Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Дорихоналарнинг жойлашуви ва жиҳозланишига доир санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (0071-24-сон СанҚваН) (ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 05.04.2024 й. N 10-сон)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги

Санитария-эпидемиологик осойишталик

ва жамоат саломатлиги қўмитасининг

2024 йил 5 апрелдаги

10-сон қарорига

ИЛОВА



Дорихоналарнинг жойлашуви ва жиҳозланишига

доир санитария қоидалари, нормалари

ва гигиена нормативлари

(0071-24-сон СанҚваН)


Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (бундан буён матнда санитария қоидалари деб юритилади) барча турдаги дорихоналар ва уларнинг филиалларининг жойлашуви, санитария-гигиена ҳолати, жиҳозланиши ва ходимларнинг шахсий гигиенасига қўйиладиган талабларни белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур санитария қоидаларида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


дорихона - дорихона дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни, шунингдек уларни тайёрлашни амалга ошириш учун тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахс шаклида ёки юридик шахснинг таркибий бўлинмаси шаклида ташкил этилиши мумкин. Дорихоналарнинг филиаллари, даволаш-профилактика муассасаларининг дорихоналари ҳам дорихоналар жумласига киради;


ижтимоий дорихона - ўз логотипига эга бўлган, дорихона ассортиментидаги ижтимоий аҳамиятга эга барча дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳамда Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган бошқа дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чакана реализацияси билан шуғулланувчи, Соғлиқни сақлаш тизимидаги ихтисослаштирилган ташкилот;


дорихонанинг омборхонаси (бундан буён матнда омборхона деб юритилади) - тайёр дори воситалари, тиббиёт буюмлари, санитария-гигиена воситалари, косметика воситаларини сақлаш бўлими;


дори воситалари - касалликлар профилактикаси, уларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш, шунингдек одам организмининг ҳолати ва функсияларини ўзгартириш учун тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори моддалари (субстансиялар) ва ёрдамчи моддалар асосида олинган воситалар, дори моддалари (субстансиялар), дори препаратлари;


"ангро" маҳсулоти - йирик қадоқда ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган, шунингдек, кейинчалик тайёр дори воситаларини ишлаб чиқариш (тайёрлаш) учун ишлатиладиган дори воситаси ҳисобланади;


асептик блок - таркиби механик зарралар ва микроорганизмлар билан меъёрлаштирилган, ҳавоси тоза бўлган, асептик шароитда дори воситаларини тайёрлаш учун мўлжалланган ишлаб чиқариш бинолари.



2-БОБ. ДОРИХОНА ВА УЛАРНИНГ ФИЛИАЛЛАРИНИ

ЖОЙЛАШУВИГА ҚЎЙИЛАДИГАН САНИТАРИЯ-

ГИГИЕНА ТАЛАБЛАРИ


2. Дорихоналар алоҳида бинода ёки турар жой ва нотурар жой биноларининг биринчи қаватида жойлашган бўлиши, дори воситаларини сақлаш ва қадоқлаш учун мўлжалланган хоналар биринчи қават остидаги хоналарда жойлашган бўлиши мумкин.


3. Даволаш профилактика муассасалари дорихоналари қуйидагича жойлаштирилиши лозим:

алоҳида бинода;

шифохона асосий биносининг даволаш-диагностика блокида;

умумий шифохона биносининг биринчи қаватида.

Даволаш профилактика муассасалари дорихоналари учун ажратиладиган майдонларнинг минимал олчамлари мазкур санитария қоидаларининг 1-иловасида келтирилган.


4. Ижтимоий дорихоналарнинг филиаллари қишлоқ ва овулларда жойлашган оилавий поликлиника биноларида жойлашганда филиал майдони камида 8 м2, оилавий поликлиникаларда жойлашганида эса камида 16 м2 майдонга эга бўлиши керак.


5. Дорихона ва уларнинг филиаллари турар жой бинолари ва жамоат биноларининг биринчи қаватида жойлашганда, улар дорихонага ташриф қилувчилар учун алоҳида кўчадан кириш эшиги ҳамда товарларни қабул қилиш ва бўш идишларни олиб кетиш учун мўлжалланган ҳовли томонга қаратилган хизмат эшиги бўлиши зарур.


6. Дорихоналар ва уларнинг филиаллари учун ажратиладиган майдонларнинг минимал олчамлари ушбу санитария қоидаларининг 2-иловасига мувофиқ болиши лозим.



3-БОБ. ДОРИХОНА ВА УЛАР ФИЛИАЛЛАРИНИНГ

ИСИТИШ ВА СОВУТИШ ҲАМДА ЁРИТИШ ТИЗИМИГА

ҚОЙИЛАДИГАН САНИТАРИЯ-ГИГИЕНА ТАЛАБЛАРИ


7. Дорихона ва уларнинг филиалларида иситиш тизими мавжуд бўлиши керак.


8. Дорихоналарнинг микроиқлим кўрсаткичлари ҚМҚ 2.04.05-97 "Иситиш, вентиляция ва кондициялаш" талабларига жавоб бериши лозим.


9. Бинони иситиш даврида дорихоналарнинг савдо залидаги ҳаво ҳарорати камида 16°С бўлиши, дорихона хоналарида ҳарорат ва ҳаво алмаштириш тезлиги мазкур санитария қоидаларининг 3-иловасига мувофиқ бўлиши керак.


10. Дорихона биноларида ҳар 4 h (соат)да бир марта ҳаво алмашинуви табиий ва умумий вентиляция орқали амалга оширилиши зарур.


11. Иситиш мосламалари дори воситаларининг сақлаш шароитига салбий таъсир кўрсатмайдиган жойларга ўрнатилиши лозим.


12. Дорихоналарни сунъий ёритиш талаблари мазкур санитария қоидаларининг 4-иловасига мувофиқ амалга оширилиши зарур.


13. Дорихона ва уларнинг филиалларини табиий шамоллатиш фрамуга (дарчалар) ва деразалар ёрдамида амалга оширилиши керак.



4-БОБ. ДОРИХОНА ВА УЛАР ФИЛИАЛЛАРИНИНГ

ХОНАЛАРИ ҲАМДА ЖИҲОЗЛАНИШИГА ҚЎЙИЛАДИГАН

САНИТАРИЯ-ГИГИЕНА ТАЛАБЛАРИ


14. Дорихона хоналари ишлаб чиқариш (товарларни қабул қилиш, тайёрлаш, сақлаш ва тарқатиш хоналари) ва маъмурий-маиший (идора, кийиниш хонаси, ҳожатхона ва шу кабилар) хоналардан иборат бўлиши лозим.


15. Дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлаш учун хоналар керакли миқдорда стеллажлар ва тагликлар (падон) билан жиҳозланган бўлиши, бунда полда тагликларсиз жойлаштиришга йўл қўйилмайди.


16. Дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлаш хонасида деворий газета осиш, гулларни ўстириш, полга гилам солиш, пардалар осишга йўл қўйилмайди. Бунинг учун йўлак, ходимлар дам олиш хоналаридан фойдаланиш лозим.


17. Дори воситаларини тайёрлаш жараёнига кўра рецептура болими хизмат кўрсатиш болимига ёнма-ён ва дори воситаларини тарқатиш болимига яқинроқ жойлашиши зарур.


18. Ишлаб чиқариш жараёнига кўра, дорихонанинг ёрдамчи хонаси аналитик, дистиллация ва тайёрлаш хонасига (настойка ва қайнатма тайёрлаш хонаси) яқин жойлаштирилиши, тайёрлов (шлюз билан) ва қадоқлаш хонаси бевосита боғлиқ ҳолда аналитик хонага, дистиллаш хонаси ёрдамчи хонасига бевосита туташ, асептик хонага яқин жойлашган бўлиши керак.


19. Дори воситаларини тайёрлаш хоналарида овқатланишга йўл қўйилмайди.


20. Омборхона алоҳида қурилган ёки нотурар жойга айлантирилган турар жой биноларининг хоналарида жойлашган бўлиши мумкин. Бунда, омборхона бошқа хоналардан изолация қилинган, алоҳида кириш йўлакчаси ва майдонига эга бўлиши керак. Омборхона турар жой биноларининг нотурар жойга айлантирилган хоналарида жойлашган ҳолларда, дори воситаларини ва тиббий буюмларни юклаш ва тушириш турар жой биноси деразалари тагида амалга оширилмаслиги зарур.


21. Дорихонага кириш жойида 1,0 м кенгликдаги пандус билан жиҳозланган бўлиши керак (истисно тариқасида 0,9 м бўлишига йўл қўйилади).

Бунда, 0,7-0,9 м баландликдаги қўл ушлагичлар ўрнатилиши, пандус қиялиги 1:10 нисбатдан юқори бўлмаслиги керак, шунингдек оёқ кийимини тозалаш мосламалари (решетка, скребка ва бошқалар) ўрнатилган бўлиши зарур. Мосламалар зарур бўлганда, аммо бир кунда бир мартадан кам бўлмаган ҳолда тозалаб турилиши лозим.


22. Дорихона жиҳозларининг ташқи томони каби ичи ҳам силлиқ, дори воситаларига, кимёвий реактивлар таъсирига чидамли материаллардан тайёрланган бўлиши, жиҳозлар ва дорихона мебеллари тозалаш учун қулай бўлмаган жойларга ўрнатилмаслиги ва ёруғлик манбаларини тўсиб қўйилмаслиги зарур.


23. Пардозлаш материаллари сифатида сув ўтказмайдиган бўёқлар, эмаллар ёки очиқ рангли кафел плиталардан фойдаланилиши, поллар керамик плиталар ёки чоклари пайвандланган линолеум билан қопланиши керак.


24. Жавонлар ташқи деворлардан 0,6-0,7 м оралиқда, шифтдан камида 0,5 м пастда ва полдан камида 0,25 м баландликда масофада жойлаштирилиши ҳамда жавонлар орасидаги масофа камида 0,75 мни ташкил этиши зарур.


25. Ёзда қуёшли томонда жойлашган деразалар ва витриналар деразаларнинг ташқи томонидан ёки ромлар орасидан қуёшдан ҳимоя қилувчи воситалар (жалюзилар, соябонлар ва бошқалар) билан тосилиши лозим.


26. Хоналарни шамоллатиш учун фойдаланиладиган ойнанинг фрамуга ёки дарчалари ўлчами 2х3мм дан ортиқ бўлмаган катакчали металл ёки пластмассали олинадиган тўрлар билан ҳимояланиши зарур.


27. Ишлаб чиқариш хоналарида ишлаш учун зарур бўлган маълумот стендлари ва жадваллари нам усулда тозалаш ва дезинфексия қилишга имкон берадиган материаллардан тайёрланиши керак.


28. Дорихонанинг дориларни реализация қилиш болими ходимларни тўғридан-тўғри ҳаво-томчи инфексияларидан ҳимоя қилувчи қурилмалар (антисептиклар) билан жиҳозланган бўлиши лозим.


29. Асептик блок, тайёрлаш ва ассистентлик хоналарига киришдан олдин, ҳожатхонанинг даҳлизидаги полда дезинфексияли эритма билан намланган резинали гиламчалар бўлиши зарур.


30. Дори воситаларини тайёрлаш ва қадоқлаш хоналарида қўл ювиш раковинаси ўрнатилган бўлиши керак.


31. Ювиш хонасида инйэксия эритмалари ва кўз томчиларини тайёрлаш учун мўлжалланган идишларни ювиш учун раковиналар белгилар (рангли белгилар ёки ёзувлар) билан ажратилган бўлиши лозим.


32. Қўл ювиш мосламаси ўрнатиш жойида деворларга полдан 1,6 м баландликда ва ҳар томондан 2 см кенгликдаги плиткалар ёки бошқа намликка чидамли материаллар билан ишлов берилиши керак.


33. Дорихона ва уларнинг филиалларида махсус дорихона мебеллари (масалан, стеллаж), асбоб-ускуналари, термолабил дори воситаларини сақлайдиган совуткич, дори воситалари савдоси ва улар тўғрисидаги маълумотлар билан таъминланган бўлиши лозим.


34. Дори воситаларини реализация қилиш болими ва сақлаш хонасига керакли ҳароратни таъминлайдиган кондиционер ўрнатилган бўлиши зарур.


35. Тайёр дори воситаларини сақлаш учун мўлжалланган хоналар вентиляция ва ҳаво ҳароратини назорат қилиш учун термометр билан жиҳозланган бўлиши, тэрмометр омборнинг ички деворларига иситиш мосламаларидан узоқда, полдан 1,5-1,7 м баландликда ва эшикдан 1 м масофада ўрнатилиши керак.


36. Дорихона ва уларнинг филиаллари профилактик дезинфексия ишларини ўтказиш учун кўчма кварс лампаси билан жиҳозланган бўлиши керак.


37. Ёнувчан суюқлик (YoS), енгил ёнувчи суюқликлар (YeYoS), шунингдек спиртли, ёғли ва бошқа турдаги дори воситалари алоҳида темир шкафларда сақланиши лозим.

Гиёҳвандлик ва психотроп дори воситалари ҳамда прекурсорлар махсус ажратилган ва жиҳозланган жойларда сақланиши лозим.



5-БОБ. ДОРИХОНАЛАР ВА УЛАРНИНГ

ФИЛИАЛЛАРИНИ ТОЗАЛАШГА ҚЎЙИЛАДИГАН

САНИТАРИЯ-ГИГИЕНА ТАЛАБЛАРИ


38. Дорихоналар ва уларнинг филиалларидаги барча хоналар ҳар куни нам усулда, ҳафтада бир маротаба дезинфексияловчи воситалар ёрдамида тозаланиши керак.

Дорихоналар ва уларнинг филиалларини дезинфексия қилиш мазкур санитария қоидаларининг 5-иловасига мувофиқ амалга оширилиши лозим.

Дорихоналарда дезинсексия ва дератизация тадбирлари СанҚваН 0291-11 "Дезинфектологик-профилактик тадбирлар билан шуғулланувчи муассасалар, ташкилот, корхона ва бошқа хўжалик юритувчи субектларга қўйиладиган гигиеник талаблар"га мувофиқ амалга оширилиши зарур.


39. Дераза ромлари, ойна ва улар орасидаги бўшлиқлар ҳар ойда камида бир марта иссиқ сув ва совун ёки бошқа тозалаш воситалари билан ювилиши керак.


40. Дори-дармонлар ва тиббий буюмларни сақлаш учун шкафлар тез-тез, бироқ ҳафтада камида бир марта тозаланиши зарур.


41. Қўл ювиш учун раковина ва санитария хоналари кунига 2 марта тозаланиши ва дезинфексия қилиниши лозим.


42. Санитария хоналари ва бошқа хоналарни тозалаш учун алоҳида тозалаш ускуналари ажратилиши, уларга белги қўйилиши ва улардан қатъий белгиланган тартибда фойдаланилиши ҳамда махсус ажратилган жой (хона, шкаф)да сақланиши керак.


43. Поллар сменада камида 1 марта, девор ва эшиклар ҳафтасига камида 1 марта дезинфексияловчи воситалар билан ювилиши, шифтлар ойига бир марта нам латталар билан чангдан тозаланиши лозим.


44. Дори тайёрлаш болими ва савдо залларининг жиҳозлари ҳар куни, дори-дармонларни сақлаш учун шкафлар ва омборлар (моддий хоналар) ҳар ойда камида бир марта тозаланиши зарур.


45. Дори тайёрлаш учун молжалланган ускуналарни тозалашда ишлатиладиган латталар дезинфексия қилиниб қуритилгандан сўнг тоза, белги қўйилган, қопқоғи маҳкам ёпиладиган идишда (банка, кастрюлка ва бошқалар) сақланиши лозим.


46. Дорихоналар ва уларнинг филиалларида ҳар ойда бир марта санитария куни ўтказилиши керак.

Бунда, санитария кунларида тўлиқ тозалаш ишларидан ташқари кичик таъмирлаш ишларини амалга ошириш мумкин.


47. Қаттиқ чиқиндиларни йиғиш учун усти маҳкам ёпиладиган қопқоқли чиқинди қутилар ўрнатилиши, чиқинди идишларининг 2/3 қисми тўлиши билан чиқариб ташланиши лозим.



6-БОБ. АСЕПТИК (ЗАРАРСИЗЛАНТИРИЛГАН)

ШАРОИТДА ДОРИЛАРНИ ТАЙЁРЛАЙДИГАН

ДОРИХОНАЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН

САНИТАРИЯ-ГИГИЕНА

ТАЛАБЛАРИ


48. Дорихоналарнинг асептик (зарарсизлантирилган) шароитда дориларни тайёрлайдиган блоки (бундан буён матнда асептик блок деб юритилади) ҳавони сўриб олувчи вентиляция билан жиҳозланиши, микроблар билан ифлосланишни камайтириш учун силжийдиган ресиркуляцион ҳаво тозалагичлар ўрнатилиши лозим.


49. Асептик блокнинг дориларни тайёрлаш, дистиллаш, стерилизациялаш хоналарига ўрнатилган бактерицид лампалар (полдан 1,8-2,0 м баландликда, қуввати 2-2,5 W, хона ҳажмининг ҳар 1 м3га мўлжалланган) ҳавони зарарсизлантириш учун ходимлар бўлмаган вақтда, иш бошланишидан 1-2 h (соат) олдин ёқилиши лозим.


50. Лампалар учун ўчириб-ёқиш тугмаси хонага кириш жойи олдида жойлашган бўлиши ва "Кирманг, бактерицид лампа ёқилган" ёзувли ёруғлик таблоси билан ўзаро боғланган бўлиши, мазкур лампа ёқилган хонага киришга фақат у ўчирилгандан сўнг 15 мин ўтгач рухсат этилади.


51. Асептик блокга олиб келинган барча жиҳозлар ва мебелларга аввал дезинфексияли эритмада намланган латта билан ишлов берилиши, бунда фойдаланилмаётган ускуналарни асептик блокда сақлашга йўл қўйилмайди.


52. Асептик блок дорихонанинг қолган қисмидаги хоналардан шлюз билан ажратилиши, бунда стерилизация қилинмаган санитария кийимида шлюз орқали кириш ва блокдан ташқарига чиқиш мумкин эмас.


53. Санитария кийимларини стерилизация қилиш мазкур санитария қоидаларининг 6-иловасига мувофиқ амалга оширилиши керак.


54. Пояфзаллар иш бошланишидан олдин ва тугагандан кейин ташқи томонидан дезинфексия қилиниши ва шлюзда жойлашган шкафларда, қутиларда сақланиши лозим.


55. Асептик шароитда тайёрланган дори-дармонларнинг ифлосланишини олдини олиш учун улар зич ёпиладиган шкафларда сақланиши, штангласлар (қопқоқли идишлар) ҳар сафар тўлдирилишидан олдин ювилиши ва стерилизация қилиниши керак.


56. Ёрдамчи материаллар (пахта, дока, пергамент қоғоз, филтрлар ва бошқалар) бикс ёки зич ёпиладиган банкаларда стерилизация қилиниши ва ёпиқ ҳолда 3 кунгача сақланиши, очилган материаллардан 24 h (соат) ичида фойдаланилиши зарур.

Бунда, ҳар бир материал олингандан сўнг бикс зич ёпилиши, материаллар стерилланган қисқич билан олиниши, ёрдамчи материал стерилизация қилиниши учун биксларга тайёр шаклда жойлаштирилиши лозим.


57. Автоклавларда ишлашда Автоклавларда ишлашда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига (рўйхат рақами 1913, 2009 йил 28 феврал) амал қилиниши лозим.


58. Дорихона идишларини ювиш қуйидаги тартибда амалга оширилиши керак:

барча ишлатилган идишлар (шифохоналарнинг юқумли бўлмаган бўлимларида) механик ифлосликлар, дори воситалари қолдиқдаридан тозалаш учун водопровод сувида чайилиши ҳамда 50-60°С гача қиздирилган ювиш воситаларида 20-25 дақиқагача ивитилиши;

ифлосланиш даражаси юқори бўлган идишлар 2-3 h (соат) давомида ивитилиши;

ювилган идишлар 3 марта оқар сув ва янги дистилланган сувда чайилиши.


59. Даволаш профилактика муассасаларининг юқумли касалликлар бўлимларида фойдаланилган дорихона идишлари қуйидаги тартибда дезинфексия қилиниши лозим:

ишлатилган идишларга дорихоналарда хлор таркибли дезинфексия воситалари ёрдамида ишлов берилиши;

идишларни дезинфексиялаш резина қўлқоп, ҳимоя кўзойнаклари ва тўрт қават докали ниқобларда амалга оширилиши;

дезинфексияловчи воситалар қоронғи ва салқин жойларда, ёпиқ ҳолда сақланиши.


60. Ювилган идишларда ювиш воситаларининг қолдиқлари мавжудлиги ва идишларнинг тозалик даражасини текшириш қуйидаги тартибда амалга оширилиши керак:

ювилган ва қуритилган идишларнинг ички юзаси 3-5 мл бўёқли эритмада 10 сония давомида чайқатилиши;

бўёқ оқар сувда ювилиши (сариқ доғлар ва ёғ қолдиқлари мавжуд эмас - I даражали тозалик).

бўёқ эритмасини тайёрлашда 60°С гача қиздирилган 70 мл 90 фоиз этил спиртида 0,2 г майдаланган судан III бўёқ ва кўк метилен эритилиши, 10 мл 20-25 фозили аммиак эритмаси ва 20 мл дистилланган сув қўшилиши ва чайқатилиши.


61. Асептик шароитда дори воситаларини тайёрлаш ва қадоқлаш учун ишлатиладиган стерил идишлардан фойдаланиш муддати 24 h (соат)дан ошмаслиги зарур.


62. Катта ҳажмли идишлар ювилгандан сўнг 30 мин давомида кучли буғ билан буғлаш орқали зарарсизлантирилиши, стерилизация қилинганидан сўнг идишларнинг огзи уларнинг ифлосланишини олдини олиш учун стерил пробкалар билан ёпилиши ёки стерил пергамент билан боғланиши ҳамда 24 h (соат) давомида сақланиши лозим.


63. Инйэксия ва кўз томчи эритмаларини тайёрлаш учун ишлатиладиган идишлар ва пробкалар ювилиши ва стерилизация қилиниши керак.


64. Инйэксия ва кўз томчилари учун эритмаларни тайёрлашда кичик ҳажмдаги идишлардан фойдаланишга улар зарарсизлантирилгандан ёки стерилизация қилингандан сонг рухсат этилади.


65. Консэнтрланган эритмалар, ярим тайёр маҳсулотлар, дорихонанинг ички ярим маҳсулотлари асептик шароитда тайёрланиши ва физик-кимёвий хусусиятларига ҳамда кўрсатилган яроқлилик муддатига мувофиқ ифлосланишини олдини олувчи шароитда сақланиши лозим.



7-БОБ. НОСТЕРИЛ ШАРОИТДА ДОРИЛАРНИ

ТАЙЁРЛАЙДИГАН ДОРИХОНАЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН

САНИТАРИЯ-ГИГИЕНА ТАЛАБЛАРИ


66. Ностерил шароитда дориларни тайёрлашда фойдаланиладиган дори-дармонлар зич ёпиладиган штангласларда ёки бошқа идишларда сақланиши керак.


67. Дориларни тайёрлаш ва қадоқлашда қўлланиладиган кичик ўлчамдаги идишлар мазкур идишлар юзасидаги ёки идишлар солинган қути ичидаги йўриқномага мувофиқ ювилиши ва дезинфексияланиши зарур.

Агар йўриқномада бу борада кўрсатмалар бўлмаса, иш тугагач, кичик ўлчамдаги идишлар қисмларга бўлиниши, иссиқ сув (50-60°С) билан тозаланиши, материалнинг хусусиятига қараб дезинфексияланиши ёки стерилизация қилиниши, дезинфексияланган идиш иссиқ сув билан ювилиши, дистилланган сув билан чайилиши ва ифлосланишига олиб келмайдиган шароитда сақланиши лозим.


68. Ҳар бир сменанинг бошида дори тайёрлашда ишлатиладиган тарозилар, шпателлар, қайчилар ва бошқа кичик дорихона жиҳозлари 3 фоизли водород перэкис эритмаси ёки спиртефирнинг 1:1 нисбатдаги аралашмаси билан артилиши зарур.


69. Бюреткали идишлар ва пипеткалар 10 кунда камида 1 марта хантал кукуни ёки 0,5 фоиз ювиш воситаси ва 3 фоизли водород перэкис эритмасининг аралашмаси билан иссиқ сувда (50-60°С) ювилиши, консэнтратлардан тозаланиши, ювиш воситаларининг қолдиқ миқдори назорат қилиниши ҳамда дистилланган сув билан чайилиши лозим.

Ишни бошлашдан олдин бюреткали идишларнинг сув қуйиладиган жўмраклари эритмалар, экстрактлар, дамламалар туз қолдиқларидан тозаланиши ва спиртефирнинг 1:1 нисбатдаги аралашмаси билан артилиши керак.


70. Ҳар бир дори воситалари ўлчангандан сўнг штангласнинг учи, пробка қисми ва қўл тарозилари докали салфетка билан артилиши, бунда салфеткадан фақат бир марта фойдаланилиши лозим.


71. Суюқ дориларни филтрлашда ва сузгичдан ўтказишда фойдаланиладиган воронкалар, шунингдек малҳам ёки кукунли массага эга дориларни ўлчашда қўлланиладиган хавончалар пластмассали ёки металли пластинка билан қопланиши ҳамда мазкур санитария қоидаларининг 5-иловасига мувофиқ дезинфексия қилиниши лозим.


72. Малҳам тайёрлангандан сўнг, ёғнинг қолдиқлари картон, қоғоз, лигнин (ёғоч пахта) ёрдамида тозаланиши, ювилиши ва стерилизация қилиниши керак.


73. Иш даврида қўлланиладиган қоғоз ва мумли капсулалар, шпателлар, иплар, резина тасмалар ассистент (қадоқлаш) столидаги қутиларда сақланиши, ёрдамчи материаллар тоза шароитда ёпиқ шкафлар, қутилар ва мазкур материалларни сақлаш мумкин болган усти ёпиқ идишларда сақланиши лозим.



8-БОБ. ИНЕКСИЯ УЧУН СУВ ВА ДИСТИЛЛАНГАН

СУВНИ  ОЛИШ,  ҚАБУЛ  ҚИЛИШ  ҲАМДА  САҚЛАШ

ВАЗИФАЛАРИНИ БАЖАРАДИГАН ДОРИХОНАЛАРГА

ҚЎЙИЛАДИГАН САНИТАРИЯ-ГИГИЕНА ТАЛАБЛАРИ


74. Инексия учун сув ва дистилланган сувни олиш асептик шароитларда амалга оширилиши лозим.


75. Инексия учун сув ва дистилланган сувни қабул қилиш ва сақлаш махсус жиҳозланган дистиллаш хонасида амалга оширилиши, бунда ушбу хонада сувни дистиллаш билан боғлиқ бўлмаган ишларни бажаришга йўл қўйилмайди.


76. Музлатгични ҳисобга олмаган ҳолда, ҳар куни сувни дистиллашни бошлашдан олдин 10-15 мин давомида аквадистиллятордан буғ чиқариб ташланиши, 15-20 мин давомида олинган дистилланган сувнинг биринчи қисми тўкиб ташланиши сўнг сувни йиғиш бошланиши керак.


77. Инйэксия учун сув ва дистилланган сув тоза стерилланган ёки буғланган саноат идишларида ёхуд шиша тўпламларда йиғилиши, тўпламлар юзасида "Дистилланган сув", "Инйэксия учун сув" деган ёзувлар бўлиши, агар бир вақтнинг ўзида бир нечта тўпламдан фойдаланилса, улар рақамланиши лозим.


78. Дори воситаларини учун молжалланган шишали тўпламлар иккита тешикли пробкалар билан маҳкам ёпилган бўлиши керак.

Бунда, тешикларнинг бири топламга сув кириши учун иккинчиси эса стерил пахтали тампон қўйиш учун ҳар куни алмаштирилиши лозим.


79. Тўпламлар аквадистилляторга шиша найчалар ёрдамида бириктирилиши, шиша найчалар аквадистилляторга зич тегиб туриши, резинали найчалардан фақат шиша найчаларни бир-бирига боғлаш учун фойдаланилиши керак.


80. Дистилланган сув дори тайёрлаш жойларига сув қувурлари ёки баллонлар орқали берилиши, бунда дистилланган ва инйэксия учун сувларни етказиб беришда фойдаланиладиган қувурлар сув сифатига таъсир қилмайдиган, самарали ювиш ва зарарсизлантириш имконини берадиган материаллардан тайёрланиши лозим.


81. Қувур линиясидан бактериологик таҳлил ўтказиш, дистиллаторни ювиш, стерилизация қилиш ва намуна олиш қулайлигини амалга ошириш учун ҳар 5-7 м масофада қувурнинг ташқи тармогига кранли учлик ўрнатилиши керак.


82. Бактериологик таҳлил натижалари қониқарсиз чиққанда қувурларни ювиш, дезинфексиялаш жараёни 14 кунда 1 марта амалга оширилиши лозим.


83. Шиша ва металл қувурларни зарарсизлантириш учун улар орқали автоклавдан кучли буғ ўтказилиши, бунда стерилизация қилиш вақти буғ қувур линияси охиридан чиққан пайтдан бошлаб ҳисобланиши лозим.


84. Шиша ва металл қувурларга буғ билан ишлов бериш 30 дақиқа давомида олиб борилиши керак.


85. Полимер материаллар ва шишадан тайёрланган қувурлар 6 h (соат) давомида стерилизация қилиниб, дистилланган сув билан ювилиши, зарарсизлантириш натижалари махсус журналда қайд этилиши лозим.


86. Шиша найчалар ва идишларни зарарли моддалардан тозалаш учун уларга 25-30 мин давомида 1 фоизли калий перманганатнинг иссиқ кислотали эритмаси билан ишлов берилиши керак.

Ишлов берилгандан сўнг идишлар ва найчалар инексия учун сувда яхшилаб ювилиши лозим.


87. Дори тайёрлаш жараёни тугагандан сўнг ортиб қолган дистилланган сув тўлиқ тўкиб ташланиши зарур.


88. Дистилланган сув асептик шароитда 3 кундан ортиқ бўлмаган муддатда сақланиши лозим.


89. Инйэксия учун сув асептик шароитда сақланиши ва ундан 24 h (соат)дан кўп бўлмаган муддатда фойдаланилиши керак.



9-БОБ. ДОРИХОНА ВА УЛАРНИНГ ФИЛИАЛЛАРИДА

ИШЛОВЧИ ХОДИМЛАРНИНГ ШАХСИЙ ГИГИЕНАСИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


90. Дорихона ва уларнинг филиаллари ходимлари қуйидагиларга риоя қилишлари зарур:

ишга келгач, устки кийим ва пояфзални ечиш;

иш бошлашдан аввал, санитария кийими (халат, қалпоқча) ва махсус пояфзалини кийиш ҳамда қўлни ювиб, дезинфексия қилиш;

ҳожатхонага киришдан олдин халатни ечиш, ҳожатхонадан чиққандан сўнг қўлни яхшилаб ювиш ва дезинфексия қилиш;

санитария кийими ва пояфзалида дорихонадан ташқарига чиқмаслик.


91. Дориларни тайёрлаш, тайёрлаш жараёнини назорат қилиш, қадоқлаш билан шуғулланадиган ходимлар тирноқларини қисқартиришлари, лак сурмасликлари ва бармоқларига узук тақмасликлари керак.


92. Дорихона ходимлари санитария кийимлари ва пояфзалини ҳафтада 2 марта алмаштириши зарур.


93. Дориларни тайёрлаш ва қадоқлаш билан шуғулланадиган ходимларга смена бошланишидан олдин фойдаланиш учун шахсий тоза сочиқлар берилиши керак.


94. Меҳнат шароитлари билан боғлиқ касалликларнинг олдини олиш мақсадида ходимлар Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) талаблари асосида даврий тиббий кўрикдан ўтказилиши зарур.


95. Асептик шароитда дори-дармонларни тайёрлаш билан шуғулланадиган ходимлар шлюзга кираверишда стерилизацияланган халат, 4 қават докали ниқоб, қалпоқ (сочлар яхшилаб қалпоқ остига беркитилади), бахилла кийишлари, докали ниқобни ҳар 4 h (соат)да алмаштиришлари лозим.


96. Дорихона ва омборхона ходимлари дорихоналарда ишлаётганда амалдаги техника хавфсизлиги ва мазкур санитария қоидаларида келтирилган талабларга риоя қилишлари керак.


97. Мазкур санитария қоидаларини ишлаб чиқувчилар рўйхати 7-иловада келтирилган.

        

     




Гигиена нормативлари

1-ИЛОВА



Даволаш профилактика муассасалари дорихоналари

учун ажратиладиган майдонларнинг

минимал олчамлари

         

Т/р

Хоналарнинг номи

Майдони, м2

     

Хизмат кўрсатадиган койкалар сони

    

200 гача

  

201-400


401-600


601-800


801-1000

    

1

  

2


3


4

       

5


6


1.

Хона (маълумот берадиган)


6

8

8

12

12

2.

Маҳсулотларни қабул қилиш хонаси


8

10

10

10

10

3.

Рецептура-экспедиция хонаси


10

12

15

20

24

4.

Ассистентлик хонаси*


10

20

24

36

36

5.

Аналитик хона


-

-

10

10

10

6.

Қадоқлаш хонаси*


-

12

12

15

20

7.

Яримфабрикат консентратларини тайёрлаш (шлюз билан) хонаси


-

-

12+4

15+4

15+4

8.

Дистилляция қилинадиган хона (дистилляцион хона майдонини дистиллятор ускуналари сонидан келиб чиқиб белгилаш)


ҳар бир дистиллятор ускунасига

4-5 м2 дан кам бўлмаслиги керак

   

20

20

9.

Дезинфексия қилиш хонаси (шлюз билан)**


5

10

10

10

10

10.

Ювиш хонаси


5

8

12

15

18

11.

Тоза идишларни сақлаш хонаси


5

8

10

12

12

12.

Ишлатилган идишларни қабул қилиш хонаси


5

8

15

20

20


Асептик шароитда дори тайёрлаш учун хона

    

13.

Ёрдамчи асептик хона (шлюз билан)


8+2

9+2

9+2

12+2

15+2

14

Ўраш хонаси


-

-

10

10

10

15.

Идишларни стерилизацийа қилиш хонаси


-

-

10

12

18

16.

Йувиш хонаси


5

12

15

15

18

17.

Дори шаклларини стерилизация қилиш хонаси (автоклавли)


10

12

16

20

24

18.

Назорат (маркалаш) хонаси


-

-

10

10

12

19.

Дистиллаш хонаси


-

-

12

15

15


Сақлаш хонаси

       

20.

Тайёр дори препаратлари хонаси***


10

12

18

20

20

21.

Заҳарли ва наркотик воситалар хонаси


6

6

6

6

6

22.

Дори воситалари:****







23.

қуруқ


-

-

20

24

24

24.

суюқ


10

16

20

24

24

25.

музлатиш камераси


-

6

8

10

15

26.

Дезинфексияловчи воситалар ва кислоталар хонаси


5

4+4

4+4

5+5

5+5

27.

Ёнувчан, енгил ёнувчи суюқликлар, шунингдек спиртли, ёғли ва бошқа YeYoS ва YoS дори воситалари хонаси*****


6

8

8

10

10

28.

Тиббий буюмларни сақлаш хонаси:







29.

Ярани боғлаш воситалари хонаси


-

-

20

24

30

30.

Тиббий асбоблар хонаси


10

10

10

12

15

31.

Беморни парваришлаш учун предметлар хонаси


-

10

12

15

15

32.

Шиша, идиш, хўжалик воситалари, ёрдамчи материаллар сақланадиган хона


8

15

20

24

30


Хизмат кўрсатиш - маиший хона

      

33.

Мудир хонаси


10

10

10

10

10

34.

Мудир ўринбосари хонаси


-

-

-

-

10

35.

Бухгалтерия хонаси


-

-

10

10

12

36.

Ходимлар учун хона


0,55 биттага

иккиталик шкаф


12

18

24

30

37.

Сув пуркагич жўмраги, нарвон ва қуритгичли тозалаш буюмларини сақлаш хонаси


4

4

4

4

4

38

Ҳожатхона


3

3

3

3

3

39

Ювиниш хонаси


3

3

3

3

3

40.

Шахсий гигийэна хонаси


-

-

-

3

3

41.

Ходимнинг хонаси


-

10

12

12

15

42.

Архив


-

-

4

4

4

    

Изоҳ:


*) ушбу олчам (3-6-позициялар) фақат беморлар ўринларига мос келадиган дори воситаларини ишлаб чиқарадиган дорихоналар учун мўлжалланган;


**) даволаш профилактика муассасаларида юқумли касалликлар бўлими мавжуд бўлса, мазкур хонага даҳлиз орқали алоҳида ташқи кириш йўли ажратилиши керак;


***) мазкур хоналар чақалоқлар учун кўз томчилари ва дори шаклларини тайёрлаш мақсадида ажратилиши лозим;


****) зарур шароитлар яратилса, мазкур моддалар таркибида ёнувчи моддалар мавжуд ҳолатларда алоҳида хона ажратилмасдан, ертўлада жойлаштиришга рухсат этилади;


*****) мазкур воситалар миқдори 100 кг дан ортиқ болганда уларни сақлаш учун алоҳида бино ажратилиши керак.

       

         




Гигиена нормативлари

2-ИЛОВА



Дорихоналар ва уларнинг филиаллари

учун ажратиладиган майдонларнинг

минимал олчамлари

       

Т/р

Хоналарнинг номи

Майдони (кв.м да) кам бўлмаслиги керак

    

Тайёр дори шаклига эга бўлган дорихоналар учун

       

Тайёрлаш ҳуқуқига эга дорихоналар учун

      

Стерил ва асептик дори шакллари

     

Ностерил дори шакллари

      

1.

Ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш зали жумладан:


16

28

28

ходимлар иш жойи учун асбоб-ускуналарни жойлаштириш ҳудуди


8

10

10

Ташриф буюрувчиларни хизмат кўрсатиш ҳудуди


8

14

14

шу жумладан, фитобарнинг тарқатиш зонаси


-

4

4


Жами:


16

28

28


Дори шаклларини тайёрлаш учун хона

     

2.

Ёрдамчи, қадоқлаш хонаси


-


10

3.

Ёрдамчи-асептик хонаси (шлюз билан)


-

28+3

-

4.

Қадоқлаш хонаси


-

12

10*

5.

Аналитик хонаси


-

10

8

6.

Консентратлар ва яримфабрикатларни тайёрлаш (шлюз билан) хонаси


-

12+4

-

7.

Ювиш хонаси


-

16

8

8.

Дори шаклларини стерилизация қилиш хонаси


-

10

-

9.

Идишларни стерилизация қилиш хонаси


-

10

10

10.

Дистилляция қилиш хонаси


-

10

6

11.

Ўрамларни очиш хонаси


-

8

-


Жами:


-

123

52


Асосий заҳирани сақлаш хонаси

       

12.

Қабул қилиш хонаси /

Жамлаш-тарқатиш хонаси****


10

8

8

13.

Тайёр дори препаратлари хонаси(термолабил препаратлар учун совутгич ва музлатгич билан)


10

14

14

14.

Доривор ўсимлик хомашёси, шу жумладан:**





янги ўсимлик хомашёсини қабул қилиш


-

10

10

қуритиш камераси


-

10

10

ўсимлик хомашёсини майдалаш, ишлов бериш


-

10

10

Ўсимлик хомашёсини қадоқлаш хонаси


-

8

8

Тайёр маҳсулотларни сақлаш хонаси


-

8

8

15.

Наркотик воситалар, психотроп моддалар, прекурсорлар, шунингдек кучли таъсир қилувчи моддалар сақлаган дори воситалар***


-

4

4

16.

Тиббий буюмлар


4****

8

8

17.

Енгил ёнувчи ва ёнувчи суюқликлар


-

3

3

18.

Ёрдамчи материаллар, шиша идишлар


-

8

8

19.

Муомалада бўлган транспорт идишлари****


-

8

8


Жами :


12/24****

99

99


Хизмат кўрсатувчи маиший бинолар

      

20.

Мудирнинг хонаси, бухгалтерия****


4

12

6

21.

Ходимнинг хонаси



6

6

22.

Иш кийимини ювиш ва қуритиш хонаси


-

6

-

23.

Иш ва уй кийимлари учун шкаф


-

4

4

24.

Тозалаш воситаларини сақлаш хонаси


-

2

2

25.

Хўжалик анжомлари сақланадиган омборхона


-

4

4

26.

Шахсий нарсаларни сақлаш учун ёрдамчи хона, овқатланиш учун махсус кийимлар


4

-

-

27.

Ҳожатхона


2

3

3

28.

Ювиниш хонаси



3

3


Жами:


6/10

40

28


Бириктирилган дорихоналар ва даволаш профилактик

муассасаларга хизмат кўрсатиш учун қўшимча бинолар

   

29.

Рецептура, жамловчи- тарқатувчи


-

8

8


Жами:


16+12+6=34

16+24+10=50

         

8

8


Ҳаммаси:


34/50

298

215

    

Изоҳ:


*) дорихона шароитида "ангро" маҳсулотини қадоқлаш, ўраш, маркировка ва реализация қилиш дори воситаларини тайёрлаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган дорихоналар учун амал қилади


**) доривор ўсимлик хомашёсини қадоқлаш билан шуғулланувчи дорихоналар учун амал қилади


***) наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсор (олдинги моддалар) шунингдек кучли таъсир қилувчи моддалар сақлаган дори воситалар айланмаси билан шуғулланувчи дорихоналар учун амал қилади


****) филиалига эга дорихоналар учун амал қилади.

        

        




Гигиена нормативлари

3-ИЛОВА



Дорихона хоналарида ҳарорат

ва ҳаво алмаштириш тезлиги

        


Хоналар

Ҳарорат,°С

   

1 h (соат)да ҳаво алмашинуви тезлиги

      

оқим

     

тортиш

     


Қадоқлаш, дистиллаш, инйэксия учун дори-дармон шаклларини сақлаш ва қайта ишлаш хоналари, дефектар, ассистентлик, қадоқлаш, товарлар учун омборхоналар, кимё-аналитик хоналари, ювиш


20

2

3


Стерилизация қилиш қозони, доривор ўсимликлар омборхонаси


18

3

4


Термолабил, қуруқ ва суюқ дори-дармонлар омборхонаси


4

-

3


Стерил материаллар омбори


18

3

-


Дорихоналарнинг савдо заллари


16

3

4


Асептик блок


18

4

2

       

         




Гигиена нормативлари

4-ИЛОВА



Дорихоналарни сунъий ёритиш талаблари

       

Т/р

Хона номи

Ёритилганлик даражаси,

ЛК (люкс)

      

Ёруғлик манбаи

Ёруғликни меъёрлаштириш

учун текислик

     

1.

Дорини реализация қилиш болими ва ходимлар хонаси


150

л.л.**

Г*-0.8

2.

Рецептура бўлими, тайёр дори воситалари бўлими, қўлда сотиш, оптика болимлари***


300

л.л.

Г-0.8

3.

Ассистентлик хонаси, асептик блок, кимё-аналитик қадоқлаш хонаси, қадоқлаш хонаси, дефектар***


500

л.л.

Г-0.8

4.

Стерилизация қилиш қозони, ювиш хонаси


150

75


л.л. ч.л.

Пол

5.

Дори-дармон, ўраш воситалари ва тоза идишларни сақлаш хонаси


150

75

л.л. ч.л.

В*-1.0 жавонларда

6.

Кислота, ёнувчи дезинфексия воситалари ва енгил ёнувчи материаллар омборхонаси


75

30

л.л. ч.л.

Пол

7.

Идишлар омборхонаси


10

ч.л.

Пол

    

Изоҳ:


*) Г - горизонтал юза; В - вертикал юза;


**) л.л. - люминессент лампа; ч.л. - чўғланма лампа;


***) мазкур хоналарда маҳаллий ёритиш учун штепсел разетка талаб этилади.






Гигиена нормативлари

5-ИЛОВА



Дорихоналар ва уларнинг филиалларини

дезинфексия қилиш

     

Обектнинг номи

Дезинфексия қилиш

воситаси

   

Дезинфексия қилиш тартиби

    

Ишлов бериш усули

  

Консентрация %

    

экспозиция, мин

       

1.

Хоналар, жиҳозлар, предметлар


Хлор таркибли дезинфексия-ловчи восита


0,5


2 карра тозалаш


- " -


- " -


- " -


Ўзбекистон Республикасида қўллашга рухсат этилган бошқа дезинфексия-ловчи воситалар


Йўриқномага мувофиқ


- " -


2.

Резина ва пластмассали маҳсулот


Хлор таркибли дезинфексия-ловчи восита


0,5


Эритмага ботириш, сувда ювиш


- " -


водород пероксид


3


- " -


0,5 фоизли ювиш воситаси билан водород пероксид


3


- " -


3.

Шпателлар, қайчилар, қисқичлар ва бошқа майда металли, шунингдекшишали маҳсулотлар


Хлор таркибли дезинфексия-ловчи восита


0,5

10

Эритмага ботириш, сувда ювиш, автоклавда зарарсизлантириш


4.

Қўл ювиш учун чўткалар


Хлор таркибли дезинфексия-ловчи восита


0,5

10

Эритмага ботириш, сувда ювиш, автоклавда зарарсизлантириш


5.

Ғовак-резинали гиламчалар


Хлор таркибли дезинфексия-ловчи восита


0,5

10

Эритмага ботириш


0,5 фоизли ювиш воситаси билан водород перекиси


3

30

Эритмага ботириш


6.

Поролондан гиламчалар


0,5 фоизли ювиш воситаси билан водород перекиси


3

30


7.

7. Тозалаш ускуналари

Хлор таркибли дезинфексия-ловчи восита


0,5


Эритмага ботириш, ювиш ва қуритиш


Ўзбекистон Республикасида қўллашга рухсат этилган бошқа дезинфексияловчи воситалар


Йўриқномага мувофиқ



Эритмага ботириш, ювиш ва қуритиш


8.

Тозалаш учун латталар


Хлор таркибли дезинфексия-ловчи восита


0,5


Дезинфесияловчи эритмага ботириш, ювиш ва қуритиш


Ўзбекистон Республикасида қўллашга рухсат этилган бошқа дезинфексияловчи воситалар


Йўриқномага мувофиқ


Дезинфесияловчи эритмага ботириш, ювиш ва қуритиш


9.

Санитар- техник жиҳозлар (раковинлар, унитазлар ва б.)


Хлор таркибли дезинфексия-ловчи восита


0,5


2 карра тозалаш


Ўзбекистон Республикасида қўллашга рухсат этилган бошқа дезинфексияловчи воситалар


Йўриқномага мувофиқ

2 карра тозалаш


10.

Ходимнинг қўллари

этил спирти


70


Қўлни ишқалаб ювгандан сўнг


Қўлларни тозалашга рухсат этилган бошқа антисептик воситалар


Йўриқномага мувофиқ



Қўлни ишқалаб ювгандан сўнг


11.

Пояфзал

Хлор таркибли дезинфексия-ловчи восита


0,5


2 карра тозалаш

0,5 фоизли ювиш воситаси билан водород пероксид


3


2 карра тозалаш

Ўзбекистон Республикасида қўллашга рухсат этилган бошқа дезинфексияловчи воситалар


Йўриқномага мувофиқ


2 карра тозалаш

         

        




Гигиена нормативлари

6-ИЛОВА



Санитария кийимларини стерилизация қилиш

        

Маҳсулот номи

   

Стерилизация қилиш тартиби

    

Қўллани

ладиган жиҳоз

      

Стерилизация

ўтказиш шартлари

     

Ҳарорат °С

     

Ушлаб туриш вақти, мин

      

Номинал қиймат

     

Оғиш

Номинал қиймат

      

Оғиш

а) буғли усул

   

Шишали идиш, ҳовонча, шишали маҳсулотлар, текстил (халатлар, дока, пахта), коррозияга чидамли металл


2,0 (132°С) 1,1 (120°С)

±0,1 +0.1

20 45

+2 +3

Буғли стерилизатор

Стерилизация ўрамсиз ёки 2 қават бўзли ўрамда ёки биксда А ёки В маркали пергамент қоғозли, шишали банкаларда олиб борилади


Резинали маҳсулотлар


1.1 (120°С)

+0.1

45

+3

- " -

- " -

б) ҳаволи усул

       

Шишали идиш, ҳовонча,шишали маҳсулотлар, коррозияга чидамли материаллар қотишмалар

     

180

±11

60

±5

Камера ҳажмига эга ҳаво стерилизатори: - 25 куб. дм гача; - 25 куб. дм дан юқори - 500 куб. дм гача; -500 куб. дм дан юқори

         

Қуруқ маҳсулотлар стерилизация қилинади, стерилизация ўрамда ёки ўрамсиз олиб борилади

    

           

*) Изоҳ. Водород пероксиддан тайёрланган кунидан бошлаб, ёпиқ идишларда сақланган ҳолда 7 кун давомида фойдаланиш лозим. Эритма бир марта фойдаланишга яроқли. Дорихона идиши стерилизаторда ҳарорат 60-70°С гача пасайганда чиқариб олинади ва ўша заҳоти стерилланган қопқоқлар билан ёпилади. Ёрдамчи материал, майда инвентар ва б. қўллангунича, ифлосланиш истисно этилиб, стерилизация қилинган ўрамда ёки биксда сақланади.

        

          




Гигиена нормативлари

7-ИЛОВА



Ишлаб чиқувчилар рўйхати:

         

Кучкарова М.Р.

-

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти катта илмий ходими, т.ф.н.;


Миршина О.П.

-

Ўзбекистон Республикаси Соглиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бош мутахассиси, т.ф.н.;


Атаниязова Р.А

-

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти Аҳоли пунктлари, турар жой ва жамоат биноларини режалаштириш гигийэнаси лабораторияси мудири, т.ф.д.;


Тиллайэва Шд.О.

-

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти Аҳоли пунктлари, турар жой ва жамоат биноларини режалаштириш гигийэнаси лабораторияси катта илмий ходими;


Зуфарова Г.Х.

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармасининг Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси бошлиғи, ф.ф.н.


Тақризчилар ройхати:


Туйчийэв Ж.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Соглиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бошқарма бошлиги;


Славинская Н.В.

-

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти меҳнат гигийэнаси лабораторияси мудири, т.ф.н., катта илмий ходим;


Мусабеков Г.Э.

-

Ўзбекистон Республикаси Соглиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент вилояти бошқармаси коммунал гигиена бўлими мудири.

        

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).