Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Дорихоналарнинг жойлашуви ва жиҳозланишига доир санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини (0071-24-сон СанҚваН) тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 05.04.2024 й. 10-сон)

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ОСОЙИШТАЛИК

ВА ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ ҚЎМИТАСИНИНГ

05.04.2024 й.

10-сон




ҚАРОРИ



Дорихоналарнинг жойлашуви ва жиҳозланишига

доир санитария қоидалари, нормалари ва гигиена

нормативларини (0071-24-сон СанҚваН)

тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон "Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Дорихоналарнинг жойлашуви ва жиҳозланишига доир санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (0071-24-сон СанҚваН) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Дорихоналарни лойиҳалаштириш, жиҳозлаш ва эксплуатация қилишнинг санитария қоидалари ва меъёрлари" (0337-16-сон СанҚваН, 2016 йил 26 декабр) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан келишилган.


4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.



Санитария-эпидемиологик осойишталик ва

жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи                                                     Б. Юсупалиев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).