Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.11.2023 й. 598-сон "Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт-таълим ташкилотларида хизматлар кўрсатишни аутсорсинг асосида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.11.2023 й.

N 598




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЁШЛАР

СИЁСАТИ ВА СПОРТ ВАЗИРЛИГИ ТИЗИМИДАГИ

СПОРТ-ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА ХИЗМАТЛАР

КЎРСАТИШНИ АУТСОРСИНГ АСОСИДА ТАШКИЛ

ЭТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маъмурий ислоҳотлар доирасида ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 7 апрелдаги ПҚ-114-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 апрелдаги ПҚ-114-сон қарори билан тасдиқланган Ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича "йўл харитаси"нинг 15-бандида давлат спорт-таълим муассасаларида хўжалик, жумладан, спортчи-ўқувчиларни овқатлантириш хизматларини аутсорсинг асосида амалга оширишни йўлга қўйиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт-таълим ташкилотларида аутсорсингга ўтказиладиган хизматлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт-таълим ташкилотларида хизматлар кўрсатишни аутсорсинг асосида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

спорт-таълим ташкилотларида хизматлар аутсорсинг асосида мазкур қарорга 1-иловада келтирилган рўйхатга мувофиқ кўрсатилади;

спорт-таълим ташкилотларида аутсорсинг асосида овқатлантиришни ташкил этишда аутсорсер вақтинча фойдаланадиган ошхонанинг ишлаб чиқариш хоналари, асбоб-ускуналари, идиш-товоқлари ва мебель жиҳозлари текин фойдаланиш шартномаси асосида берилади;

хизматлар кўрсатилиши аутсорсинг асосида ташкил этилиши муносабати билан тежалган Давлат бюджети маблағлари, биринчи навбатда, спорт-таълим ташкилотларининг моддий-техник базасини яхшилашга йўналтирилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги билан биргаликда:

спорт-таълим ташкилотларида аутсорсинг асосида овқатлантиришни ташкил этиш бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар, шунингдек, уларда фойдаланиладиган технологик жиҳозларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослиги;

ошхоналар ходимлари томонидан санитария-гигиена тадбирлари бажарилишига қатъий риоя этилиши устидан назорат олиб борсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги:

2024 йил 1 январга қадар камида 10 та спорт-таълим ташкилотларида овқатлантиришни аутсорсинг асосида ташкил этсин;

мазкур қарорга 1-иловада келтирилган аутсорсингга ўтказиладиган хизматларни спорт-таълим ташкилотларида жорий қилиш чораларини кўрсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.

         

      

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 15 ноябрдаги

598-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

тизимидаги спорт-таълим ташкилотларида

аутсорсингга ўтказиладиган хизматлар

РЎЙХАТИ

           

Т/р

   

Хизмат тури

      

1.

Спортчи-ўқувчиларни овқатлантириш


2.

Кир ювиш


3.

Бино ва иншоотларни сақлаб туриш, шунингдек, уларнинг муҳандислик-техник тизимларига хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш


           

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 17 ноябрь