Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Адлия вазирининг 16.09.2023 й. 10-mh-сон "Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 18.09.2023 й. 1921-4-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.09.2023 й.

N 1921-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

16.09.2023 й.

N 10-mh


БУЙРУҒИ



"Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг

ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги

буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 9 августдаги ЎРҚ-862-сон "Адвокатура тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-1-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2009 йил 14 мартдаги 69-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига (рўйхат рақами 1921, 2009 йил 14 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 12-сон, 134-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                      А.Д. Ташкулов






Буйруққа

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар

палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги

малака комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

тўғрисида"ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси "Адвокатура тўғрисида"ги Қонунининг 13-моддасига мувофиқ буюраман:".


2. Низомда:


муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари (бундан кейинги ўринларда малака комиссиялари деб юритилади) ваколатларини ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.";


22-банднинг тўртинчи хатбошисидан "юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлмаса, шу жумладан" деган сўзлар чиқариб ташлансин.

       

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 18 сентябрь