Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 24.08.2023 й. N 220 "O`z DSt 779:2023 "Бетон ва темир-бетон маҳсулотлар ва конструкциялар. Сифат кўрсаткичлари номенклатураси" Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 11.08.2023 й. 208-сон билан рўйхатга олинган)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.08.2023 й.

N 208




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Қурилиш ва уй-жой коммунал

хўжалиги вазирининг

24.08.2023 й.

N 220


БУЙРУҒИ



O`z DSt 779:2023

"Бетон ва темир-бетон маҳсулотлар ва конструкциялар.

Сифат кўрсаткичлари номенклатураси" Ўзбекистон

Республикасининг давлат стандартини

тасдиқлаш тўғрисида


[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан

2023 йил 11 августда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 208]



Ўзбекистон Республикасининг "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги ПФ-6240-сон "Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. O`z DSt 779:2023 "Бетон ва темир-бетон маҳсулотлар ва конструкциялар. Сифат кўрсаткичлари номенклатураси" Ўзбекистон Республикасининг давлат стандарти иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг 1997 йил 4 февралдаги 8-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўз РСТ 779-97 "Маҳсулот сифати кўрсаткичларининг тизими. Қурилиш. Бетон ва темирбетон маҳсулотлар ва конструкциялар. Кўрсаткичлар номенклатураси" Ўзбекистон Республикасининг стандарти ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан келишилган.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

        

          

Вазир                                                                                         Б. Закиров

 

 

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).