Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 14.07.2023 й. 187-сон "O`z DSt 838:2023 "Темир-бетон маҳсулотлар ясаш учун пўлат қолиплар. Техник шартлар" Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 04.08.2023 й. 198-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.08.2023 й.

N 198




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚУРИЛИШ ВА УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ

ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

14.07.2023 й.

N 187


БУЙРУҒИ



O`z DSt 838:2023

"Темир-бетон маҳсулотлар ясаш учун пўлат қолиплар.

Техник шартлар" Ўзбекистон Республикасининг

давлат стандартини тасдиқлаш тўғрисида


[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан

2023 йил 4 августда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 198]



Ўзбекистон Республикасининг "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги ПФ-6240-сон "Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. O`z DSt 838:2023 "Темирбетон маҳсулотлар ясаш учун пўлат қолиплар. Техник шартлар" Ўзбекистон Республикаси давлат стандарти иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг 1997 йил 10 декабрдаги 82-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўз РСТ 838-97 "Темирбетон буюмлар ясаш учун пўлат қолиплар. Техник шартлар" Ўзбекистон Республикасининг давлат стандарти ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан келишилган.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.



Вазир                                                                                         Б. Закиров

  

  

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).