Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.05.2024 й. 263-сон "Сифатли таълимни таъминлашда ижобий натижалар кўрсатаётган умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.05.2024 й.

N 263




СИФАТЛИ ТАЪЛИМНИ ТАЪМИНЛАШДА

ИЖОБИЙ НАТИЖАЛАР КЎРСАТАЁТГАН УМУМИЙ

ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ РАҲБАРИЯТИ

ҲАМДА ЎҚИТУВЧИЛАРИГА УСТАМА

БЕРИШ ТАРТИБИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, таълим сифати кўрсаткичлари юқори бўлган, соғлом маънавий муҳит яратилган, ташкилий ишларда намуна кўрсатган, шунингдек ўқувчилар билимини баҳолашнинг янги тартибини самарали ташкил этган умумий ўрта таълим мактабларининг раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларини рағбатлантириш тартибини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармони билан:

умумтаълим мактабларида билимни баҳолашнинг янги тартиби жорий этилган мактаблар фаолиятини баҳолаш;

янги тизимни самарали жорий этган, таълим бериш йўналишида юқори кўрсаткичларга эришган ўқитувчиларга Давлат бюджетидан лавозим маошига ҳар ойлик 40 фоизгача устама бериш тартибини жорий қилиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб ўқитиш ва билимни баҳолашнинг янги тартиби жорий этилган республикадаги 500 та умумий ўрта таълим мактабларининг ҳар бирига 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб 2 тадан мактаб бириктирилиб, янги тизимнинг қамрови кенгайтирилади;

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб ўқитиш ва билимни баҳолашнинг янги тартибини самарали жорий этган, ўқувчилари ижобий кўрсаткичларни қайд этаётган умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартиби жорий этилади;

раҳбарияти ва ўқитувчилари рағбатлантиришга тавсия этилган умумий ўрта таълим мактаблари рўйхати ҳар ўқув йили якунида эълон қилинади ҳамда кейинги бир ўқув йили давомида ушбу мактабнинг ўқитувчиларига мазкур қарорга мувофиқ раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларнинг тариф ставкасига нисбатан 40 фоизгача устама берилади;

ушбу қарорнинг ижроси учун талаб этиладиган маблағлар 2024 йилда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида молиялаштирилади, 2025 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.


3. Сифатли таълимни таъминлашда ижобий натижаларга эришаётган умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 7 май