Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Иқтисодиёт ва молия вазирининг 19.02.2024 й. 109-сон "Товарнинг келиб чиқиш мамлакати тўғрисидаги дастлабки қарорни қабул қилиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.03.2024 й. 3505-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.03.2024 й.

N 3505




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

19.02.2024 й.

N 109


БУЙРУҒИ



Товарнинг келиб чиқиш мамлакати тўғрисидаги

дастлабки қарорни қабул қилиш тартиби ҳақидаги

низомни тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 июндаги ПҚ-181-сон "Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 декабрдаги 994-сон "Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Товарнинг келиб чиқиш мамлакати тўғрисидаги дастлабки қарорни қабул қилиш тартиби ҳақидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан уч ой ўтгач кучга киради.



Иқтисодиёт ва молия вазири                                                Д.А. Қўчқоров



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 20 март