЎЛЧАМЛАР

           

3. Пўлатли марш зиналарнинг асосий параметрлари ва ўлчамлари қуйидаги 1-расм ва 1-жадвалда кўрсатилган кўрсаткичларга мос келиши керак.

             

           

           

1-расм. Пўлатли марш зиналар

1-косуар, 2-поғона, 3-таянч плита, 4-таянч бурчак, 5-қовурға.

Lк*-ПКБ (КМД) чизмалари бўйича

         

        

1-ЖАДВАЛ



α

   

Н

       

L

        

h

     

b

       

B

      

B1

b1

45°

600


1200


1800


2400


3000


3600


4200


600


1200


1800


2400


3000


3600


4200


200

200

600


800


1000

500


700


900

7


10

60°

600


1200


1800


2400


3000


3600


4200


4800


5400


6000


345


693


1039


1386


1732


2078


2425


2771


3118


3464


300

200

600


800

500


700

5

          

4. Майдончаларнинг асосий параметрлари ва ўлчамлари қуйидаги 2-расм ва 2-жадвалда кўрсатилган кўрсаткичларга мос келиши керак.

         

       

          

2-расм. Майдончалар

1-тўсин, 2-ҳошия элемент, 3-қоплама, 4-қовурға.

l0* ПКБ (КМД) чизмалари бўйича

         

         

2-ЖАДВАЛ



миллиметрда

Ln

900; 1200; 1500; 1800; 2100; 2400; 3000; 3600; 4200; 4800; 5400; 6000


B

600; 800; 1000


В1

500; 700; 900


             

5. Пўлатли марш зиналар тўсиқларининг асосий параметрлари ва ўлчамлари қуйидаги 3-расм ва 3-жадвалда кўрсатилган кўрсаткичларга мос келиши керак.

          

          

            

3-расм. Зина тўсиқлари

1-устун, 2-тутқич, 3-қатор элементи.

        

      

3-ЖАДВАЛ



миллиметрда

α

          

Нor

Lor

h0

h

l0

45°

1000


1200


1697 дан


5940 гача


140

15

479 дан


790 гача


60°

1000


1200


1385 дан


6930 гача


136 дан


700 гача


       

6. Майдонча тўсиқларининг асосий параметрлари ва ўлчамлари қуйидаги 4-расм ва 4-жадвалда кўрсатилган кўрсаткичларга мос келиши керак.

       

       

         

4-расм. Майдонча тўсиқлари

1-устун, 2-тутқич, 3-ўрта тўсувчи элемент,

4-майдонча тўсиғи чети (бордюр) элементи.

        

         

4-ЖАДВАЛ



миллиметрда

Нor

1000; 1200


L

900; 1200; 1500; 1800; 2100; 2400; 3000; 3600; 4200; 4800; 5400; 6000


ho

140


h

5


lo

600 дан 1300 гача


           

7. 45° бурчак остида ҳамда ўлчамлари Н=18 dm ва В=9 dm бўлган иссиқлик натижасида силлиқланган профилли (Г) пўлат зиналарнинг марши (Л), штамп қилинган поғонаси (Ш) билан маркасининг шартли намуна қуйидагича белгиланади:

        

ЛГШ 45-18, 9 O`z DSt 886-2022;

         

ўлчамлари Ln=9 dm ва В=6 dm бўлган майда тишли қопламали (Ф) иссиқлик натижасида силлиқланган профилли майдончалар (ПГ) учун шартли намуна қуйидагича белгиланади:

          

ПГФ-9, 6 O`z DSt 886-2022;

         

45° бурчак остида ҳамда ўлчамлари Нor=10 dm ва Н=24 dm бўлган иссиқлик натижасида силлиқланган профилли (Г) пўлат зина тўсиғи устунлари (СЛ) учун шартли намуна қуйидагича белгиланади:

         

СЛГ 45-10, 24 O`z DSt 886-2022;

          

45° бурчак остида ҳамда ўлчами L=18 dm бўлган иссиқлик натижасида силлиқланган профилли (Г) пўлат зиналар тўсиғининг тутқич элементи (ЭПЛ) учун шартли намуна қуйидагича белгиланади:

           

ЭПЛГ 45-18 O`z DSt 886-2022;

           

60° бурчак остида ҳамда ўлчами L=24 dm бўлган иссиқлик натижасида силлиқланган профилли (Г) пўлат зина тўсиғи қаторининг элементи (ЭСЛ) учун шартли намуна қуйидагича белгиланади:

         

ЭСЛГ 60-24 O`z DSt 886-2022;

           

иссиқлик натижасида силлиқланган профилли (Г) пўлат зиналар майдонча тўсиғининг устуни (СП) учун шартли намуна қуйидагича белгиланади:

       

СПГ O`z DSt 886-2022;

          

ўлчами Lпл=12 dm бўлган иссиқлик натижасида силлиқланган профилли (Г) пўлат зиналар майдонча тўсиғининг тутқич элементи (ЭПП) учун шартли намуна қуйидагича белгиланади:

         

ЭППГ-12 O`z DSt 886-2022;

         

ўлчами Lпл=24 dm бўлган иссиқлик натижасида силлиқланган профилли (Г) пўлат зиналар майдонча тўсиғининг қатор элементи (ЭСП) учун шартли намуна қуйидагича белгиланади:

         

ЭСПГ-24 O`z DSt 886-2022;

          

ўлчами Lпл=24 dm бўлган иссиқлик натижасида силлиқланган профилли (Г) пўлат зиналар майдонча тўсиғи чети (бордюр) элементи (ЭБП) учун шартли намуна қуйидагича белгиланади:

         

ЭБПГ-24 O`z DSt 886-2022.

          

8. Эксплуатация қилиш шароитларига боғлиқ равишда пўлатли марш зиналар поғоналари ва майдончалари қопламалари икки турда тайёрланиши керак:

1) яхлит (тарамланган пўлатдан (Ф);

2) панжарали.

Шунингдек, юқоридаги қопламаларнинг панжарали тури қуйидагича белгиланиши лозим:

штамповка қилинган элементлардан (Ш);

қирра учун тилимлардан ва юмалоқ пўлатдан (Р);

бир йўналишда қирра учун тилимлардан (C);

кесиб чўзилган пўлатдан (В).


9. Пўлатли марш зиналар поғоналари ва майдончалари қопламаларининг турлари қуйидаги 5-расмда келтирилган:

           

       

      

5-расм. Пўлатли марш зиналар поғоналар

ва майдончалари қопламаларининг турлари

     

10. Пўлатли марш зиналар, майдончалар ва тўсиқлар элементларининг жойлашуви мазкур давлат стандартининг иловасидаги схемаларга мувофиқ бўлиши лозим.


11. Ўт ўчириш ва эвакуация зиналари ўлчамларининг параметрлари ШНҚ 2.01.02-04 га мувофиқ равишда қабул қилиниши керак.



3-БОБ. ТЕХНИК ТАЛАБЛАР

         

        

1-§. Техник талаблар ва бутлилик

          

12. Пўлатли марш зиналар, майдончалар ва тўсиқлар ушбу давлат стандарти ҳамда ҚМҚ 3.03.02 талабларига мос равишда тайёрланиши керак.


13. Пўлатли марш зиналар, майдончалар ва тўсиқларнинг конструкциялари (кейинги ўринларда-конструкция) қўйидаги 5-жадвалда келтирилган углеродли пўлат маркаларидан ясалган бўлиши керак:

        

          

5-ЖАДВАЛ



Пўлат маркаси


Ҳисобий ҳароратда пўлатни

қўллаш шартлари t, °C

          

ГОСТ 27772 га мувофиқ


ГОСТ 535 ва ГОСТ 14637 га мувофиқ


t 45


45 > t 55


t <55


C235


Cт3кп2


Cт3пс2


+

-

-

C245


C255


Cт3пс5


Cт3сп5


-

+

+

            

Изоҳ:

"+" қўллаш керак;

"" қўллаш мумкин эмас.


14. Конструкцияларнинг чизиқли ўлчамлари номинал ўлчамлардан ҳамда жойлашуви ва шаклининг сирти конструкцияларининг лойиҳадаги чегаравий оғиши қуйидаги 6-жадвалга мувофиқ бўлиши керак:



6-ЖАДВАЛ



Номинал ўлчам ва оғиш турлари


Пўлатли марш зиналар, майдончалар

ва тўсиқларнинг энг кўп оғиши

       

Расм

Узунлик

Lк, Lп, Lor


1000 гача

±1,6

1-4-расмлар

Кенглик В1


1000 дан юқори 1600 гача


±2,0

Баландлик Нn, Нл

1600 дан юқори 2500 гача


2500 дан 4000 гача


4000 дан 8000 гача


±2,5


±3,0


±4,0


Майдончалар қиясининг четлари ва тўсинлари

қирралари орасидаги масофа

l0


±2,0

1-2-расмлар

Тўсиқларнинг устунлари орасидаги масофа

l0


±2,0

3-4-жадваллар

Диагоналлар тенг ёки ундан кам эмаслиги (тўғри бурчак)


±4,0



Битта гуруҳ доирасидаги тешиклар марказлари

орасидаги масофа (А)


±1,3



Тешиклар гуруҳи орасидаги масофа (Аδ)


±2,5



Тўғри чизиқли эмаслик (δ),

L узунлиги бўйича:


1000 гача


1000 дан 1600 гача


1600 дан 2500 гача


2500 дан 4000 гача


4000 дан 8000 гача


      

          

 

±0,8


±1,3


±2,0


±3,0


±5,0


       

15. Элементларнинг пайвандланган бирикмалари механизациялашган усулда бажарилиши керак. Механизациялашган пайвандлаш ускуналари йўқлигида қўл пайвандидан фойдаланиш мумкин.


16. Механизациялашган пайванд учун материаллар ГОСТ 9467, ГОСТ 2246, ГОСТ 9087 ва ГОСТ 10157 га мувофиқ қабул қилиниши керак.


17. Болт бирикмалар учун ГОСТ 7798, ГОСТ 1759.0-ГОСТ 1759.5, ГОСТ 5915, ГОСТ 11371, ГОСТ 18123 ва ҚМҚ 2.03.05 га мувофиқ бўлган болтлар ишлатилиши керак.


18. Конструкциялар ГОСТ 9.032, ҚМҚ 3.04.02 ва ҚМҚ 2.03.11 га мувофиқ бўлган қоралама қоплама қилинган ва бўялган бўлиши керак.


19. Тўсиқлар элементларининг завод ва монтаж чоклари бўртиб қолмаслиги ҳамда ўткир қирраларга эга бўлмаслиги керак.


20. Конструкциялар бутланган ҳолда етказилиши керак.

Бутлов таркибига қуйидагилар киритилиши лозим:

пўлатли марш зиналар, майдончалар ва тўсиқлар;

конструкцияларни бириктириш учун қўшимча деталлар;

болтлар, гайкалар ва шайбалар (ушбу деталлар миқдори ПКБ (КМД) чизмаларида белгилангандан 10 фоизга кўпроқ миқдорда бўлиши лозим);

ГОСТ 23118 бўйича пўлат қурилиш конструкцияларининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжати.



2-§. Маркировкалаш

         

21. Тайёрланган конструкцияларнинг маркировкаланиши ГОСТ 14192 талабларига мувофиқ бажарилиши керак.


22. Ҳар бир пакетга ёки конструкцияга ёрлиқ ёпиштирилиб, унга қуйидаги маркировкалаш белгилари туширилган бўлиши керак:

ишлаб чиқарувчининг номи ёки маҳсулот белгиси;

буюртма рақами;

элементнинг маркаси;

ПКБ (КМД) бўйича ишлаб чиқарилган конструкция чизмаларининг номери;

ишлаб чиқарилган сана;

техник назоратнинг штампи;


23. Конструкциянинг ҳар бир элементида марканинг шартли белгиси бўлиши керак.


24. Маркировка белгилари юқорига кўтарилишда ўнг томонда жойлашган пўлатли марш зиналар косуарининг деворларига ҳамда майдончасидаги балкаларнинг деворларига ва тўсиқ тутқичининг юқори чеккаларига ўчиб кетмайдиган бўёқ билан белгиланиши керак.



3-§. Жойлаб ўраш

          

25. Конструкция элементларини пакетларга жойлаштириш ГОСТ 26663 га мувофиқ бажарилади. Конструкцияларни ўзаро аралашиб кетишига, шунингдек ортиш ва туширишда, ташишда ва сақлашда шикастланишига йўл қўйилмаслиги керак.


26. Пакет оғирлиги 3 t дан ошмаслиги керак.


27. Конструкциялар, уларнинг бирлаштирувчи деталлари ва маҳкамловчи буюмлари биргаликда етказилиши керак. ГОСТ 2991 бўйича конструкциялар алоҳида етказилганда конструкциянинг бириктирувчи деталлари ёғоч қутиларга жойлаштирилган бўлиши керак.



4-БОБ. ҚАБУЛ ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИ

        

28. Конструкциялар мазкур давлат стандарти талабларига мос равишда қабул қилиниши керак.


29. Конструкциялар чизиқли ўлчамларини (шу жумладан прокат кўндаланг кесими ўлчамларининг) номиналлардан, шунингдек деталларнинг шакли ва жойлашишини лойиҳадан оғишларини ҳамда пайвандланган бирикмалар сифатини ва юзаларини ҳимоя қопламаларига тайёрлашни назорат қилиш қоралама қопламадан олдин бажарилиши керак.


30. Конструкцияларни гуруҳлаб қабул қилиш керак. Гуруҳ таркибига битта технология бўйича бир хил сифатдаги материаллардан тайёрланган бир турдаги конструкциялар киради.


31. Эҳтимолий саралаб олишда ва қабул қилиш назоратида гуруҳдан танлаб олинган 3 дона конструкциялар мазкур давлат стандарти талабларидан келиб чиқиб доналаб текширилиши ҳамда қабул қилиниши лозим.


32. Агар танлаб олинган конструкцияларни назорат қилишда улардан ҳатто биттаси мазкур давлат стандарти талабларига мос келмаса, у ҳолда ўша гуруҳдан икки баробар миқдорида конструкциялар танлаб олиниши ва қайтадан текширишдан ўтказилиши керак. Бунда, ҳатто бита конструкция мазкур давлат стандарти талабларининг бирор кўрсаткичи бўйича жавоб бермаслиги аниқланса, унда ушбу гуруҳ фойдаланишга яроқсиз деб топилади ва фойдаланишга яроқли ҳолатга келтириш учун қайта жўнатилади.



5-БОБ. ТЕКШИРИШ (СИНАШ) УСУЛЛАРИ

         

33. Конструкциялар деталлари чизиқли ўлчамларининг номиналлардан оғишининг назорати ГОСТ 23616 талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.


34. Конструкциялар пайвандланган бирикмалари чокларининг сифат назорати ГОСТ 3242 талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.


35. Конструкция қопламасининг ташқи кўриниши ГОСТ 9.302 га, лок-бўёқ қопламалари учун эса ГОСТ 9.032 га мувофиқ назорат қилиниши керак.


36. Конструкция қопламасининг қалинлиги ГОСТ 9.302 га мувофиқ бузилмайдиган усуллар билан назорат қилиниши лозим.


37. Ҳимояловчи қоплама назорати ҳамда назорат усуллари ГОСТ 30247.1 ва ГОСТ 30247.0 га мувофиқ амалга оширилиши керак.


38. Механик ишлов берилган юза ғадир-будирлигини назорат қилиш ГОСТ 9378 га мувофиқ назорат намуналари билан солиштириш орқали бажарилади.


39. Пайвандлаш чокларининг сифат назорати ва уларнинг кесим ўлчамлари ГОСТ 23118 га мувофиқ амалга оширилади.



6-БОБ. ТАШИШ ВА САҚЛАШ

       

40. Конструкцияларни ташиш ва сақлаш мазкур давлат стандарти талабларига мос равишда амалга оширилиши керак.


41. Пўлатли марш зиналар ва майдончалар элементларга бирлаштирилиб ёки бир неча элементлардан тузилган тўпламлар билан ташилиши керак. Тўсиқлар конструкциялари фақат тўпламлар кўринишида ташилиши лозим.


42. Конструкциялар ётиқ ҳолатда ёғоч тагликлар ва қистирмаларга таянган ҳолда ташилиши ҳамда сақланиши керак. Тагликлар 50 mm дан кам бўлмаган қалинликда ва 100 mm дан кам бўлмаган кенгликда бўлиши лозим.

Тагликнинг баландлиги тўсиқлар учун 1,5 m дан, маршлар ва майдончалар учун 2,0 m дан баланд бўлмаслиги керак.


43. Конструкцияларни ташиш ва сақлаш иқлим шароитидан келиб чиқиб ГОСТ 15150 га мувофиқ амалга оширилиши лозим.


44. Конструкцияларни ортиш, ташиш, тушириш ва сақлаш уларнинг шикастланишига йўл қўймайдиган чораларга риоя қилган ҳолда бажарилиши ҳамда конструкциялар ҳимоя қопламаси бут сақланиши таъминланиши лозим. Конструкцияларни туширишда ташлаб юбориш, шунингдек кўчиришда суриб ўтказиш мумкин эмас.


45. Конструкцияларни транспортнинг исталган турида ташиш мумкин. Конструкцияларни темир йўл транспортига юклаш ва маҳкамлаш очиқ вагонларда ГОСТ 22235 га мувофиқ амалга оширилиши ҳамда вагонларнинг максимал юк кўтариш (сиғдириш) имкониятига мос равишда бажарилиши керак.


46. Конструкцияларни махсус жиҳозланган омборларда буюртмалари, йиғув бирикмалари ва маркалари бўйича турларга ажратилган ҳолда сақлаш лозим.


47. Сақлашда конструкцияларнинг барқарор ҳолати таъминланган бўлиши ва уларнинг ерга тегиб туришига йўл қўйилмайди.

Шунингдек, конструкцияларда атмосфера намлиги йиғилишига йўл қўймайдиган чоралар кўзда тутилган бўлиши керак.


48. Омборга жойлаштиришда конструкциялар маркировкасининг яхши кўриниши таъминланиши зарур.



7-БОБ. МОНТАЖ ҚИЛИШ БЎЙИЧА КЎРСАТМАЛАР

         

49. Конструкциялар монтажи ҚТҚЛ (ПОС), ИЧЛ (ППР) ва ҚМҚ 3.03.01 талабларига мувофиқ бажарилиши керак.


50. Конструкциялар монтажи уларнинг поғоналарининг тескари нишаблиги лойиҳадаги ҳолатидан 1°дан ошишига йўл қўймаслигини таъминлаши керак.

          

          




Давлат стандартига

ИЛОВА



Пўлатли марш зиналарнинг

бутлаш схемаси

        

           

Бунда

Нэ - қават баландлиги ва тўсиқлар орасидаги масофа;

Н, L, B, Lп, Нor - пўлат марш зиналар элементларининг номинал ўлчамлари;

Α - пўлат марш зиналарнинг оғиш бурчаги;

b - поғона кенглиги;

h - поғона баландлиги.

Мазкур 2 - 5-схемалардаги айлана билан белгиланган тугунларни пайвандлаш қўшимча деталлар ёрдамида қаттиқ боғланган тарзда бажарилади.

           

              

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).