Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 04.09.2023 й. 91-сон "Ўзбекистон Республикаси киберхавфсизлик ва муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг киберхавфсизлигини таъминлаш даражасини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 22.09.2023 й. 3458-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.09.2023 й.

N 3458




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ

РАИСИНИНГ

04.09.2023 й.

N 91


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси киберхавфсизлик

ва муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг

киберхавфсизлигини таъминлаш даражасини

баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Киберхавфсизлик тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 июндаги ПФ-6007-сон "Ўзбекистон Республикаси ахборот тизимлари ва ресурсларини ҳимоя қилиш давлат тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 июндаги ПҚ-4751-сон "Ўзбекистон Республикасида киберхавфсизликни таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси киберхавфсизлик ва муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг киберхавфсизлигини таъминлаш даражасини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                            А. Азизов

           

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 25 сентябрь