Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 24.08.2023 й. 217-сон "O`z DSt 829:2023 "Титратиб гидропрессланган босимли темир-бетон қувурлар. Конструкция ва ўлчамлар" Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 11.09.2023 й. 207-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.09.2023 й.

N 207




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Қурилиш ва уй-жой коммунал

хўжалиги вазирининг

24.08.2023 й.

N 217


БУЙРУҒИ



O`z DSt 829:2023

"Титратиб гидропрессланган босимли

темир-бетон қувурлар. Конструкция ва ўлчамлар"

Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартини

тасдиқлаш тўғрисида


[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан

2023 йил 11 сентябрда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 207]



Ўзбекистон Республикасининг "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги ПФ-6240-сон "Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ буюраман:


1. O`z DSt 829:2023 "Титратиб гидропрессланган босимли темир-бетон қувурлар. Конструкция ва ўлчамлар" Ўзбекистон Республикасининг давлат стандарти иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг 1997 йил 21 октябрдаги 71-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўз РСТ 829-97 "Титратиб гидропрессланган босимли темирбетон қувурлар. Конструкция ва ўлчамлари" Ўзбекистон Республикасининг стандарти ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан келишилган.


4. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.



Вазир                                                                                         Б. Закиров

  

  

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).