Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Соғлиқни сақлаш вазирининг 13.10.2023 й. 40-сон "Давлат соғлиқни сақлаш органларининг қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги юзасидан тиббий текширувдан ўтказишни амалга оширишга рухсат берилган тиббиёт муассасалари рўйхати, тиббий текширувни ўтказганлик учун тарифнинг миқдори ва тиббий текширув натижаларига доир хулосанинг шаклини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 09.11.2023 й. 3474-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.11.2023 й.

N 3474




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

13.10.2023 й.

N 40


БУЙРУҒИ



Давлат соғлиқни сақлаш органларининг

қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд

эмаслиги юзасидан тиббий текширувдан ўтказишни амалга

оширишга рухсат берилган тиббиёт муассасалари рўйхати,

тиббий текширувни ўтказганлик учун тарифнинг миқдори

ва тиббий текширув натижаларига доир хулосанинг

шаклини тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Қурол тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Давлат соғлиқни сақлаш органларининг қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги юзасидан тиббий текширувдан ўтказишни амалга оширишга рухсат берилган тиббиёт муассасалари рўйхати, тиббий текширувни ўтказганлик учун тарифнинг миқдори ва тиббий текширув натижаларига доир хулосанинг шакли иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                          А.С. Иноятов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 10 ноябрь