Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

O`z DSt 735.2023. Қурилиш учун лойиҳа ҳужжатлари тизими. Газ таъминоти. Ташқи газ қувурлари. Ишчи чизмалар (АВ томонидан 15.09.2023 й. 210-сон билан рўйхатга олинган қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 24.08.2023 й. 214-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2023 йил 15 сентябрда 210-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

қурилиш ва уй-жой коммунал

хўжалиги вазирининг

2023 йил 24 августдаги

214-сон буйруғига

ИЛОВА



O`z DSt 735.2023



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ СТАНДАРТИ

   

Қурилиш учун лойиҳа ҳужжатлари тизими.

Газ таъминоти. Ташқи газ қувурлари.

Ишчи чизмалар


Мазкур давлат стандарти босими 1,2 MPа (12 kgf/cm²) дан юқори бўлмаган йўлдош нефтлар, табиий, сунъий ва аралаш газларни узатишда фойдаланиладиган ташқи (ер ости, ер усти) газ қувурларини лойиҳалашда ишчи чизмаларнинг таркиби ва уларни тайёрлаш қоидаларини белгилайди.



1-БОБ. ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА СОЛИШ

СОҲАСИДАГИ НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАР

ҲАМДА ШАҲАРСОЗЛИК НОРМАЛАРИ

ВА ҚОИДАЛАРИГА ҲАВОЛАЛАР


1. Ушбу давлат стандартида қуйидаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ҳаволалар қўлланилган:

           

ISO 8560:2019

Техник чизмалар. Қурилиш чизмалари. Модул ўлчамлар, чизиқлар ва тўрларни акс эттириш (расмий манба: ISO 8560:2019 Technical drawings - Construction drawings - Representation of modular sizes, lines and grids);


ISO 9431:1990

Қурилиш чизмалари. Чизиш ва матн учун жойлар, шунингдек чизма варақларидаги асосий ёзувлар (расмий манба: ISO 9431:1990 Construction drawings - Spaces for drawing and for text, and title blocks on drawing sheets);


ГОСТ 2.103-2013

Конструкторлик ҳужжатларининг ягона тизими. Ишлаб чиқиш босқичлари (расмий манба: ГОСТ 2.103-2013 Единая система конструкторской документации. Стадии разработки);


ГОСТ 2.119-2013

Конструкторлик ҳужжатларининг ягона тизими. Эскиз лойиҳа (расмий манба: ГОСТ 2.119-2013 Единая система конструкторской документации. Эскизный проект);


ГОСТ 2.317-2011

Конструкторлик ҳужжатларининг ягона тизими. Аксонометрик проекциялар. (расмий манба: ГОСТ 2.317-2011 Единая система конструкторской документации. Аксонометрические проекции);


ГОСТ 2.721-74

Конструкторлик ҳужжатларининг ягона тизими. Схемалардаги шартли график тасвир белгилари. Умумий қўлланиладиган белгилар (расмий манба: ГОСТ 2.721-74 Единая система конструкторской документации. Обозначения условные графические в схемах. Обозначения общего применения);


ГОСТ 2.780-96

Конструкторлик ҳужжатларининг ягона тизими. Шартли график белгилар. Иш муҳити кондиционерлари, гидравлик ва пневматик идишлар (расмий манба: ГОСТ 2.780-96 Единая система конструкторской документации. Обозначения условные графические. Кондиционеры рабочей среды, емкости гидравлические и пневматические);


ГОСТ 2.784-96

Конструкторлик ҳужжатларининг ягона тизими. Шартли график тасвир белгилари. Қувур ўтказгичларнинг элементлари. (расмий манба: ГОСТ 2.784-96 Единая система конструкторской документации. Обозначения условные графические. Элементы трубопроводов);


ГОСТ 2.785-70

Конструкторлик ҳужжатларининг ягона тизими. Шартли график тасвир белгилари. Узатиш қувурларнинг арматуралари (расмий манба: ГОСТ 2.785-70 Единая система конструкторской документации. Обозначения условные графические. Арматура трубопроводная);


ГОСТ 21.101-97

Қурилиш учун лойиҳа ҳужжатлари тизими. Лойиҳа ва ишчи ҳужжатларга қўйиладиган асосий талаблар (расмий манба: ГОСТ 21.101-97-Система проектной документации для строительства. Основные требования к проектной и рабочей документации);


ГОСТ 21.110-2013

Қурилиш учун лойиҳа ҳужжатлари тизими. Ускуналар, маҳсулотлар ва материалларнинг таснифи (расмий манба: ГОСТ 21.110-2013 Система проектной документации для строительства. Спецификация оборудования, изделий и материалов);


ГОСТ 21.114-2013

Қурилиш учун лойиҳа ҳужжатлари тизими. Намунавий бўлмаган маҳсулотларнинг умумий турларининг эскиз чизмаларини бажариш қоидалари. (расмий манба: ГОСТ 21.114-2013 СПДС. Правила выполнения эскизных чертежей общих видов нетиповых изделий);


ГОСТ 21.201-2011

Қурилиш учун лойиҳа ҳужжатлари тизими. Бинолар, иншоотлар ва конструкциялар элементларининг шартли график белгилари (расмий манба: ГОСТ 21.201-2011 Система проектной документации для строительства. Условные графические изображения элементов зданий, сооружений и конструкций);


ГОСТ 21.205-2016

Қурилиш учун лойиҳа ҳужжатлари тизими. Бино ва иншоотларнинг қувур ўтказиш тизимлари элементларининг шартли белгилари. (расмий манба: ГОСТ 21.205-2016 Система проектной документации для строительства. Условные обозначения элементов трубопроводных систем зданий и сооружений);


ГОСТ 21.206-2012

Қурилиш учун лойиҳа ҳужжатлари тизими. Қувурўтказгичларнинг шартли белгилари (расмий манба: ГОСТ 21.206-2012 Система проектной документации для строительства. Условные обозначения трубопроводов);


ГОСТ 21.302-2021

Қурилиш учун лойиҳа ҳужжатлари тизими. Муҳандислик ва геологик тадқиқотлар бўйича ҳужжатлардаги анъанавий график белгилар (расмий манба: ГОСТ 21.302-2013 СПДС. Условные графические обозначения в документации по инженерно-геологическим изысканиям);


ГОСТ 21.501-2011

Қурилиш учун лойиҳа ҳужжатлари тизими. Архитектура ва конструктив ечимлар ишчи ҳужжатларни бажариш қоидалари (расмий манба: ГОСТ 21.501-2011 Система проектной документации для строительства. Правила выполнения рабочей документации архитектурных и конструктивных решений);


ГОСТ 21.508-2020

Қурилиш учун лойиҳа ҳужжатлари тизими. Корхоналар, ташкилотлар ва уй-жой-фуқаролик объектлари бош режаларининг ишчи чизмаларини бажариш қоидалари (расмий манба: ГОСТ 21.508-2020 Система проектной документации для строительства. Правила выполнения рабочей документации генеральных планов предприятий, сооружений и жилищно-гражданских объектов);


ГОСТ 24950-2019

Пўлат магистрал қувурўтказгичларнинг чизиқли қисмининг бурилишларидаги букилган уламалар ва эгри киргизмалар. Техник шартлар (расмий манба: ГОСТ 24950-2019 Отводы гнутые и вставки кривые на поворотах линейной части стальных магистральных трубопроводов. Технические условия);


ГОСТ 34715.0-2021

Газ тарқатиш тизимлари. Табиий газни тарқатиш тармоқларини лойиҳалаш, қуриш ва йўқ қилиш. 0-қисм. Умумий талаблар (расмий манба: ГОСТ 34715.0-2021 Системы газораспределительные. Проектирование, строительство и ликвидация сетей газораспределения природного газа. Часть 0. Общие требования);


ГОСТ 34715.1-2021

Газ тарқатиш тизимлари. Табиий газни тарқатиш тармоқларини лойиҳалаш, қуриш ва йўқ қилиш. 1-қисм. Полиэтилен газ қувурлар (расмий манба: ГОСТ 34715.1-2021 Системы газораспределительные. Проектирование, строительство и ликвидация сетей газораспределения природного газа. Часть 1. Полиэтиленовые газопроводы);


ГОСТ 34715.2-2021

Газ тарқатиш тизимлари. Табиий газни тарқатиш тармоқларини лойиҳалаш, қуриш ва йўқ қилиш. 2-қисм. Пўлат газ қувурлар (расмий манба: ГОСТ 34715.2-2021 Системы газораспределительные. Проектирование, строительство и ликвидация сетей газораспределения природного газа. Часть 2. Стальные газопроводы);


O`z DSt 2.302:97

Конструкторлик ҳужжатларининг ягона тизими. Масштаблар;


ҚМҚ 3.06.08-97

Магистрал қувурлар. Ишлаб чиқариш ва қабул қилиш қоидалари.

         

         

2-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


2. Ташқи газ қувурларининг ишчи чизмалари мазкур давлат стандарти, ISO 8560:2019, ISO 9431:1990, O`z DSt 2.302:97, ГОСТ 2.721-74, ГОСТ 2.780-96, ГОСТ 2.784-96, ГОСТ 2.785-70, ГОСТ 2.103-2013, ГОСТ 2.119-2013, ГОСТ 24950-2019, ГОСТ 34715.0-2021, ГОСТ 34715.1-2021, ГОСТ 34715.2-2021, ГОСТ 21.201-2011, ГОСТ 21.508-2020, ГОСТ 21.501-2011, ГОСТ 21.206-2012, ГОСТ 21.205-2016, ГОСТ 21.110-2013, ҚМҚ 3.06.08-97 талабларига мувофиқ тайёрланиши керак.


3. Ташқи газ қувурлари ишчи чизмаларига қуйидагилар киради:

қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун мўлжалланган ишчи чизмалар (ташқи газ қувурлари ишчи чизмаларининг бутлиги);

ГОСТ 21.114-2013 бўйича тайёрланган намунавий бўлмаган маҳсулотларнинг умумий турлари эскиз чизмалари;

ускуналар, маҳсулотлар ва материалларнинг таснифи.


4. Ташқи газ қурилмалари ишчи чизмаларининг бутлигига қуйидагилар киради:

ишчи чизмалар бўйича умумий маълумотлар;

газ қувурларининг режалари.

газ қувурларнинг бўйлама профиллари.

Бунда, режаларнинг тўлиқ бўлиши учун ташқи элементлар (фрагментлар, узеллар) кўрсатилиши лозим.

Ер усти газ қувурлари учун кесимлар, шунингдек ГОСТ 2.317-2011 бўйича аксонометрик проекциялардаги тасвирлар бажарилиши керак.


5. Чизмаларда газ қувурлари, уларнинг элементлари, арматуралар мазкур давлат стандартининг иловасида ҳамда ГОСТ 21.205-2016 ва ГОСТ 21.206-2012да кўрсатилган шартли график белгилар ёки чизма масштабида соддалаштирилган чизмалар орқали кўрсатилиши керак.

Чизмаларда газ қувурларининг кўринадиган қисмлари мавжуд бўлмаганда, лойиҳаланаётган ер ости газ қувурларининг ишчи чизмалари бўйича умумий маълумотларда ёки ишчи чизмаларнинг тегишли варақларида тушунтиришлар берган ҳолда узлуксиз қалин асосий чизиқ билан белгиланиши керак.

Газ қувурларининг ҳарф-рақамли белгилари ГОСТ 21.205-2016нинг 20-жадвалига мувофиқ қабул қилинади.


6. Газ қувурларининг узунлиги, қудуқлар, тиргаклар, бурилиш бурчаклари, сатҳ белгилари (баландликлар, чуқурликлар) орасидаги масофалар бутун сондан вергул билан ажратилган иккита ўнлик белги билан метрларда кўрсатилган бўлиши керак.

Газ қувурлари диаметри ва деворларининг қалинлиги миллиметрларда кўрсатилади ва ГОСТ 21.206-2012нинг 3.11-бандига мувофиқ чизмаларга туширилади.


7. Бурчак ўлчамлари даражаларда, дақиқаларда ва сонияларда ўлчов бирлигининг белгисини кўрсатган ҳолда кўрсатилиши лозим (масалан, 4°, 4°30, 12°453).


8. Нишабларнинг рақамли қийматлари ўлчов бирлигини кўрсатмаган ҳолда промилледа (‰) кўрсатилади.


9. Ташқи газ қувурларининг ишчи чизмаларида қабул қилинадиган координаталар тизими ва баландликлар топографик режада қабул қилинган координаталар тизими ва баландликларга мос келиши керак.


10. Газ қувурларининг элементлари (қудуқ, П-шаклидаги компенсатор, бурилиш бурчаги, қўзғалмас тиргак) қуйидаги 1-жадвалда кўрсатилган маркалар билан белгиланиши керак.



1-ЖАДВАЛ


Газ қувури элементининг номи

        

Маркаси

Қудуқ


GQ

П-шаклидаги компенсатор


PK

Бурилиш бурчаги


BB

Қўзғалмас тиргак


Q


11. Чизмалардаги тасвирларнинг масштаблари қуйидаги 2-жадвалда кўрсатилган.



2-ЖАДВАЛ


Тасвирнинг номи

      

Масштаб

Газ қувурларининг режаси


1:200, 1:500, 1:1000, 1:2000

Газ қувурларининг бўйлама профили:



Горизонтал


1:200, 1:500, 1:1000, 1:2000

Вертикал


1:50; 1:100

Фрагментлар ва узеллар


1:10, 1:20, 1:50; 1:100

           

Тасвирларнинг масштаблари ГОСТ 21.101-97 нинг D иловасида келтирилган 3-шакл бўйича бажарилган асосий ёзувнинг 4-устунида кўрсатилади. Агар варақда турли масштабларда бажарилган бир нечта тасвир кўрсатилган бўлса, масштаб ҳар бир тасвир номининг ёнидаги қавс ичида кўрсатилади.

Газ қувури бўйлама профили тасвирининг горизонтал ва вертикал йўналишдаги масштаблари профилдан чап томонда (жадвалнинг ён устунида) кўрсатилади.


12. Газ қувурларнинг режаси ва бўйлама профилининг тасвирлари алоҳида варақларда жойлаштириладиган бир нечта қисмларга бўлиниши мумкин, бунда ГОСТ 21.101-97нинг D иловасида келтирилган 3-шакл бўйича бажарилган асосий ёзувнинг 4-устунида кўрсатилаётган қисмнинг номи келтирилади.

Масалан, пикетларга боғланган ҳолда:

PK0 режа - PK50 + 10.00;

GPK0 профиль - PK75 + 40.00



3-БОБ. ТАШҚИ ГАЗ ҚУРИЛМАЛАРИ ИШЧИ

ЧИЗМАЛАРИНИНГ АСОСИЙ БУТЛИГИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТЕХНИК ТАЛАБЛАР


1-§. Ишчи чизмалар бўйича умумий маълумотлар


13. Ишчи чизмалар бўйича умумий маълумотлар ГОСТ 21.101-97га мувофиқ бажарилади, бунда ташқи газ қувурлари ишчи чизмаларининг таркибига кирувчи умумий маълумотларда ГОСТ 21.101-97да белгиланган тавсифларни кўрсатишга йўл қўйилмайди.


14. Ишчи чизмалар бўйича умумий маълумотлар таркибига кирувчи умумий кўрсатмаларда ГОСТ 21.101-97да кўрсатилган маълумотлардан ташқари газ қувурларнинг тоифаси, монтаж қилиш, синаш, ётқизиш шароитлари, лок-бўёқ ва ҳимоя қопламасига талаблар келтирилиши лозим.



2-§. Газ қувурларининг режалари


15. Газ қувурларининг режаларини ишлаб чиқишда асос сифатида, автомобиль йўллари ва темир йўллар бош режасининг ишчи чизмаларидан ёки топографик режадан фойдаланилиши керак.

Қоғоз ва электрон кўринишдаги ишчи чизмалар ҳудуднинг рақамли модели асосида тайёрланиши мумкин.


16. Газ қувурларнинг режаларида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

узлуксиз ингичка чизиқ билан мавжуд ва лойиҳаланаётган бино (иншоот)ларнинг соддалаштирилган контур кўриниши;

мазкур давлат стандартининг 4-бандига мувофиқ лойиҳалаштирилган ва мавжуд газ қувурлари ва уларнинг элементлари;

газ қувурлари элементларини координатали боғлаш ёки уларни бинолар (иншоотлар)нинг координата ўқларига ёки уларнинг ташқи деворларига боғламлари (зарур бўлса, пикетлар сони ва газ қувурлари элементларининг энг яқин пикетларга боғланиши газ қувурлари режалари);

бурилиш бурчакларининг (90º бурчакдан ташқари) сон қийматлари (бурилиш бурчакларининг рақамли қийматларини фақат газ қувурининг бўйлама профили остидаги жадвалнинг "мукаммал режаси" устунида кўрсатишга йўл қўйилади);

лойиҳа қилинаётган газ қувурни ўрнатишга таъсир кўрсатадиган, бошқа мақсаддаги муҳандислик қурилмалар;

лойиҳалаштирилган газ қувурларининг ўзгариш нуқталаридан олдинги ва кейинги диаметрлари ва қалинлиги;

газ қувурларидаги тузилмалар (қудуқлар, конденсат коллекторлари, назорат ва ўлчаш пунктлари, электр уланма, электр изоляцияланувчи бирикма, электр кимёвий ҳимоя қурилмалари);

газ қувурларининг ҳимоя ҳудуди (зарур бўлса).


17. Газ қувурларининг режалари алоҳида варақларга ва газ қувурларининг бўйлама профиллари билан бирга жойлаштирилишига йўл қўйилади.


18. Газ қувурларининг режасини чизиш намунаси қуйидаги 1-чизмада келтирилган.




1-чизма


19. Газ қувурларининг режасида, зарур бўлганда газ қувурининг элементлари ўзига яқин пикетларга боғлаб кўрсатилади.



3-§. Газ қувурларининг бўйлама профили


20. Газ қувурларининг бўйлама профили газ қувурининг ўқлари бўйлаб ёйилган ҳолда тасвирланади.


21. Газ қувурларининг бўйлама профилида қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

ер сатҳи (лойиҳада узлуксиз қалин, асосий чизиқ билан, ҳақиқий узлуксиз ингичка чизиқ билан);

ер ости сувлари сатҳи ингичка штрихли чизиқ билан;

кесишган автомобил йўллари, темир йўл ва трамвай йўллари, ариқлар, шунингдек соддалаштирилган контур шаклидаги бошқа ер ости ва ер усти иншоотлари узлуксиз ингичка чизиқ билан, лойиҳалаштирилган газ қувурларини ётқизишга таъсир қилувчи, уларнинг умумий ўлчамлари ва баландлигини белгилайдиган коммуникациялар;

лойиҳаланадиган газ қувури узлуксиз қалин асосий чизиқ билан белгиланиши, бунда газ қувурларининг диаметрлари тегишли масштабда 2 mm ёки ундан катта бўлса, улар 2 та чизиқ билан;

қудуқлар, гиламлар, осма кўприк (эстакада), мустақил таянчлар ва газ қувурларининг конструкциялари ва тузилмалари ташқи ўлчамларнинг соддалаштирилган контур шакли узлуксиз ингичка чизиқ билан;

тупроқлар тўғрисидаги маълумотларни газ қувурининг узунлигига ва қаватланиши хусусиятидан келиб чиқиб, алоҳида нуқталарда (муҳандислик ва геологик иш жойларида) ёки газ қувурининг бутун йўналиши бўйлаб устунларда ГОСТ 21.302-2021 га мувофиқ белгилар;

ер ости газ қувури учун қувурнинг юқори қисмидаги белгилар ва ер усти газ қувури учун қувурнинг пастки қисмидаги белгилар;

хандақ (траншея)нинг лойиҳадан ва ҳақиқий ер юзасига нисбатан чуқурлиги;

газ қувурларига кийдирилган ғилофнинг диаметри, узунлиги кўрсатилиб йўлнинг ўқ чизиғига, газ қувурини ётқизишга таъсир кўрсатувчи иншоотлар, катталик ўлчовлари ва баландлик белгилари;

муҳандислик ва геологик ишланмаларнинг (қидирув қудуқлари) белгилари.


22. Газ қувурининг бўйлама профили тагига, ер остига ётқизилган газ қувурлари учун қуйидаги 1-шакл бўйича ва ер устига ётқизилган газ қувурлари учун қуйидаги 2-шакл бўйича жадваллар жойлаштирилади.



       

23. "Нишаблик, узунлик" устунида газ қувурининг тўғри чизиқли профилидаги қисмнинг қиялигига мос келадиган нишаблик чизиқлар билан кўрсатилиши, нишабликнинг сон қиймати эса чизиқ устида ва бу нишаблик билан қисмнинг узунлиги кўрсатилган чизиқ остида кўрсатилиши керак.

Жадвалларни бошқа маълумотлар (пикетлар, тиргакларнинг баландлиги), тупроқларнинг хусусиятлари (чўкиш, шишиш, коррозияга чидамлилик) билан тўлдиришга, шунингдек белгилар шкаласини келтиришга йўл қўйилади.


24. Газ қувури учун хандақ (траншея) тубининг белгилари, лойиҳалаштирилган газ қувурларини ётқизишга таъсир қиладиган магистрал йўллар, темир йўл ва трамвай йўллари, муҳандислик коммуникациялари ва иншоотлар билан кесишган жойларнинг характерли нуқталарида қўйилади.


25. Ер ости газ қувурининг бўйлама профили бажарилишига мисол қуйидаги 2-чизмада келтирилган.



2-чизма.



4-БОБ. ҚУРИЛМАЛАР, МАҲСУЛОТЛАР

ВА МАТЕРИАЛЛАРНИНГ ТАСНИФИ


26. Қурилмалар, маҳсулотлар ва материалларнинг таснифи мазкур давлат стандартининг талабларини ҳисобга олган ҳолда ГОСТ 21.110-2013 га мувофиқ бажарилади.


27. Таснифда газ қувурларининг элементлари (қурилмалар, маҳсулотлар ва материаллар) қуйидаги кетма-кетликда гуруҳлар бўйича ёзилади:

қурилмалар;

газ қувурларидаги йиғма конструкциялардан тайёрланган иншоотларнинг элементлари;

газ қувурлар;

изоляциявий конструкциялар;

материаллар.

Қурилмалар, қувур ўтказгич арматураси ва газ қувурларининг элементлари гуруҳларга техник хусусиятлари, уларнинг асосий параметрларининг ўсиш тартибида жойлаштирилади (тури, маркаси, диаметри).


28. Қурилмалар, маҳсулотлар ва материалларнинг таснифида қуйидаги ўлчов бирликларидан фойдаланилади:

қурилмалар ва маҳсулотлар - дона;

газ қувурлари учун қувурлар - m;

газ қувурларининг элементлари (фасон қисмлари) - дона;

изоляция материаллари - m³;

қоплама ва ҳимоя материаллари - m²;

материаллар - kg ёки t.






Давлат стандартига

ИЛОВА



Газ тармоқлари тасвирининг

шартли график белгилари

         

Номи

       

Режадаги белгилари

Мавжуд ер ости газ қувури


-----

Мавжуд таянчдаги газ қувури


-•- - -•--•-

Олдиндан лойиҳалаштирилган газ қувури


- - -

Лойиҳаланаётган ер ости газ қувури


_______________

Лойиҳаланаётган таянчдаги газ қувури


-•-•-•-

        

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).