Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.07.2023 й. 312-сон "Давлат активларини самарали бошқаришни ташкил этишда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
26.07.2023 й.
N 312
ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ САМАРАЛИ
БОШҚАРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА БАҲОЛОВЧИ
ТАШКИЛОТЛАР ХИЗМАТЛАРИНИНГ БОШЛАНҒИЧ
ҚИЙМАТИНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикасининг "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида" 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6167-сон Фармонига мувофиқ, давлат активларини самарали бошқаришни ташкил этишда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш тартибини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат активларини самарали бошқаришни ташкил этишда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
давлат активларини хусусийлаштириш, ишончли бошқарувга бериш, хўжалик жамиятлари устав фондига киритиш, давлат активларини тасарруф этиш ва бутлигини сақлаш билан боғлиқ бошқа ҳолатларда уларни баҳолашда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш тартиби;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини сотиш мақсадида баҳолашда баҳоловчи ташкилот хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш тартиби;
баҳолаш ҳисоботининг ишончлилигини экспертизадан ўтказишда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш тартиби.
2. Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 27 июль