Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

O`z DSt 1174:2020. Ўзбекистон Республикасининг Давлат стандарти. Ўлчамли олтин қуймалар. Техникавий шартлар (Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 22.01.2021 й. 05-1271-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

Ўзбекистон Республикаси

Инвестициялар ва ташқи савдо

вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон

техник жиҳатдан тартибга солиш

агентлиги бош директорининг

2021 йил 22 январдаги

05-1271-сон буйруғига

ИЛОВА



O`z DSt 1174:2020



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ СТАНДАРТИ

   

Ўлчамли олтин қуймалар.

Техникавий шартлар

      

      

1. ҚЎЛЛАНИШ СОҲАСИ

         

Мазкур давлат стандарти тижорат ва бошқа мақсадларда ишлатиш учун мўлжалланган, массаси 5 g дан 1000 g гача бўлган ўлчамли олтин қуймаларига (кейинчалик - қуймалар) тааллуқли ҳисобланади.



2. ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА

СОЛИШ СОҲАСИДАГИ НОРМАТИВ

ҲУЖЖАТЛАРГА ҲАВОЛАЛАР

         

ГОСТ 166-89 - Штангенциркуллар. Техник шартлар (расмий манба: ГОСТ 166-89 Штангенциркули. Технические условия);


ГОСТ 8273-75 - Ўрайдиган қоғоз. Техник шартлар (расмий манба: ГОСТ 8273-75 Бумага оберточная. Технические условия);


ГОСТ 9347-74 - Қистириб қўйиладиган картон ва ундан зичловчи қистирмалар. Техник шартлар (расмий манба: ГОСТ 9347-74 Картон прокладочный и уплотнительные прокладки из него. Технические условия);


ГОСТ 10354-82 - Полиэтилен пленка. Техник шартлар (расмий манба: ГОСТ 10354-82 Пленка полиэтиленовая. Технические условия);


ГОСТ 24104-2001 - Лаборатория тарозилари. Умумий техник талаблар. (расмий манба: ГОСТ 24104-2001 Весы лабораторные. Общие технические требования);


ГОСТ 27973.0-88 - Олтин. Таҳлил усулларига умумий талаблар (расмий манба: ГОСТ 27973.0-88 Золото. Общие требования к методам анализа);


ГОСТ 27973.1-88 - Олтин. Атом-эмиссион таҳлил усули (расмий манба: ГОСТ 27973.1-88 Золото. Методы атомно-эмиссионного анализа);


ГОСТ 27973.2-88 - Олтин. Индукцион плазма билан атом-эмиссион таҳлил қилиш усуллари. (расмий манба: ГОСТ 27973.2-88 Золото. Метод атомно-эмиссионного анализа с индукционной плазмой);


ГОСТ 27973.3-88 - Олтин. Атом-абсорбцион таҳлил усули (расмий манба: ГОСТ 27973.3-88 Золото. Метод атомно-абсорбционного анализа);


О`z DSt 610:2009 - Олтин қуймалари. Техникавий шартлар.

      

Изоҳ. Мазкур давлат стандартидан фойдаланганда ҳавола қилинган стандартларни Ўзбекистон ҳудудида амал қилишини жорий йилнинг 1 январь ҳолати бўйича тузилган стандартлар кўрсатгичи бўйича ёки тегишли ахборот кўрсаткичлари бўйича текшириш лозим. Агар ҳавола қилинган ҳужжатга ўзгартириш киритилган (алмаштирилган) бўлса, унда мазкур давлат стандартидан фойдаланганда ўзгартириш киритилган (алмаштирилган) давлат стандартига амал қилиниши лозим. Агар ҳавола қилинган ҳужжат ўзгартириш киритилмасдан бекор қилинган бўлса, унга ҳавола қилинган қоида ушбу ҳаволага тегишли бўлмаган қисмида қўлланилади.

       

         

3. АТАМАЛАР ВА ТАЪРИФЛАР

      

Мазкур давлат стандартида қуйидаги атамалар ва уларнинг таърифлари қўлланилган:


ўлчамли олтин қуймалар - олтиннинг масса улуши лигатурали массанинг 99,99% дан кам бўлмаган, 5 дан 1000 g гача оғирликдаги олтин қуймалари;


қуйманинг лигатура массаси - бу барча таркибий қисмларни (олтин ва у билан боғлиқ бўлган аралашмаларни) ҳисобга олган ҳолда, қуймаларнинг ҳақиқий умумий массаси;


қуйманинг номинал массаси - бу ишлаб чиқариш пайтида олтиннинг ўлчамли қуймасига тегишли бўлган олтин массаси;


олтиннинг масса улуши - олтин компонентлари массасини ўлчамли олтин қуймаси массасининг нисбатига тенг бўлган ўлчамсиз физик катталик;


олтин пробаси - шартли равишда 1000 бирликка бўлинган қуймада олтин миқдорини аниқлайдиган сифат кўрсаткичи;


марка - қуймада металлни номинал миқдорини кўрсатувчи ҳарфлардан ва ундан кейинги рақамлардан ташкил топган белгиланиш;


ғадир-будурликлар - металл қуйишда ҳосил бўлган нуқсонлар;


арбитраж намуна - ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи ўртасида келишмовчилик келиб чиққан ҳолларда, низоларни бартараф этиш учун сақланадиган муҳрланган намуна;


ишлаб чиқарувчи - маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхона;


буюртмачи - ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчидан ташқари ўлчовли олтин қуймаларни ишлаб чиқариш ташаббускори бўлган юридик шахс;


истеъмолчи - ўлчамли олтин қуймаларини сотиб олувчи жисмоний ва юридик шахслар.



4. БЕЛГИЛАНИШЛАР ВА ҚИСҚАРТМАЛАР

        

Стандартда қуйидаги шартли белгиланишлар ва қисқартмалар қабул қилинган:

Мисол:

"1. Au-1 OLM 5 O`z DSt 1174:2020.

2. Au-1 OLQ 500 O`z DSt 1174:2020".

бунда :

Au-1 - олтиннинг масса улуши лигатурали массани 99,99% дан кам бўлмаган 999,9 пробадаги олтин маркаси;

OLM 5, OLQ 500:

бунда OL - олтин,

Q - қуйиб тайёрланган қуйма,

М - штамплаб бажарилган қуйма,

сонлар - граммлардаги қуйманинг номинал массаси.

       

          

5. ТЕХНИКАВИЙ ТАЛАБЛАР

         

         

5.1. Ўлчамли олтин қуймалари мазкур давлат стандарти талабларига мувофиқ бўлиши лозим. Ўлчамли қуймалар штампланган ва қуйма ҳолатда етказиб берилади.



5.2. Асосий параметрлари ва ўлчамлари

        

5.2.1. Олтиннинг ўлчамлари ва белгиланишлари, массаси ва ундаги чегаравий оғишлар 1-жадвалга мувофиқ бўлиши лозим.

       

1-ЖАДВАЛ



Ўлчамлари ва белгилари, оғирлиги

ва ундан чегаравий оғишлар

         

Қуйманинг белгиланиши


Оғирлиги, g

       

Ўлчамлари, mm

       

Номинал


Чегаравий оғишлар

      

Узунлик, а

       

Кенглик, b

     

ОLМ 5


5

+0,04

22,0-25,0

12,0-15,0

ОLМ 10


10

+0,05

24,0-29,0

13,5-17,0

ОLМ 20


20

+0,05

29,0-33,0

15,0-19,0

ОLМ 50


50

+0,06

36,0-48,0

21,0-28,0

ОLМ 100


100

+0,06

53,0-58,0

29,0-33,0

OLQ 100


100

+0,06

40,0-44,6

20,0-25,0

OLQ 250


250

+0,08

51,0-64,0

29,0-32,0

OLQ 500


500

+0,15

80,0-87,0

35,0-40,0

OLQ 1000


1000

+0,15

105,0-116,0

48,0-53,0

           

Изоҳ. Олтин қуймасининг қалинлиги меъёрланмайди. Ишлаб чиқарувчи буюртмачи билан келишувга кўра бошқа ўлчамдаги, массадаги ва шаклдаги қуймаларни ишлаб чиқариши мумкин.


5.2.2. Қуймалар юмалоқланган бурчакли қирралари бўлган тўғри бурчак шаклига эга, бунда уларнинг юмалоқланиши меъёрланмайди. Қуймаларнинг шакли ва ташқи ўлчамлари 1, 2, ва 3-иловаларда келтирилган.



5.3. Тавсифлари (хусусиятлари)

           

5.3.1. Олтин қуймаларининг кимёвий таркиби 2-жадвалда кўрсатилган Au-1 маркали олтиннинг кимёвий таркибига мувофиқ бўлиши керак.


2-ЖАДВАЛ



Олтин қуймаларининг кимёвий таркиби

           

Олтин маркасининг белгиланиши

        


Умумий миқдори,%

      

Олтиннинг пробаси

     

Олтин, камида

     

O`z DSt 610 бўйича белгиланган

аралашмалар йиғиндиси, кўпи билан*

        

Au-1

   

999,9

99,99

0,01

           

*) Ҳар бир аралашманинг миқдори меъёрланмайди.


Изоҳ. Олтин қуймасининг масса улуши аниқланадиган аралашмаларнинг 100% ва ҳақиқий йиғиндисининг фарқи бўйича аниқланади, қуймага туширилмайди.


5.3.2. Олтин қуймаси юзаси мой қатламисиз, ғадир-будурликларсиз, ёриқларсиз, қатламларга ажралишларсиз, тош ва бошқа бегона аралашмаларсиз бўлиши лозим. Қуйма юзасида ҳимояланган (сайқалланган) жойларни мавжудлигига йўл қўйилади. Қуйманинг олд юзасида металлни кристалланишида ботиқлиқ ва тўлқинсимонликка йўл қўйилади.

Штампланган қуймаларда босиб зарб бериш жараёнида металлни босиш натижасида ҳосил бўладиган ортиқча қисмлар (облой) бўлишига йўл қўйилади.



5.4. Маркировкалаш

         

5.4.1. Олтин қуймаларининг маркировкаси ва товарга илова қилинадиган ҳужжатлар буюртмачи билан келишилиши мумкин.


5.4.2. Маркировка ҳар бир қуйманинг юза томонига туширилади ҳамда у қуйидагиларни ўз ичига олади:

Ўзбекистон Республикасининг доира шаклидаги, ичида Ўзбекистон Республикасининг контури билан ер шари рамзий тасвирланган эмблемаси. Доира ичида қуйидаги ёзувлар бўлиши керак: юқорисида давлат тилида "O`ZBEKISTON", пастида инглиз тилида "UZBEKISTAN" деган ёзувлар;

қуйманинг номинал массаси, g;

металлнинг номи: "OLTIN" (инглиз тилида "FINE GOLD");

олтин пробаси;

ишлаб чиқарувчи корхона белгиси (ёки товар белгиси). Товар белгиси олдида инглиз тилида ишлаб чиқарувчи ва таҳлил ўтказувчини кўрсатувчи ёзувлар бўлиши керак;

олд томонига (аверсга) тушириладиган қуйманинг рақами (шифри). Шунингдек, буюртмачи билан келишувга кўра рақамни қуйманинг тескари томонига туширишга йўл қўйилади.

5 g дан 100 g гача мазкур давлат стандартининг 3-иловасида келтирилган штампланган бажарилишдаги диапазондаги қуймаларнинг тескари томонига (реверс) қуйидагилар туширилади:

Қуйма юзасининг бутун майдонида диоганал бўйлаб давлат тилида "O`ZBEKISTON" ва инглиз тилида "UZBEKISTAN" ёзуви туширилади.

        

Изоҳ. Ишлаб чиқарувчи буюртмачи билан келишувига кўра техник имкониятлардан келиб чиқиб қуймаларни бошқа дизайнда маркировкалаши мумкин.

         

5.4.3. Қуймаларда маркировкани жойлашиш тартиби мазкур давлат стандартининг 1, 2 ва 3-иловаларида келтирилган.


5.4.4. Маркировка рақамлари ва ҳарфлар аниқ, ёзувлар тушунарли бўлиши керак. Қуймалардаги рақамлар ҳаво узатмали поршенлар, металл тамғали ёки лазер ёрдамида амалга оширилади. Ишлаб чиқариш технологиясига қараб, қуймаларнинг матнидаги изи бўрттирилган ёки бостирилган бўлиши мумкин. Ҳарфлар ва рақамларнинг бирлашишига йўл қўйилмайди.


5.4.5. Қуймаларни маркировкалаш учун шрифт ўлчами ва тури ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланади.



5.5. Қадоқлаш

         

5.5.1. 5 g дан 100 g гача бўлган ҳар бир қуйма (штампланган) ҳақиқийлик сертификати ҳисобланадиган махсус ҳимояловчи қадоқда чиқарилади. Қадоқнинг сифат тавсифлари ва ҳимоя элементлари қуйидагилар ҳисобланади:

қадоқнинг икки томонини бир-бири билан маҳкам мустаҳкамлаш;

қуйманинг рақами билан бир хил бўлган QR - код, серия рақамининг мавжудлиги;

қадоқ очилганида пайдо бўладиган криптопринт ("SEAL OPEN" ёзуви) ёзуви ва ранги ўзгарувчан мембрана.

Махсус ҳимоялаш қадоғи 5 ва 6-иловаларида келтирилган.

100 g дан 1000 g гача оралиқдаги ҳар битта қуйма (қуйиб бажарилган) 4-иловада кўрсатилган шакл бўйича ишлаб чиқарувчининг сертификати билан юборилади ва у билан бирга ГОСТ 10354 бўйича полиэтилен пленкага қадоқланади.

Олтин қуймалари ишлаб чиқарилган махсус контейнерга ёки тарага қатор-қатор қилиб жойланади. Ҳар бир қатор зарурият бўлганида ёнидагидан ГОСТ 8273 бўйича қоғоз ёки ГОСТ 9347 бўйича картон билан ажратилиши мумкин.

Буюртмачи билан келишув бўйича ҳар қандай қуйилган ҳамда штампланган қуймалар учун уларни механик шикастланишлардан ҳимоялайдиган, сақланишини ва ҳақиқийлигини таъминлайдиган қадоқларни ва қадоқлаш материалларини бошқа турларини қўллашга йўл қўйилади.


5.5.2. Ҳар бир қуймаларни етказиб беришда спецификация илова қилиниши ҳамда уларда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

ишлаб чиқарувчи корхона номи;

спецификация рақами;

маҳсулотнинг номи: "Ўлчамли олтин қуймалари";

мазкур давлат стандартининг белгиланиши;

тўп рақами;

ишлаб чиқарилган сана (ой, йил);

жой рақамлари;

қуймалар рақами;

қуймаларнинг шартли белгиланиши;

қуймаларни лигатура массаси, g;

кимёвий тоза олтин массаси, g;

олтиннинг маркаси;

олтиннинг масса улуши,%;

тўпдаги қуймаларнинг сони, дона;

жавобгар шахсларнинг имзолари, санаси билан.

Спецификацияни шакллаштириш ва алоҳида юборишга йўл қўйилади.


5.5.3. Ҳар бир тарага (тўпга) этикетка ёпиштирилади ёки спецификация рақами ва жой рақами, қуймаларнинг рақамини кўрсатиш билан штамп босилади.


5.5.4. Ҳар бир тара (тўп) ишлаб чиқарувчи корхона томонидан пломбаланган ёки муҳрланган бўлиши керак.



6. ҚАБУЛ ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИ

           

6.1. Қуймалар тўпларда қабул қилинади. Тўп битта эритилган қуймалардан ташкил топган бўлиши керак.


6.2. Юзаси сифати мазкур давлат стандартининг 5.3.2-бандига, массаси 5.2.1-бандига, маркировкаланиши 5.4-бандига асосан мувофиқлиги бўйича ҳар битта қуйма назоратдан ўтказилади.


6.3. Қадоқ сифатини мазкур давлат стандартининг 5.5-бандига мувофиқлигини текшириш, шу билан бирга илова қилинадиган ҳужжатларни текшириш қуймаларнинг 100% тўпида ўтказилади.


6.4. Штампланган бажарилишдаги ўлчамли олтин қуймаларининг кимёвий таркибини аниқлаш қуйишдан олдин ҳар битта эритмадан ёки қуйилган ярим тайёр маҳсулотлардан танлаб олинган пробаларда бажарилади. Бунда намуна тўпнинг арбитраж намунаси ҳисобланадиган қуйилган ярим тайёр маҳсулотнинг иккита қарама-қарши томонларидан кесиш, қирқиш ёки пармалаш йўли билан танлаб олинади. Шунингдек, намуна мақбуллигини пасайтирмайдиган танлаб олишнинг бошқа қоидалари қўлланиши мумкин.


6.5. Қуйилган қуймалар учун арбитраж намуна сифатида синаб кўриладиган тўпдаги металлни эритишда олинган қуйма қолдирилади.


6.6. Ишлаб чиқарувчи қуймадаги олтин миқдорини мазкур давлат стандартининг 5.3.1-банди талабларига мувофиқлигини кафолатлайди.


6.7. Зарурият бўлганда истеъмолчи кимёвий таркибни текшириш учун мазкур давлат стандартининг 6.4-бандига кўрсатилган шаклда намуна танлаб олади.


6.8. Кимёвий таркибдан қониқарсиз таҳлил натижалари олинганда (мазкур давлат стандартининг 5.3.1-банди) айнан ўша тўпдан олинган намуналарнинг икки баравари миқдорида такрорий синовлар ўтказилади. Такрорий синов натижалари якуний ҳисобланади ва бутун тўпга тааллуқли ҳисобланади.


6.9. Ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи ўртасида олтинни кимёвий таркибини баҳолаш бўйича келишмовчиликлар юзага келганида мазкур давлат стандартининг 6.4 ва 6.5-бандларида белгиланган тартибда танлаб олинадиган намунанинг арбитраж таҳлили ўтказилади.


6.10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигига топширилган ўлчамли олтин қуймаларининг тўплари у ерда уларни тўлиқ реализация қилиб бўлгунга қадар сақланади. Юборилган тўпнинг арбитраж намуналари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги томонидан ишлаб чиқарувчи маълум бир тўпдаги барча ўлчамли қуймалар сотилганлиги ҳақида хабардор қилинмагунигача ишлаб чиқарувчида сақланади. Ишлаб чиқарувчи ўлчамли қуймаларни охирги тўпи сотилганлиги тўғрисида хабардор қилинган пайтдан бошлаб арбитраж намунани яна 6 ой давомида сақлашни давом эттиради (маҳсулотни харид қилган истеъмолчи, харид қилинган пайтдан бошлаб 6 ой давомида намунани арбитраж таҳлилини ўтказишга ҳақли).



7. НАЗОРАТ УСУЛЛАРИ

            

7.1. Қуймаларининг кимёвий таркибини таҳлил қилиш ГОСТ 27973.0, ГОСТ 27973.1, ГОСТ 27973.2, ГОСТ 27973.3 бўйича ёки буюртмачи билан келишув бўйича аттестация қилинган ва мазкур давлат стандарти талабларини таъминлайдиган бошқа усулларда ўтказилади.


7.2. Қуймаларнинг массасини назорат қилиш ГОСТ 24104 га асосан юқори аниқлик синфидаги энг юқори тортиш чегарасига эга бўлган тарозиларда ўтказилади. Тарозида тортиш ва натижаларни расмийлаштириш граммнинг юздан бир улушигача бажарилади ҳамда тарозиларда олинган граммнинг минглик улушлари керакли томонга яхлитланади.

Қуймаларнинг массасини, қуйманинг керакли лигатураланган массасигача қуйманинг ён томонларини сайқаллаш билан мослашга рухсат этилади. 5, 10, 20, 50, 100 g массадаги қуймалар учун (штампланган бажарилишдаги) шунингдек штампланган қуймани юза ёки тескари томонини сайқаллашга (силлиқлаш) рухсат этилади.


7.3. Қуймаларнинг габарит ўлчамлари ГОСТ 166 га мувофиқ бўлиниш қиймати 0,1 mm бўлган штангенциркул билан текширилади.


7.4. Юза сифатини, маркировкаланишини ва қадоқланишини назорати катталаштирувчи асбобларни қўллашсиз кўз билан кўриб ўтказилади.



8. ТРАНСПОРТДА ТАШИШ ВА САҚЛАШ

          

8.1. Қуймаларни транспортда ташиш ва сақлаш ўрнатилган тартибда тасдиқланган, қимматбаҳо металларни сақлаш бўйича талабларига мувофиқ ўтказилади.

         

           




Давлат стандартига

1-ИЛОВА

(тавсия этиладиган)



Массаси 500, 1000 g бўлган олтин қуймасининг

маркировкасининг жойлашиш тартиби

(Қуйма бажарилишидаги)

            

        

       

1 - қуйманинг рақами (шифри);

2 - ишлаб чиқарувчининг товар белгиси;

3 - қуйманинг номинал массаси;

4 - Ўзбекистон Республикасининг контури билан ер шари рамзий тасвирланган эмблемаси.

         

           




Давлат стандартига

2-ИЛОВА

(тавсия этиладиган)



Массаси 100, 250 g бўлган олтин қуймасининг

маркировкасини жойлашиш тартиби

(қуйма бажарилишидаги)

           

       

         

1 - қуйманинг рақами (шифри) (орқа томонига туширилиши мумкин)

2 - ишлаб чиқарувчининг товар белгиси;

3 - қуйманинг номинал массаси;

4 - Ўзбекистон Республикасининг контури билан ер шари рамзий тасвирланган эмблемаси.

      

         




Давлат стандартига

3-ИЛОВА

(тавсия этиладиган)



Массаси 5, 10, 20, 50, 100 g бўлган ўлчамли

олтин қуймаси маркировкасини жойлашиш тартиби

(штампланган бажарилишдаги)

           

      

      

1 - қуйма рақами (шифри);

2 - ишлаб чиқарувчининг товар белгиси;

3 - қуйманинг номинал массаси;

4 - Ўзбекистон Республикасининг контури билан ер шари рамзий тасвирланган эмблемаси.

         

          




Давлат стандартига

4-ИЛОВА

(тавсия этиладиган)



100 дан 1000 g гача бўлган ўлчамли олтин

қуймаси сертификатинининг шакли ва мазмуни

            

       

        




Давлат стандартига

5-ИЛОВА

(тавсия этиладиган)



5, 10, 20 g массадаги ўлчамли олтин

қуймасини махсус ҳимоялаш қадоғи

(ҳақиқийлик сертификати)

(штампланган бажарилишдаги)

           

          

        




Давлат стандартига

6-ИЛОВА

(тавсия этиладиган)



50, 100 g (ёки ундан ортиқ) массадаги

ўлчамли олтин қуймасини махсус ҳимоялаш

қадоғи (ҳақиқийлик сертификати)

(штампланган бажарилишдаги)

          

          

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).