Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.03.2024 й. ПФ-46-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 январдаги "Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-14-сон Фармонига Сирдарё дарёси ўзанида экологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Фармони

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

11.03.2024 й.

N ПФ-46



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2024 ЙИЛ 17 ЯНВАРДАГИ

"СУВ ҲАВЗАЛАРИДА НОРУДА МАТЕРИАЛЛАРНИ

ҚАЗИБ ОЛИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ПФ-14-СОН ФАРМОНИГА СИРДАРЁ

ДАРЁСИ ЎЗАНИДА ЭКОЛОГИК ХАВФСИЗЛИКНИ

ТАЪМИНЛАШГА ҚАРАТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Мамлакатимизда сув ҳавзаларини муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар изчиллигини таъминлаш ва Сирдарё дарёсининг ўзанини тўпланиб қолган норуда материаллардан тозалаш ҳамда қирғоқларини мустаҳкамлаш лойиҳаларини амалга оширишда экологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 январдаги "Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-14-сон Фармонига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимча киритилсин:

2024 йил 1 майдан бошлаб Сирдарё дарёси ўзанидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилиш, шунингдек, ноқонуний қазиб олиш ишлари натижасида табиатга етказилган зарар учун жавобгарликни кучайтириш;

Сирдарё дарёсининг ювилган қирғоқларини мустаҳкамлаш, қирғоқ бўйи минтақасидаги бузилган ерларнинг табиий ҳолатини қайта тиклаш ва реабилитация қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       Ш. Мирзиёев

         

       




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 11 мартдаги

ПФ-46-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2024 йил 17 январдаги "Сув ҳавзаларида норуда

материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-

тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-14-сон Фармонига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча


1. Муқаддиманинг тўртинчи хатбошисидаги ва 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Чирчиқ" сўзи "Чирчиқ, Сирдарё" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 1-илова қуйидаги мазмундаги 14-позиция билан тўлдирилсин:

"

14.

Сирдарё дарёсининг ювилган қирғоқларини мустаҳкамлаш, соҳил бўйи минтақасидаги бузилган ерларни қайта тиклаш ва реабилитация қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш.

1. Сирдарё вилоят ҳокимлиги бошчилигида Сирдарё дарёсининг ювилган қирғоқларини мустаҳкамлаш, соҳил бўйи минтақасидаги бузилган ерларни қайта тиклаш ва реабилитация қилиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил қилиш.


2. Сирдарё дарёси бутун узунлиги бўйлаб экологик, гидрологик, гидрогеологик, тошқин сувларини хавфсиз ўтказиш, гидротехник, йўл-муҳандислик объектларини муҳофаза қилиш жиҳатдан ўрганишлар асосида муаммоли (қирғоқлар ювилган, ноқонуний қазилган, бузилган, чиқинди тўкилган, чўлланган) участкаларни аниқлаш ва уларни қайта тиклаш ва ободонлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

        

2024-2025

йиллар

Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги



".

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 12 март