Ички ишлар вазирининг 13.03.2024 й. 133-сон "Ички ишлар органларида илмий фаолиятни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.03.2024 й. 3508-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
30.03.2024 й.
N 3508
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ
13.03.2024 й.
N 133
БУЙРУҒИ
Ички ишлар органларида илмий фаолиятни
ташкил этиш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 январдаги ПҚ-22-сон "Криминология соҳасида илмий-амалий тадқиқот ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ички ишлар органларида илмий фаолиятни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2024 йил 30 март