Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.05.2024 й. ПФ-73-сон "Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш орқали уларнинг аҳоли саломатлиги ва мамлакатимиз генофондига салбий таъсирини бартараф этиш стратегик чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

06.05.2024 й.

N ПФ-73



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ ВА ПСИХОТРОП

МОДДАЛАРНИНГ НОҚОНУНИЙ АЙЛАНМАСИГА ЧЕК

ҚЎЙИШ ОРҚАЛИ УЛАРНИНГ АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ

ВА МАМЛАКАТИМИЗ ГЕНОФОНДИГА САЛБИЙ

ТАЪСИРИНИ БАРТАРАФ ЭТИШ СТРАТЕГИК

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларга нисбатан қарши иммунитетни шакллантириш, шунингдек, инсон саломатлигини таъминлашга қаратилган ишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу билан бирга, сўнгги йилларда янги турдаги синтетик гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи моддалар пайдо бўлаётганлиги, улар инсон омилисиз интернетнинг ижтимоий тармоқларидан фойдаланган ҳолда аҳоли, айниқса ёшлар орасида осон тарқатилаётганлиги масъул давлат тузилмаларининг бу борадаги фаолиятини "Барча саъй-ҳаракатлар инсон қадри учун" деган устувор ғоя асосида сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш зарурлигини тақозо этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги "Ўзбекистон - 2030" стратегияси тўғрисида"ги ПФ-158-сон Фармонининг устувор мақсадларига эришиш, шунингдек, республикамизда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасининг барвақт олдини олиш, аҳолида уларни истеъмол қилишга нисбатан "иммунитет"ни шакллантириш орқали генофондимизга салбий таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этиш, гиёҳвандликка чалинган беморларни жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб, тиббий-даволаниш тизимини ташкил этиш соҳадаги давлат сиёсатининг истиқболли йўналишларини белгилаш мақсадида:


1. Илғор хорижий тажриба, халқаро, шу жумладан БМТ экспертларининг хулоса ва тавсиялари асосида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024 - 2028 йилларга мўлжалланган миллий стратегия (кейинги ўринларда - Миллий стратегия) 1-илова мувофиқ тасдиқлансин.

Миллий стратегия доирасида қуйидаги мақсадларга эришиш барча давлат органлари ва ташкилотларнинг устувор вазифаси сифатида белгилансин:

аҳоли, айниқса хотин-қизлар ва ёшларда "гиёҳвандликка қарши иммунитет"ни, ўқувчи ва талабалар орасида кучли таъсир қилувчи дориларни истеъмол қилишга муросасиз муносабатни шакллантириш, таълим муассасаларида психофаол моддалар тарқалишининг олдини олишга қаратилган янги таъсирчан тарғибот-ташвиқот ва тарбиявий-профилактик механизмларни жорий этиш;

аҳолига сифатли наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини янги усуллар асосида ривожлантириш, гиёҳвандлик ва заҳарвандликнинг барвақт профилактикаси, диагностикаси, даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитацияси тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган манзилли чораларни амалга ошириш;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар ҳамда прекурсорларнинг (кейинги ўринларда - гиёҳвандлик воситалари) ноқонуний айланмасининг янгича, айниқса интернет тармоғидаги усулларига барҳам бериш, бу борадаги тезкор-қидирув, тергов ва эксперт-криминалистик чоралар комплексини, биринчи навбатда рақамлаштириш орқали ривожлантириш;

давлат ва хусусий тиббиёт муассасалари ҳамда дорихоналарнинг гиёҳвандлик воситаларидан тиббиётда фойдаланиш амалиётини назорат қилиш, шунингдек, фармацевтика корхоналари, гиёҳвандлик воситаларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи субъектлар масъулиятини оширишнинг таъсирчан механизмларини яратиш;

гиёҳвандликни даволаш ва наркожиноятларга қарши курашиш соҳасида илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш, бу йўналишдаги илмий изланишлар, хулосалар, ютуқлар ва янгиликларни амалиётга жорий этиш ҳамда оммага етказишни таъминлаш.

Миллий стратегияда белгиланган устувор йўналишлар ва чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан барча давлат органлари ва ташкилотларнинг биринчи раҳбарларига шахсий масъулият юклансин.


2. Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда - Давлат комиссияси) ва унинг ҳудудий комиссиялари таркиблари 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Давлат комиссияси (А.Арипов) зиммасига:

Миллий стратегиянинг тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш, уни амалга ошириш бўйича йиллик миллий дастурларни тасдиқлаш ва ижросини назорат қилиб бориш, ушбу йўналишда мутасадди давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда минтақавий комиссияларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

ҳар чоракда Миллий стратегия ва уни амалга ошириш бўйича йиллик миллий дастур ижросининг танқидий ўрганилишини, белгиланган мақсад ва вазифаларни рўёбга чиқаришга тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш ва олдини олишга қаратилган аниқ чоралар кўрилишини таъминлаш;

республикада гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашишни мувофиқлаштириш, аҳоли орасида гиёҳвандлик ва заҳарвандликнинг барвақт профилактикаси бўйича самарали чора-тадбирларини белгилаш вазифалари юклансин.

Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда мазкур Фармон билан белгиланган устувор йўналишлардан келиб чиққан ҳолда, Давлат комиссияси ҳамда унинг ҳудудий комиссиялари тўғрисидаги низомларни тасдиқласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази (кейинги ўринларда - Миллий марказ) этиб қайта ташкил этилсин ва фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

республикада гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ вазиятни ҳудудлар кесимида илмий-амалий ва ахборот-таҳлилий жиҳатидан тизимли равишда чуқур ўрганиб бориш, асосий омиллар ҳамда тенденцияларни аниқлаш ва прогноз қилиш;

гиёҳвандлик воситаларини назорат қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини шакллантириш, бу борада қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалиётга жорий этиш чораларини кўриш;

гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотлар томонидан кўрилаётган чораларнинг самарадорлигини эксперт жиҳатдан баҳолаш, бу борада ягона ахборот алмашуви ва идоралараро ҳамкорликни ташкил этиш;

гиёҳвандлик воситаларини назорат қилиш соҳасида хорижий давлат тузилмалари ҳамда халқаро ташкилотлар билан манзилли ҳамкорликни ўрнатиш, мазкур соҳада халқаро фаолиятни тартибга солувчи конвенциялар доирасида Ўзбекистон Республикаси томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан БМТга йиллик маърузалар тайёрлаш;

гиёҳвандликнинг олдини олиш ва гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш бўйича илғор миллий ва хорижий тажрибаларни доимий ўрганиш ҳамда унинг натижаларини жорий этиш ва оммалаштириш бўйича методика, таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш;

гиёҳвандлик воситаларини назорат қилиш самарадорлигини ошириш йўналишида миллий ва халқаро конференциялар ҳамда симпозиумларни ўтказиш чораларини кўриш, масъул давлат органлари ва ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув семинарларни ташкил этиш.


4. Миллий стратегияни босқичма-босқич амалга оширишнинг қуйидаги тартиби ўрнатилсин:

а) Давлат комиссияси (А.Арипов):

2024-2028 йилларда ҳар йили Миллий стратегияда белгиланган чора-тадбирларни самарали амалга ошириш бўйича аниқ механизмларни назарда тутувчи миллий дастурни тасдиқлайди ҳамда ижросини қатъий назоратга олади;

ҳудудий комиссиялар томонидан миллий дастурларнинг ижросини таъминлашга қаратилган ҳудудлар кесимида манзилли чора-тадбирлар "йўл хариталари"ни ишлаб чиқилиши ҳамда ҳар чоракда Миллий марказга қилинган ишлар юзасидан ҳисоботлар киритилишини ташкил этади;

ҳар чоракда масъул давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарларининг тасдиқланган миллий дастурлар ижроси, шу жумладан мазкур дастурларнинг ҳудудлар кесимида амалга оширилиши юзасидан ҳисоботларини эшитиш ва танқидий муҳокама қилиш амалиётини йўлга қўяди;

б) Миллий марказ:

Давлат комиссияси томонидан ҳар йили тасдиқланадиган миллий дастурлар ижросини мунтазам мониторинг қилиб, белгиланган чора-тадбирлар сифатли ҳамда ўз вақтида ижро этилиши бўйича тегишли давлат органлари ва ташкилотларга тақдимнома, таклиф ва тавсиялар киритади;

гиёҳвандлик воситаларини назорат қилиш соҳасида эришилган натижалар ва аниқ кўрсаткичлар акс эттирилган батафсил ахборотни доимий равишда кенг жамоатчиликка етказиб боради;

ҳар чоракда Миллий стратегияни амалга ошириш бўйича миллий дастурлар ижроси ҳамда республикадаги гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ вазият юзасидан умумлаштирилган ҳисоботни Давлат комиссиясига киритади;

ҳар йилнинг якунида Миллий стратегиянинг ижроси ҳамда республикада гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ вазиятни яхшилаш бўйича амалга оширилган ишлар натижаларини акс эттирувчи йиллик миллий маърузани тайёрлайди ва уни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида муҳокама қилиш учун киритади.


5. Белгилансинки:

Миллий марказ Давлат комиссиясининг мувофиқлаштирувчи органи ҳисобланади ҳамда унинг фаолиятини ахборот-таҳлил жиҳатидан таъминлаб боради;

Миллий марказ юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган давлат органи бўлиб, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси олдида ҳисобдордир;

Миллий марказ қайта ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил марказининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади;

Миллий марказ директори ҳамда унинг ўринбосари мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, ижтимоий ҳимояси ва тиббий хизмат кўрсатиш тартиби бўйича тегишинча Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси ўринбосари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудирига тенглаштирилади;

Миллий марказнинг раҳбарлар ва ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти раҳбарлари ва ходимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, ижтимоий ҳимояси ва тиббий хизмат кўрсатиш тартиби қўлланилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий марказининг тузилмаси 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


7. Миллий марказга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

маҳаллий ва хорижий олимлар ҳамда юқори малакали, шу жумладан ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассисларни шартнома асосида тадқиқотлар олиб бориш ва дастурий таъминотни амалга оширишга жалб қилиш;

тадқиқотлар олиб бориш ва кадрлар тайёрлаш бўйича халқаро ташкилотлар, жамғармалар, маҳаллий ва хорижий тадқиқот марказлари ва таълим муассасалари билан белгиланган тартибда шартномалар тузиш;

ноширлик фаолиятини амалга ошириш, ахборот-таҳлилий шарҳлар, маърузалар, илмий-таҳлилий ахборотномалар ва бошқа нашрларни чоп этиш;

Миллий марказга юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида тегишли давлат органлари ва ташкилотлардан зарур статистик, таҳлилий ва бошқа маълумотларни сўраш ва олиш.


8. Қуйидагилар Миллий марказни молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:

ҳар йили тасдиқланадиган параметрлар доирасида ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси фаолиятига кўмаклашиш жамғармаси маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган грант танловлари натижалари асосида ажратиладиган маблағлар;

халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг грант ва мақсадли маблағлари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

Белгилансинки:

ушбу банднинг учинчи-олтинчи хатбошиларида назарда тутилган маблағлар Миллий марказнинг махсус ҳисобварағига ўтказилади ва ходимларни қўшимча моддий рағбатлантириш ва малакасини ошириш, шу жумладан хорижий стажировкаларни ташкил этиш, моддий-техник базани яхшилаш, шунингдек, жалб қилинадиган маҳаллий ва хорижий мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш учун йўналтирилади;

Миллий марказ директори ушбу банднинг тўртинчи - олтинчи хатбошиларида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан ходимларга ҳар ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизигача миқдорда устамалар белгилаш ҳуқуқига эга;

Миллий марказнинг даромадлари солиқ солиш объекти ҳисобланмайди;

Миллий марказ ходимларига илгари ишлаган жойида берилган кўп йиллик меҳнати (хизмати), ҳарбий ва махсус унвонлар (мартаба ва малака даражалари, дипломатик даражалар ва бошқалар) учун устамалар ва қўшимчалар сақланиб қолинади.


9. Давлат активларини бошқариш агентлиги ва "InterForum" давлат унитар корхонаси бир ой муддатда Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 107-А уй (В блок) манзилидаги маъмурий бино (кейинги ўринларда - маъмурий бино)ни "Халқаро ҳамкорлик маркази" акциядорлик жамияти устав капиталидаги давлат улушини қолдиқ (баланс) қийматига камайтириш ҳисобига давлат мулки сифатида белгиланган тартибда расмийлаштирган ҳолда Миллий марказ маъмурий бинога оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштирилишини таъминласин.


10. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Миллий марказ фаолиятини ташкил этиш, бинони жорий таъмирлаш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун зарур бўлган бюджет ажратмаларини 2024 йилда Давлат бюджети параметрларида ижтимоий соҳа учун назарда тутилган маблағлар доирасида ажратсин, 2025 йилдан бошлаб эса уларни Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига 5-иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


12. Мазкур Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Д.Б.Кадиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев



*) 4-5-иловалар эълон қилинмайди.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 6 майдаги

ПФ-73-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп

моддалар устидан назорат қилиш

бўйича давлат комиссияси

ТАРКИБИ

         

Арипов А.


-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Давлат комиссияси раиси


Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази директори, Давлат комиссияси раисининг ўринбосари


Йўлдошев Н.

-

Бош прокурор


Исламов Б.

-

Олий суди раиси


Азизов А.

-

Давлат хавфсизлик хизмати раиси


Бобожонов П.

-

ички ишлар вазири


Саидов Б.

-

ташқи ишлар вазири


Ташкулов А.

-

адлия вазири


Худояров А.

-

соғлиқни сақлаш вазири в.б.


Қўчқоров Ж.

-

иқтисодиёт ва молия вазири


Абдураҳмонов И.

-

қишлоқ хўжалиги вазири


Икрамов А.

-

спорт вазири


Умарова Х.

-

мактабгача ва мактаб таълими вазири


Шарипов К.

-

олий таълим, фан ва инновациялар вазири


Мусаев Б.

-

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири


Шерматов Ш.

-

рақамли технологиялар вазири


Назарбеков О.

-

маданият вазири


Куранбаев К.

-

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси


Хасанов О.

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази директори


Ходжаев А.

-

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори


Джурабаев А.

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси


Мавлонов А.

-

Божхона қўмитаси раиси


Парпибаева О.

-

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси


Саъдуллаев А.

-

Ёшлар ишлари агентлиги директори


Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази директорининг ўринбосари, Давлат комиссияси масъул котиби

           

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.

          

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 6 майдаги

ПФ-73-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп

моддалар устидан назорат қилиш

бўйича ҳудудий комиссиянинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

            

Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, ҳудудий комиссия раиси


Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, ҳудудий комиссия раисининг ўринбосари


Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси (бошқармалари) раиси (бошлиқлари)


Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари


Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раислари


Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Давлат хавфсизлиги хизмати бошқармалари бошлиқлари


Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ички ишлар органлари раҳбарлари


Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқлари


Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бошқармалари бошлиқлари


Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қишлоқ хўжалиги бошқармалари бошлиқлари


Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари


Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари бошлиқлари


Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари бошлиқлари


Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари бошлиқлари


Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари бошлиқлари


Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳардаги бошқармалари раҳбарлари


Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармалари бошлиқлари


Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи раҳбарлари, ҳудудий комиссия масъул котиби

        

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.

      

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 7 май