Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Миллий гвардия қўмондонининг 21.12.2023 й. 343-сон "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларига иш (хизмат)га қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 17.01.2024 й. 3491-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.01.2024 й.

N 3491




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ ҚЎМОНДОНИНИНГ

21.12.2023 й.

N 343


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг

идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган

қўриқлаш ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик

бўлинмаларига иш (хизмат)га қабул қилиш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 декабрдаги 757-сон "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларига иш (хизмат)га қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси билан келишилган.


3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Қўмондон                                                                     Р. Джураев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 19 январь