Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.2023 й. 625-сон "Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган давлат мулки объектларини электрон танлов асосида энг яхши таклиф билдирган талабгорга инвестиция киритиш мажбуриятлари билан сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.11.2023 й.

N 625




ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ЖОЙЛАШГАН ДАВЛАТ МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИНИ

ЭЛЕКТРОН ТАНЛОВ АСОСИДА ЭНГ ЯХШИ ТАКЛИФ

БИЛДИРГАН ТАЛАБГОРГА ИНВЕСТИЦИЯ

КИРИТИШ МАЖБУРИЯТЛАРИ БИЛАН

СОТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 августдаги "Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорларга қулай шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-129-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда давлат мулки объектлари негизида тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган давлат мулки объектларини электрон танлов асосида энг яхши таклиф билдирган талабгорга инвестиция киритиш мажбуриятлари билан сотиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

оммавий савдоларга чиқарилган давлат мулки объектлари уч ой муддатда сотилмаган тақдирда, уларни "E-auksion" электрон савдо платформасида танлов асосида энг яхши таклифни билдирган талабгорга инвестиция киритиш мажбуриятлари билан сотиш тартиби;

танловда сотиладиган давлат мулки объектлари бўйича инвестиция мажбуриятлари миқдорини аниқлаш тартиби;

танлов натижаларини расмийлаштириш ва давлат мулки объектини сотиш бўйича олди-сотди шартномасини тузиш тартиби.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида оммавий савдоларда уч ой давомида сотилмаган давлат мулки объектлари бўйича инвестиция киритиш мажбуриятларини белгилаган ҳолда, "E-auksion" электрон савдо платформасида танловга чиқарилишини таъминласин.


3. Белгилансинки:

Қорақалпоғистон Республикасидаги давлат мулки объектлари оммавий савдоларда уч ой муддатда сотилмаган тақдирда, "E-auksion" савдо платформаси орқали белгиланган тартибда танловга чиқарилади. Бунда давлат мулки объектлари савдога чиқарилган кундан бошлаб икки ой давомида сотилмаган тақдирда, ҳудудий танлов комиссияси томонидан уларга инвестиция киритиш мажбуриятлари белгиланади;

Қорақалпоғистон Республикасида оммавий савдоларда уч ой муддатда сотилмаган давлат мулки объектларининг танлов шартлари белгилангунига қадар уларнинг савдолари давом эттирилади.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов

      

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 28 ноябрь