Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 01.12.2022 й. 217-сон "О`z DSt 780:2022 "Алюмин қотишмаларидан ясалган эшиклар тутқичлари" Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартини тасдиқлаш тўғрисида "ги Буйруғи (АВ томонидан 21.12.2022 й. 128-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.12.2022 й.

N 128




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚУРИЛИШ ВАЗИРИНИНГ

01.12.2022 й.

217-сон


БУЙРУҒИ



О`z DSt 780:2022

"Алюмин қотишмаларидан ясалган эшиклар

тутқичлари" Ўзбекистон Республикасининг

давлат стандартини тасдиқлаш тўғрисида

         

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан

2022 йил 21 декабрда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 128]

         

         

Ўзбекистон Республикасининг "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги ПФ-6240-сон "Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. О`z DSt 780:2022 "Алюмин қотишмаларидан ясалган эшиклар тутқичлари" Ўзбекистон Республикаси давлат стандарти иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг 1997 йил 4 февралдаги 8-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўз РСТ 780-97 "Алюмин қотишмаларидан ясалган эшиклар тутқичлари" Ўзбекистон Республикаси давлат стандарти ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси билан келишилган.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

          

          

Вазир                                                                                    Б. Закиров

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).