Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.05.2024 й. ПҚ-183-сон "Онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларга чалинган болаларга тиббий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

21.05.2024 й.

N ПҚ-183



ОНКОЛОГИК, ГЕМАТОЛОГИК ВА

ИММУНОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАРГА ЧАЛИНГАН

БОЛАЛАРГА ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастурлари доирасида болаларга онкологик, гематологик ва иммунологик ёрдам кўрсатишни яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказини ташкил этиш, унинг кадрлар салоҳиятини ошириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда беморлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва уларни зарур дори-дармонлар билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, бу йўналишда тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш, диагностика ва даволашнинг замонавий стандартлари, бошқарув усуллари ва молиялаштириш механизмларини кенг жорий этиш бўйича қўшимча чоралар кўриш талаб қилинмоқда.

Профилактика сифатини ошириш, болаларнинг онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларини эрта аниқлаш ва даволаш, уларни даволаш қамровини кенгайтириш ва самарадорлигини таъминлаш, республикада юқори технологияли тиббий хизматларни йўлга қўйиш, самарали дори воситалари билан таъминлаш, замонавий диагностика ва даволаш стандартларини амалиётга жорий этиш, давлат тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, ушбу соҳада илмий ва кадрлар салоҳиятини яхшилаш мақсадида:


1. "Ўзбекистон - 2030" стратегиясида онкологик касалликлар сабабли эрта ўлимни 2,5 баробарга қисқартириш вазифаси белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси соҳасини ривожлантиришнинг устувор вазифалари этиб белгилансин:

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг болалар саратонига қарши кураш бўйича Глобал ташаббусида иштирок этиш доирасида 2030 йилгача онкологик касалликларга чалинган болаларнинг омон қолиш даражасини 60 фоизга ошириш;

илғор хорижий тажрибага асосланган ҳолда онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларга чалинган болаларни диагностика қилиш, даволаш ва реабилитация қилишнинг замонавий протоколлари ва стандартларини жорий этиш;

гемопоэтик ўзак ҳужайралари ва суяк кўмиги ҳужайраларини трансплантация қилишни ривожлантириш;

бемор болаларни зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар билан узлуксиз таъминлаш;

соҳа учун замонавий диагностика, даволаш ва реабилитация қилиш бўйича билим ва кўникмаларга эга мутахассисларни тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, ушбу йўналишда илғор фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотлар олиб борилишини ташкиллаштириш.


3. Қуйидагилар:

Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази томонидан бемор болаларнинг омон қолиши борасида юқори кўрсаткичларга эришган етакчи хорижий тиббиёт клиникалари билан ҳамкорликда ушбу марказ фаолиятини замонавий тажрибалар асосида ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича келишувга эришилганлиги;

хорижий ҳамкор ташкилот томонидан Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида юқори самарали диагностика қилиш ва даволашнинг клиник стандартлари, протоколлари ва тавсияларини жорий этиш, унинг инфратузилмасини такомиллаштириш ва жиҳозлаш, самарали бошқарув тизимини йўлга қўйиш, кадрлар салоҳиятини ошириш жараёнларини ташкил этишга кўмаклашиш бўйича мажбуриятлар олинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


4. Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказига унинг кузатув кенгаши билан келишган ҳолда ушбу марказни ривожлантириш концепциясини (мастер-режа ва бошқа техник ҳужжатларни) ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун етакчи хорижий тиббиёт клиникаси ҳамда инжиниринг ва консалтинг компанияси билан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат берилсин.

Концепцияни ишлаб чиқишда қуйидагилар назарда тутилсин:

халқаро стандартлар асосида республикада гематология ва онкология йўналишида мавжуд тиббиёт муассасалари имкониятларини ўрганиш ва мавжуд инфратузилмадан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

республикада гемопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини аутологик ва аллоген трансплантация қилишни йўлга қўйиш истиқболларини белгилаш;

Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази фаолиятини халқаро стандартлар асосида йўлга қўйиш бўйича бизнес режа ишлаб чиқиш, шу жумладан, яқин хорижий давлатлардан беморларни даволашни йўлга қўйиш.


5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги жалб қилинган етакчи хорижий тиббиёт клиникаси ҳамда инжиниринг ва консалтинг компанияси томонидан ишлаб чиқилган ривожлантириш концепциясига мувофиқ 2024-2026 йилларда:

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 20 миллион АҚШ доллари;

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан қайтармаслик шарти билан 20 миллион АҚШ доллари;

Давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш соҳасига ажратиладиган маблағлар доирасида 11 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағларнинг ажратилишини таъминласин.

Бунда, ушбу бандга мувофиқ:

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ажратиладиган маблағлар трансплантация учун зарур шароитлар яратиш, шу жумладан, асептик блокни, лаборатория-диагностика блоки ва симуляция марказини, радиология блоки ва нур терапия бўлимини ташкил қилиш ва жиҳозлаш учун йўналтирилади;

ажратиладиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилиши кўзда тутилган барча шартномалар "Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК томонидан экспертизадан ўтказилади.


6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги етакчи хорижий консалтинг компанияларини жалб этган ҳолда олти ой муддатда онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларга чалинган болаларни даволашга ихтисослаштирилган замонавий клиникани барпо этиш ва жиҳозлаш ишларини лойиҳалаш учун тендер эълон қилиш юзасидан таклиф киритсин.


7. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

а) Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказини Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази (кейинги ўринларда - Марказ) этиб қайта номлаш;

б) Марказ фаолиятини самарали ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича кузатув кенгаши (кейинги ўринларда - Кузатув кенгаши) фаолиятини йўлга қўйиш;

в) Марказ ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Онкологик ва гематологик касалликларга чалинган болаларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармасини (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этиш;

г) Марказда онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларга чалинган болаларни диагностика қилиш, даволаш ва реабилитация қилишнинг янги моделини жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини (кейинги ўринларда - тажриба-синов лойиҳаси) амалга ошириш.


8. Марказга тажриба-синов лойиҳаси доирасида, истисно тариқасида, уч йил муддатга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

а) Марказнинг тиббиёт амалиётига дунёнинг етакчи клиникаларида қўллаб келинаётган болалар онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларини диагностика қилиш ва даволашнинг клиник стандартлари, протоколлари ва тавсияларини, шунингдек, болаларга паллиатив ёрдам кўрсатиш бўйича клиник тавсияларни жорий қилиш;

б) Марказ объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлашда илғор хорижий санитария нормалари ва қоидаларини қўллаш;

в) Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ Марказда фойдаланиш учун:

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган хорижда тиббиёт амалиётида қўлланишга рухсат берилган, шу жумладан, мувофиқлик декларациясига эга бўлган энг янги онкологик, гематологик, иммунологик, оғриқ қолдирувчи дори воситалари, ҳамроҳ ва қўллаб-қувватловчи терапия препаратлари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани (кейинги ўринларда - фармацевтика маҳсулотларини) тан олиш тартибида давлат рўйхатидан ўтказиш;

фармацевтика маҳсулотларини айрим кўрсаткичлари бўйича сифат назорати ҳамда идентификация орқали ўрнатилган тартибда сертификатлаш шарти билан республикага олиб кириш;

г) лаборатория, радиология, нуклеар тиббиёт ва гемодиализ хизматларини кўрсатишга ижара ҳамда аутсорсинг асосида давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларини жалб қилиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Марказ билан биргаликда 2026 йил якунига қадар тажриба-синов натижалари юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


9. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2024 йил 1 июлдан бошлаб онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларга чалинган 18 ёшдан 21 ёшгача бўлган (21 ёш ҳам киради) беморлар Марказда, Болалар миллий тиббиёт маркази, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг болалар гематологияси ва онкологияси бўлимларида, шунингдек, улар вояга етгунларига қадар ушбу касаллик бўйича тиббий ёрдам кўрсатган бошқа тиббиёт ташкилотларида бепул даволанишни давом эттиради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда бир ой муддатда вояга етган онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларга чалинган шахслар, улар вояга етгунларига қадар тиббий ёрдам кўрсатилган тиббиёт ташкилотларида 22 ёшга етгунларига қадар кузатувда бўлишлари ва даволанишлари мумкин бўлган касалликлар ва ҳолатлар рўйхатини тасдиқласин.


10. Марказ ўрин-жой фонди 2024 йил 1 июндан бошлаб Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг болалар онкологияси бўлимлари, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг давлат тиббиёт муассасалари ўрин-жойларини мақбуллаштириш ҳисобидан 250 тагача кенгайтирилсин.


11. Белгилансинки:

а) Марказ:

молиявий мустақилликка эга бўлган давлат клиник ва илмий-амалий тиббиёт маркази ҳисобланади;

республикада болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси хизматига бошчилик қилади ва Болалар миллий тиббиёт марказининг болалар гематологияси ва онкологияси бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг болалар гематологияси ва онкологияси бўлимлари ҳамда туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларидаги болалар онкологи ва гематологи шифокорларининг фаолиятига услубий ёрдам кўрсатувчи бош муассаса ҳисобланади;

онкологик, гематологик, иммунологик ва орфан касалликларга чалинган болаларга (болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси қисмида) ихтисослаштирилган, шу жумладан, юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатади, уларни тиббий реабилитация қилади;

болалардаги онкологик, гематологик ва иммунологик касалликлар диагностикаси ва уларни даволаш соҳасида фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотларни амалга оширади;

б) Марказ директори Кузатув кенгашининг тақдимига биноан соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

в) 2025 йил 1 январдан бошлаб Марказ Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали республика бюджетидан харажатлар таснифининг бир сатрида тиббий хизматларнинг базавий нархлари асосида молиялаштирилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Марказда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволанадиган касалликлар рўйхатини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда Марказ томонидан ташхис қўйиш ва даволаш бўйича стандартларга мувофиқ кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг базавий нархларини тасдиқласин;

г) Кузатув кенгаши Марказнинг юқори бошқарув органи ҳисобланади;

д) Кузатув кенгашига қуйидаги вазифалар юклатилади:

Марказнинг стратегик ривожланиш дастурларини тасдиқлаш ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш;

Марказнинг устави, тузилмаси, штат меъёрлари ҳамда даромадлар ва харажатлар прогнозларини кўрсатган ҳолда ҳар йиллик бизнес режасини тасдиқлаш;

Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар тақсимотини тасдиқлаш;

илмий ва таълим фаолиятини амалга ошириш ва тиббий хизматлар кўрсатиш бўйича фаолиятнинг устувор йўналишларини белгилаш;

Марказ маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни ташкил қилиш.

Кузатув кенгашига Марказни сақлаш учун ажратиладиган маблағлар доирасида штат бирликлари ва ўрин-жойлар сони, ходимларни моддий рағбатлантириш шартларини белгилаш ҳуқуқи берилсин.


12. Белгилаб қўйилсинки:

а) Жамғарманинг маблағлари:

2024 йилдан бошлаб ҳар йили Жамғармага унинг асосланган ҳисоб-китобларига асосан Давлат бюджетидан Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармасига ажратилган маблағлар ҳисобидан 100 миллиард сўмдан кам бўлмаган миқдордаги маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ихтиёрий хайриялари;

давлат, хорижий ва халқаро ташкилотлар, чет давлатлар ажратадиган грантлар;

краудфандинг механизмлари орқали келиб тушган маблағлар;

вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади;

б) Жамғармага 2024 йилда ажратиладиган маблағлар биринчи навбатда Марказ инфратузилмасини йўлга қўйиш учун лозим бўлган моддий-техник базани молиялаштиришга йўналтирилади.


13. Қуйидагилар:

Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази фаолиятининг устувор йўналишлари 1-иловага мувофиқ;

Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт марказининг кузатув кенгаши таркиби 2-иловага мувофиқ;

Онкологик ва гематологик касалликларга чалинган болаларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси фаолиятининг устувор йўналишлари 3-иловага мувофиқ;

Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастури 4-иловага мувофиқ;

Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси хизматининг ташкилий тузилмаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


14. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ушбу қарорни амалга ошириш, шу жумладан, Марказ ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг болалар гематологияси ва онкологияси бўлимларида дунёнинг етакчи клиникаларида қўллаб келинаётган диагностика ва даволашнинг клиник стандартлари, протоколлари ва тавсияларини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун:

2024 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилган маблағлар доирасида;

2025 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин ҳамда Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига ўтказиб берилишини таъминласин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 6-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


16. Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари О.К. Абдурахманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 21 майдаги

ПҚ-183-сон қарорига

1-ИЛОВА



Болалар онкологияси, гематологияси ва

иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази

фаолиятининг устувор йўналишлари


а) онкологик, гематологик, иммунологик ва орфан (болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси қисмида) касалликларига (кейинги ўринларда - онкологик касалликлар) чалинган болаларга малакали ихтисослаштирилган, шу жумладан, юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатишни, шунингдек, уларни тиббий реабилитация қилишни ташкил этиш ва такомиллаштириш;

б) онкологик касалликларига чалинган болаларни диагностика қилиш, даволаш ва реабилитация қилишнинг, шу жумладан, илғор хорижий ва маҳаллий тажрибалар ҳамда етакчи хорижий ва маҳаллий тадқиқотлар натижаларига асосланган юқори технологияли ва кўп маблағ талаб қиладиган амалиётларнинг замонавий протоколлари ва стандартларини ишлаб чиқиш ҳамда Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт марказида, Болалар миллий тиббиёт марказининг болалар гематологияси ва онкологияси бўлимида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг болалар гематология ва онкологияси бўлимларида жорий этиш;

в) онкологик касалликларга чалинган болаларни даволаш ва тиббий реабилитация қилишнинг янги усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

г) онкологик касалликларга чалинган болаларни болалар онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларини даволаш протоколларига мувофиқ, зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар билан бепул таъминлаш;

д) гемопоэтик ўзак ҳужайралари ва суяк кўмиги ҳужайраларини трансплантация қилишни ривожлантириш;

е) онкологик касалликларни диагностика қилиш ва даволашнинг энг яхши маҳаллий ва хорижий клиник амалиётларини ўрганиш ва умумлаштириш, уларни тажриба-синовдан ўтказиш ва тиббий амалиётга жорий этиш;

ж) Болалар миллий тиббиёт марказининг болалар гематологияси ва онкологияси бўлими, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг болалар гематологияси ва онкологияси бўлимлари ҳамда туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларидаги болалар онкологи ва гематологи шифокорларининг фаолиятига услубий жиҳатдан кўмаклашиш;

з) болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси соҳасида илм-фан, техника ва инновацияларни ривожлантириш, ушбу йўналишда илғор фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотлар олиб борилишини ташкиллаштириш;

и) илғор хорижий ва маҳаллий тажриба асосида болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

к) болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси соҳасида халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш.

         

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 21 майдаги

ПҚ-183-сон қарорига

2-ИЛОВА



Болалар онкологияси, гематологияси

ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт

марказининг кузатув кенгаши

ТАРКИБИ

           

1. О.Қ. Абдурахманов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари, Кузатув кенгаши раиси


2. А.А. Худаяров

-

соғлиқни сақлаш вазири в.б., Кузатув кенгаши раиси ўринбосари


3. Б.Ж. Аълоев

-

ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


4. О.Р. Фазилкаримов

-

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари


5. Х.Х. Мелиев

-

адлия вазири ўринбосари


6. Д.К. Адилов

-

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари


7. А.А. Абдуқаюмов

-

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директори


8. Т.У. Арипова

-

Иммунология ва инсон геномикаси институти директори


9. Лавозими бўйича

-

Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази бош шифокори, Кузатув кенгаши котиби

       

Изоҳ. Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази кузатув кенгашига аъзоларининг кўпчилик овози билан мазкур таркибга ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади.

         

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 21 майдаги

ПҚ-183-сон қарорига

3-ИЛОВА



Онкологик ва гематологик касалликларга

чалинган болаларни соғломлаштиришга

кўмаклашиш жамғармаси фаолиятининг

устувор йўналишлари


а) онкологик ва гематологик, иммунологик ва орфан (болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси қисмида) касалликларга (кейинги ўринларда - онкологик касалликлар) чалинган болаларни ўз вақтида диагностика, даволаш ва реабилитация қилишни ташкил этиш учун республикада ва, зарур ҳолларда, хорижий давлатларда тиббий ёрдам, шу жумладан юқори технологияли ва кўп маблағ талаб қиладиган амалиётларни ўтказиш, ижтимоий ва молиявий ёрдам кўрсатишга кўмаклашиш, уларни болалар онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларини даволаш протоколларига мувофиқ, зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар билан бепул таъминлаш;

б) онкологик касалликларга чалинган болаларнинг таълим олишига кўмаклашиш, шу жумладан махсус ўқув адабиётлари ва қуроллари билан таъминлаш;

в) Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт марказини дори воситалари, тиббий буюмлар, реактивлар ва реагентлар билан таъминлаш, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш (таъмирлаш, жиҳозлаш ва бошқалар);

г) болалар онкологияси, гематологияси, клиник иммунология ва орфан касалликлари, уларнинг реабилитацияси соҳаси, лаборатория йўналишлари мутахассисларининг хориждаги етакчи илмий ва тиббий марказларда малакасини ошириш ва стажировка ўташига, интернатура, клиник ординатура, магистратура ва докторантурада (PhD ва DSc) ўқишига кўмаклашиш;

д) онкологик касалликларни даволаш билан шуғулланувчи тиббиёт муассасаларининг ташкилий, илмий, таълим ва даволаш фаолиятига етакчи хорижий тиббиёт ва илмий-тадқиқот муассасаларидан экспертларни жалб қилиш;

е) онкологик касалликларни диагностика қилиш ва даволаш соҳасида илғор илмий тадқиқотларни молиялаштириш;

ж) мутахассисларни ўқитишнинг инновацион усулларини жорий қилиш ҳамда ўқув семинарлари, конференциялар ва маҳорат дарсларини ўтказишга кўмаклашиш;

з) Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази фаолиятини молиявий ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш ҳамда уларнинг ходимларини моддий рағбатлантириш;

и) онкологик касалликларга чалинган болаларга ўз вақтида ва сифатли ёрдам кўрсатишга қаратилган бошқа чора-тадбирларни молиялаштириш.

      

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 21 майдаги

ПҚ-183-сон қарорига

4-ИЛОВА



Болалар онкологияси, гематологияси

ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази

фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича

биринчи навбатдаги чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

     

      

Т/р

Чора-тадбирлар номланиши

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Талаб этиладиган маблағлар ва молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

      

I. БОЛАЛАР ОНКОЛОГИЯСИ, ГЕМАТОЛОГИЯСИ

ВА ИММУНОЛОГИЯСИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ТИББИЁТ

МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

     

1.

Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази (кейинги ўринларда - Марказ) фаолиятини ташкил этиш.


1. Марказнинг устави ва тузилмасини тасдиқлаш.


2. Марказ кузатув кенгаши регламентини (низоми) тасдиқлаш ва унинг қошида ички аудит, комплаенс назорат, тиббий ёрдам сифатини назорат қилиш хизматларини, шунингдек, унинг фаолиятини ҳуқуқий, эксперт-таҳлил, илмий-техникавий, ташкилий ва бошқа жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун қўмиталар ташкил этишни назарда тутиш.


2024 йил

1 июль

-

Марказ

2.

Онкологик ва гематологик касалликларга чалинган болаларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) фаолиятини ташкил этиш.


Жамғарма уставини тасдиқлаш.

2024 йил

1 июль

-

Марказ

3.

Бемор болаларни диагностика қилиш, даволаш, кузатиш ва реабилитация қилишни ташкил этишга бўлган ягона услубий ёндашув асосида тиббий ёрдам кўрсатишнинг узлуксизлигини таъминлаш.

1. Республика, ҳудуд ва туман (шаҳар) даражасида болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси йўналишида тиббий ёрдам кўрсатишнинг янгиланган тартибини тасдиқлаш.

Бунда, беморларни йўналтириш алгоритмларини, шунингдек, лаборатория диагностикаси учун намуналарни шакллантириш, даволаш жараёнини бирхиллаштириш, беморларни кузатиш ва реабилитация қилиш кўзда тутилади.


2024 йил

1 сентябрь


-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Марказ


2. Онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларга чалинган болаларни тиббий реабилитация қилишни ташкиллаштириш тартибини тасдиқлаш.

Бунда, онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларга чалинган болаларни тиббий реабилитация қилиш бўлими фаолиятини ташкил этиш қоидалари белгиланади.


2024 йил

1 сентябрь



Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Марказ


3. Онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларга чалинган болаларни диспансер кузатувига олиш тартибини тасдиқлаш.


2024 йил

1 сентябрь



Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Марказ


4. Тошкент шаҳри болалар аҳолиси учун онкологик, гематологик ва иммунологик касалликлар бўйича ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни Марказ томонидан кўрсатилишини ташкил этиш.


2024 йил

1 июль



Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Марказ


    

II. ОНКОЛОГИК, ГЕМАТОЛОГИК ВА ИММУНОЛОГИК

КАСАЛЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ, ДИАГНОСТИКА

ҚИЛИШ ВА ДАВОЛАШ

        

4.

Болалар онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларининг олдини олиш, эрта босқичларда аниқлаш ва даволаш сифатини ошириш.


1. Марказда болаларда онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларни диагностика қилиш, даволаш ва олдини олиш бўйича илғор хорижий ва маҳаллий тажриба, шунингдек, етакчи хорижий ва маҳаллий тадқиқотлар натижаларига асосланган клиник протоколларни жорий этиш. Ушбу протоколларни ҳудудларда босқичма-босқич жорий этиш.


2. Болалар онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларининг олдини олиш, диагностика қилиш, даволаш ва паллиатив ёрдам кўрсатиш билан шуғулланадиган тиббиёт муассасаларига услубий ёрдам бериш.


2024-2025

йиллар


-


Марказ,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


3. Болалар тиббий кўриги, тиббиёт ходимлари учун маҳорат дарслари ва семинарлар ўтказиш мақсадида Марказ мутахассисларининг ҳудудларга сафарларини уюштириш.


Режа-жадвал

асосида


4. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида 10 ўринли болалар паллиатив бўлимларини ташкил қилиш.



Ҳисоб-китоблар асосида, Давлат бюджети маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

5.

Болаларда онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларни даволаш соҳасида экспертлик фикрини шакллантириш.


Болаларда онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларни диагностика қилиш ва даволаш бўйича далилларга асосланган тиббиёт асосида клиник стандартлар, протоколлар ва тавсияларни ишлаб чиқиш.


2024-2025

йиллар

-

Марказ

6.

Марказни замонавий дори воситалари билан таъминлаш.


1. Энг янги онкологик, гематологик, иммунологик, оғриқ қолдирувчи дорилар ва орфан касалликларини даволаш учун дори-дармонлар рўйхатини шакллантириш.


2. Энг янги онкологик, гематологик, иммунологик, оғриқ қолдирувчи дорилар ва орфан касалликларини даволаш учун дори-дармонларни харид қилиш, республикага олиб кириш ва улардан фойдаланишни ташкил этиш.


2024-2025

йиллар

Ҳисоб-китоблар асосида, Онкологик ва гематологик касалликларга чалинган болаларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси

маблағлари


Марказ

7.

Марказда қуйидагиларни жорий этиш:

а) биринчи босқичда - гемопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини аутотрансплантация қилиш;

б) иккинчи босқичда - онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларга чалинган болаларда суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш амалиётларини ўтказиш.


1. Марказда гемопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини аутотрансплантация амалиётлари ўтказилишини ташкил этиш.

Аутологик ўзак ҳужайраларини тайёрлаш, онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларга чалинган болаларга трансплантация қилишнинг юқори технологияли усулларини жорий этган ҳолда трансфузиология бўлимини ташкил этиш.

Гемопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини аутотрансплантация қилиш учун бўлим ташкил этиш.

Маҳсулотларга махсус иссиқлик билан ишлов бериш, нур билан дезинфекция қилиш, қадоқлаш ва стерил шаклда таомлар тайёрлаш учун зарур жиҳозларга эга озиқ-овқат таъминоти блокини ташкил этиш.

Марказнинг тегишли биноларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш, уларни зарур техника, асбоб-ускуналар ва инвентарлар билан жиҳозлаш.


2024-2025 йиллар

Ҳисоб-китоблар асосида, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг

6 миллион АҚШ

доллари


Марказ,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


2. Аллоген трансплантация учун қуйидагилардан иборат бўлган асептик блокни ташкил этишни ҳисобга олган ҳолда Марказнинг янги биноси қурилишини якунлаш:

профилли жонлантириш бўлими ва интенсив даволаш палаталари мавжуд бўлган гемопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш бўлими;

барча турдаги юқори технологияли жарроҳлик амалиётларини (лапароскопик, торакоскопик, нейрожарроҳлик, микрожарроҳлик) ўтказиш учун зарур шароит ҳамда профилли жонлантириш бўлими ва интенсив даволаш палаталари бўлган операцион блок;

нейроонкология бўлими;

реабилитация бўлими;

кимёвий даволаш дори воситаларини марказлаштирилган ва автоматлаштирилган ҳолда тайёрлаш хонаси;

аллоген трансплантация учун трансфузиология бўлимлари ва инсон ўзак ҳужайралари ва суяк кўмиги банки.

Аллоген трансплантация учун асептик блокни замонавий ускуналар, техника ва инвентарлар билан жиҳозлаш, уни сарф материаллари билан таъминлаш.



Ҳисоб-китоблар асосида, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 10 миллион АҚШ

доллари

Марказ,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


3. Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни электрон ахборот тизими орқали ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллаш тизимига ўтказилган давлат тиббиёт муассасаларида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволанадиган касалликлар рўйхатини қайта кўриб чиқиш ва унга гемопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш амалиётларини киритиш.

Гемопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш амалиётларининг базавий нархини белгиланган тартибда тасдиқлаш.




Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

8.

Суяк кўмиги ва ўзак ҳужайралари донорлари ва реципиентларининг маълумотлар базасини шакллантириш.


Марказ ҳузурида HLA-типлаш имкониятига эга бўлган суяк кўмиги ва ўзак ҳужайралари донорлари ва реципиентларининг миллий реестрини ташкил этиш.


2025 йил

1 январь

Ҳисоб-китоблар асосида, Давлат бюджетидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган маблағлар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Марказ


9.

Онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларни диагностика қилиш тизимини такомиллаштириш.


1. Марказда янги бино қуриш ва унинг ҳудудига қуйидагиларни жойлаштириш:

а) қуйидагиларни назарда тутган ҳолда клиника-диагностика, патоморфологик, микробиологик, молекуляр-генетик (цитогенетик, цитофлуометрик), шунингдек, иммунофенотиплаш ва HLA-типлаш лабораториядан иборат лаборатория диагностика блоки:

лаборатория диагностика блокини илғор хорижий тажрибалар асосида зарур техника, жиҳозлар, инвентарь ва сарф материаллари билан таъминлаш;

лабораториялар томонидан бошқа ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларида ўтказиладиган лаборатория текширувлари (референс-лаборатория функцияси) сифатини баҳолаш;

б) ўқув хоналари билан бирга симуляция маркази.


2024-2026 йиллар

20 миллион АҚШ доллари (Давлат бюджети маблағлари), 4 миллион АҚШ доллари (Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси), 11 миллион АҚШ доллари (Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилган маблағлар доирасида)

Марказ,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


2. Марказ ҳудудида қурилаётган янги бинонинг қурилишини тугатиш ҳамда қуйидагилардан иборат бўлган радиологик бўлим ташкил этиш мақсадида бинони реконструкция қилиш йўли билан унинг радиациявий хавфсизлигини кучайтириш:

ядро тиббиёт бўлими (ПЭТ-КТ, СПЕКТ, циклотрон);

нур терапия бўлими (чизиқли тезлаткич, томотерапия қурилмаси);

диагностик радиология бўлими (МРТ, МСКТ, рентген);

интервенцион радиология бўлими (операцион);

иммунология бўлими (СAR-T ҳужайравий терапияси).

Радиология бўлимини замонавий асбоб-ускуналар, инвентарь ва сарф материаллари билан таъминлаш.




Марказ,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

10.

Марказ фаолиятига замонавий бошқарув усуллари ва тиббий ёрдам хавфсизлиги ва сифатининг юқори стандартларини жорий этиш.


Марказни энг яхши халқаро стандартларга мувофиқ аккредитациядан ўтказиш.

Халқаро стандартларни жорий этиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан:

стандартларни танлаш;

тегишли буюртманома юбориш;

ўқув тренингларини йўлга қўйиш ва ўтказиш учун ишчи гуруҳни шакллантириш;

амалга ошириш режасини ишлаб чиқиш;

Марказни аккредитация стандартлари талабларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан диагностик аудитдан ўтказиш;

аккредитация стандартлари талаблари асосида бошқарув тизимини жорий этиш;

аккредитациядан ўтишга тайёрлигини аудитдан ўтказиш.


2026-2027

йиллар

Ҳисоб-китоблар асосида, ижрочилар маблағлари


Марказ

11.

Аҳоли ва тиббиёт ходимларининг, айниқса, оилавий шифокорларнинг болаларда онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларни эрта босқичларда аниқлаш ва даволаш масалалари юзасидан хабардорлик даражасини ошириш.


1. 2024 йил учун онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш бўйича медиарежа ишлаб чиқиш. Ҳар йили тегишли йил учун медиарежанинг ишлаб чиқилишини таъминлаш.


2024 йил

1 июль


Ижрочилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Марказ, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси


2. Аҳоли ўртасида оммавий ахборот воситалари, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг кўламли тушунтириш ишларини олиб бориш, мақолалар, теледастур ва радиоэшиттиришлар, аудиовизуал тарғибот материалларини тайёрлаш.


2024-2025

йиллар


3. Касаллик белгилари, шунингдек, онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларни эрта босқичларда аниқлаш ва даволашнинг афзалликлари, шу жумладан, ҳаётий мисоллар асосида акс эттирилган видеоролик ва қўлланмалар тайёрлаш ва оммага тарқатиш.


2024-2025

йиллар


     

III. МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАНИ ЯХШИЛАШ

ВА РАҚАМЛАШТИРИШ

        

12.

Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Самарқанд, Қашқадарё вилоятлари болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари ҳудудида онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларга чалинган болаларга диагностика ва даволаш хизматлари кўрсатиш учун вилоятлараро марказлар фаолиятини йўлга қўйиш.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари таркибида заруратга қараб 50 ўринли болалар онкогематология бўлимлари фаолиятини ташкил этиш.


1. Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Самарқанд, Қашқадарё вилоятлари болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари ҳудудида онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларга чалинган болаларга диагностика ва даволаш хизматлари кўрсатиш учун вилоятлараро марказлар фаолиятини йўлга қўйиш.


2025-2027

йиллар



Республика бюджети

маблағлари



Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


2. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари ҳудудида ёки танланган майдонда заруратга қараб 50 ўринли болалар онкогематология бўлимлари биноларини барпо этиш. Бунда, мазкур бўлимларнинг биноларини қурилиш ишларини 2025-2027 йилларда босқичма-босқич ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритиш.


2025-2027

йиллар


Республика бюджети

маблағлари


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


3. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари ҳудудида ёки танланган майдонда заруратга қараб 50 ўринли болалар онкогематология бўлимларини халқаро молия институтлари ва республика бюджетидан зарур тиббий техника ва ускуналар билан жиҳозлаш.


2025-2026

йиллар


Халқаро молия институтлари ва Республика бюджети маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан болалар онкогематология бўлимларини малакали кадрлар билан таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.


2024 йилдан

бошлаб


Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги


13.

Марказ фаолиятини рақамлаштириш.


Марказ IT-инфратузилмаси ва IT-ускуналари, шу жумладан компьютер техникасини хатловдан ўтказиш.


2024 йил

1 июль


Ҳисоб-китоблар асосида, Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари, Давлат бюджетидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган маблағлар


Рақамли технологиялар вазирлиги, Марказ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Зарур IT-инфратузилмасини яратиш, компьютер техникаси ва бошқа жиҳозларни харид қилиш, ахборот тизимларини жорий этиш ва уларнинг интеграциясини таъминлаш.

Масофадан туриб телетиббиёт маслаҳатидан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш.

Ихтисослаштирилган терапияга йўлланма олишнинг электрон тизимини шакллантириш.


2024 йил

якунига

қадар


14.

Хостел фаолиятини самарали ташкил этиш.


1. 200 ўринли хостел қурилишини якунлаш ва Марказ балансига беғараз топшириш.


2025 йил

1 январь

Ҳисоб-китоблар

асосида,

Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


2. Хостелни зарур техника, мебель ва инвентарлар билан жиҳозлаш.


Марказ,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


3. Хостелни бошқаришнинг ташкилий чора-тадбирларини кўриш.


Марказ

      

IV. КАДРЛАР ВА ИЛМИЙ САЛОҲИЯТНИ ОШИРИШ,

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

       

15.

Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси соҳасида фаолият юритувчи кадрларнинг илмий салоҳиятини ошириш.


1. Марказ ҳузурида онкология, гематология ва трансфузиология ҳамда клиник радиология йўналишларида илмий даражалар (PhD, DSc) берувчи ихтисослашган илмий кенгаш ташкил қилиш.

Илмий кенгаш тўғрисида низом ишлаб чиқиш ва Илмий кенгаш таркибини тасдиқлаш.


2. Марказ ҳузурида таянч докторантура (PhD) ва докторантура (DSc) учун олий ўқув юртидан кейинги таълим институтини ташкил этиш.


2024 йил

1 июль

-

Марказ,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий аттестация комиссияси

16.

Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси соҳасида таълим, илм-фан ва тиббиёт амалиётининг ўзаро интеграциясини кучайтириш.

Марказда болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси йўналишида кадрларни қайта тайёрлаш ва олий таълимдан кейинги таълим институти тизимини йўлга қўйиш

.

1. Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси мутахассисликлари йўналишида клиник ординатурада кадрларни тайёрлаш.


2025 йил

1 январь


-

Марказ,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


2. Клиник ординатура мутахассисликлари ўқув режа ва фан дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


3. Марказда илмий кадрларни тайёрлаш тизимини жорий этиш (таянч докторантура (PhD), докторантура (DSc) ва мустақил изланувчилик).


4. Тиббиёт олий, профессионал ва ўрта махсус таълим муассасалари, тиббиёт факультетлари ҳамда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг тегишли кафедраларига Марказда болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси йўналишида асосий клиник база сифатида фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш.


5. Хорижий тиббиёт олий таълим муассасалари ва илмий марказлар билан ҳамкорликда мутахассисларни тайёрлаш бўйича қўшма таълим дастурларини жорий этиш.


2024-2025

йиллар


17.

Марказни кадрлар билан таъминлашни такомиллаштириш.


Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига болалар онколог-гематологи, болалар иммунолог-аллергологи мутахассисликларини киритиш.


2025 йил

1 январь

-

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Марказ


18.

Етакчи хорижий марказларда Марказ учун болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси йўналишида мутахассислар тайёрлаш.


Ҳар йили етакчи хорижий марказларда тор мутахассисликлар бўйича клиник ординатуранинг камида 20 нафар мутахассисини болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси йўналишида ўқитиш.


2024-2026

йиллар

Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари


Марказ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги


19.

Марказ, Болалар миллий тиббиёт маркази болалар гематологияси ва онкологияси бўлими ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари болалар гематологияси ва онкологияси бўлимлари мутахассисларининг малакасини ошириш.


Марказ фаолиятига Австрия Республикаси, Германия Федератив Республикаси, Корея Республикаси, Туркия Республикаси, Миср Араб Республикаси, Россия Федерацияси ва бошқа мамлакатлардан етакчи хорижий мутахассисларни жалб қилиш ишларини ташкил этиш.


2024-2025

йиллар


Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари


Марказ,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


Марказ, Болалар миллий тиббиёт маркази болалар гематологияси ва онкологияси бўлими ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари болалар гематологияси ва онкологияси бўлимларининг камида 10 нафар ходимини малака ошириш ва стажировка ўташ учун нуфузли хорижий тиббиёт муассасаларига юбориш.


Режа-жадвал

асосида


20.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари шифокорларининг болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси йўналишида малакасини ошириш.


Оилавий шифокорлар ва бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг бошқа мутахассислари учун болаларда онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларнинг олдини олиш ва уларни ўз вақтида аниқлаш бўйича қисқа муддатли малака ошириш курслари ва семинар-тренинглар ташкил қилиш.


Режа-жадвал

асосида

Давлат бюджетидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган маблағлар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Марказ

21.

Онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларнинг олдини олиш, уларни диагностика қилиш ва даволашнинг устувор йўналишларида илмий тадқиқотлар ўтказиш.


Онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларнинг олдини олиш, уларни диагностика қилиш ва даволаш соҳасида долзарб муаммоларни тадқиқ қилишга доир фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотлар олиб бориш.

Илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга кенг жорий этиш.


2024 йилдан

бошлаб

Давлат бюджетидан илмий фаолиятга оид давлат дастурларини амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар, Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари


Марказ,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


22.

Марказ ходимларига моддий рағбатлантириш чораларини қўллаш тизимини такомиллаштириш.


Марказ ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий қилиш ва уларга фаолиятининг натижадорлигига қараб (KPI) моддий рағбатлантириш чораларини қўллаш.


2025 йил

1 январь

-

Марказ

23.

Марказнинг нуфузли хорижий илмий марказлар ва тиббиёт ташкилотлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорлигини кучайтириш.


Болалар онкологлари, гематологлари ва иммунологлари ассоциациясини ташкил этишга қаратилган амалий чора-тадбирларни бажариш.

Марказ ва хорижий илмий марказлар, тиббиёт ташкилотлари, нодавлат ва нотижорат ташкилотлар ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзолаш.


2024-2025

йиллар

-

Марказ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги


        

      


млн сўм


млн АҚШ доллари

Дастурни амалга оширишга сарфланадиган жами харажатлар:




шундан:




Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари


ҳисоб-китоб асосида

20

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари


-

20

Давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш соҳасига ажратиладиган маблағлар


-

11

Хорижий молия институтлари маблағлари



ҳисоб-китоб асосида

Онкологик ва гематологик касалликларга чалинган болаларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари

100 000

-

         

Изоҳ. Марказ кузатув кенгашига мазкур дастурни амалга ошириш учун ажратиладиган маблағларни қайта тақсимлаш ҳуқуқи берилади.

        

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 21 майдаги

ПҚ-183-сон қарорига

5-ИЛОВА



Болалар онкологияси, гематологияси

ва иммунологияси хизматининг

ташкилий тузилмаси

         





      

Болалар онкологияси, гематологияси

ва иммунологияси илмий-амалий

тиббиёт маркази

               









































    

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар

болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг болалар

гематологияси ва онкологияси бўлимлари

      



Болалар миллий тиббиёт марказининг болалар

гематологияси ва онкологияси бўлими



































































           

Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари

(кўп тармоқли марказий поликлиникалар, оилавий

шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар)

        













































         

Изоҳ: Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази кузатув кенгашига ушбу ташкилий тузилмага ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади.

        

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 21 майдаги

ПҚ-183-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3953-сон қарори билан тасдиқланган Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхати қуйидаги мазмундаги 48-банд билан тўлдирилсин:

"48. Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази (кейинги ўринларда - Марказ) томонидан етказиб берувчилардан Марказнинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланадиган экспертлик, илмий ва бошқа маслаҳат хизматларини, Марказнинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича лаборатория ва диагностика ускуналари, товар-моддий бойликлар, дори воситалари ва тиббиёт буюмлари, сарфлаш материалларини, шунингдек, Марказ фаолиятининг устувор йўналишларини амалга ошириш учун товарларни (ишлар, хизматларни) харид қилиш".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-300-сон қарорининг 3-банди иккинчи хатбошисидан "Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази ҳамда" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомнинг 2-иловаси I бўлими 1.10.-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1.10. Онкология ва гематология муассасаларининг кимё-терапия бўлимлари, онкология ва гематология, суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш, суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансфузиологик аферез қилиш бўлимлари ҳамда жарроҳлик бўлимлари.

Номларидан қатъи назар, врачлар, ўрта ва кичик тиббиёт ходими лавозимлари".

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 23 май