Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.06.2024 й. ПҚ-232-сон "Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Текст документа с комментариями экспертов доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

21.06.2024 й.

N ПҚ-232



ҚОРИ НИЁЗИЙ НОМИДАГИ ТАРБИЯ

ПЕДАГОГИКАСИ МИЛЛИЙ ИНСТИТУТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ёшлар тарбияси соҳасининг илмий-методик таъминотини амалга ошириш, буюк алломаларимиз ва жадидларнинг ушбу йўналишдаги қарашларини илмий тадқиқ этиш асосида замонавий методикаларни ишлаб чиқиш, ўқувчилар тарбияси масаласида маҳалла ва ота-оналар ўртасидаги самарали ҳамкорликни таъминлаш, ота-оналар ва ўқитувчилар учун ушбу мавзуга оид ўқув ва оммабоп адабиётлар яратишни тизимли йўлга қўйиш мақсадида:


1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти негизида Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтини (кейинги ўринларда - Институт) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Белгилансинки:

Институт янги тарбия методикаларини яратиш ва амалиётга жорий қилиш бўйича олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи давлат муассасаси ҳисобланади ҳамда тарбия соҳасини такомиллаштиришга оид илмий асослантирилган истиқболли таклифлар ишлаб чиқади;

Институт бевосита Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бўйсунувида фаолият олиб боради;

Институтга мактабгача ва мактаб таълими вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади;

Институт директори ўринбосарлари ҳамда Институтнинг Қорақалпоғистон Республикаси филиали директори Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда Институт директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Институт ходимлари таркиби танлов асосида шакллантирилади;

Институт ходимларига Фанлар академияси тизимидаги илмий-тадқиқот институтлари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.


3. Қуйидагилар:

Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг асосий вазифалари 1-иловага мувофиқ;

2024-2027 йилларда Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти фаолиятини такомиллаштириш бўйича "йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ;

2024-2027 йилларда тарбия педагогикаси йўналишида илмий-тадқиқот ишларини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Шарипов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова) уч ой муддатда Институт ҳузурида "Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи", "Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси" ҳамда "Ижтимоий педагогика" ихтисосликлари бўйича илмий кенгашларни ташкил этиш чораларини кўрсин.


5. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларида тажриба-синов тариқасида босқичма-босқич жаҳонда тан олинган ижтимоий-эмоционал таълим (Social and Emotional Learning - SEL) методикаларини жорий қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Белгилансинки, ижтимоий-эмоционал таълим методикаларини жорий қилиш доирасида:

умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари 5 та ижтимоий-эмоционал (ўз-ўзини англаш, ўз-ўзини бошқариш, ижтимоий хабардорлик, тенгдошлари билан муносабатларни шакллантириш ва масъулиятли қарор қабул қилиш) компетенцияларга ўргатилади ҳамда ушбу жараёнга ота-оналар ва кенг жамоатчилик вакиллари жалб қилинади;

ижтимоий-эмоционал таълим методикалари умумий ўрта таълим ҳамда педагог кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш дастурларига киритилади;

ижтимоий-эмоционал таълим методикаларини амалиётга татбиқ этиш учун тажриба-синов доирасида танлаб олинган умумий ўрта таълим муассасаларида Институтнинг малакали ходимлари, хорижий мутахассислар ва педагог кадрлардан иборат бўлган тренерлар гуруҳлари шакллантирилади;

ижтимоий-эмоционал таълим методикаларини жорий қилиш жараёнлари Институт томонидан доимий мониторинг қилиб борилади ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилади.


6. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова):

а) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда Тарбия соҳасидаги илмий тадқиқотларни мувофиқлаштирувчи республика кенгаши фаолиятини ташкил этсин;

б) 2025 йил 1 майга қадар:

Институтнинг илмий-тадқиқот йўналишлари тарбия соҳасидаги мавжуд муаммолар асосида шакллантирилишини;

Институт томонидан тарбия методикаларини ишлаб чиқиш бўйича етакчи хорижий университетлар ва илмий марказлар билан ҳамкорлик ўрнатилишини ва қўшма тадқиқотлар олиб борилишини;

мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва ўқувчилари учун миллий тарбия йўналишида туркум адабиётлар нашр этилишини;

Институт томонидан тарбия йўналишида амалга ошириладиган лойиҳаларга давлат ва нодавлат ташкилотлари, олий таълим муассасалари ва жамоатчилик институтларининг мутахассислари ҳамда олимлари, шунингдек, хорижий экспертлар жалб қилинишини таъминласин.


7. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова) Республика Маънавият ва маърифат маркази (О.Хасанов), Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (К.Куранбаев) ҳамда Миллий гвардия (Р.Джураев) билан биргаликда:

а) 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб:

умумий ўрта таълим муассасаларида "Фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулияти" мавзусида тарбия ҳафталикларини ўтказиб борсин;

ота-оналарнинг фарзанд тарбияси борасидаги билимини оширишга қаратилган "Намунали ота-оналар мактаби" лойиҳасини амалга оширсин;

миллий тарбиянинг ҳудудий анъаналарини ўрганиш, тиклаш ва замонавий маънавий-ахлоқий тарбия тизимига жорий қилишга қаратилган илмий тадқиқотларни амалга оширсин;

б) 2024 йил 1 декабрга қадар:

ўқувчиларда "ҳуқуқбузарликка қарши иммунитет"ни шакллантиришда "мактаб - ота-она - маҳалла" ҳамкорлиги занжирини яратиш бўйича илмий асосланган ўқув ва оммабоп услубий тавсиялар ишлаб чиқсин;

ота-оналарнинг фарзанд тарбиясига оид дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қиладиган халқчил тилдаги адабиётлар яратилишини ташкил этсин;

в) 2024 йил декабрь ойида "Тарбия - шахс маданий-маънавий камолотининг мезони" мавзусида халқаро форум ўтказсин;

г) 2025 йил якунига қадар ота-оналар, ўқитувчилар ва ўқувчилар учун ёшлар тарбиясига оид рақамли контентларни жойлаштириш мақсадида "milliytarbiya.uz" электрон платформаси ва унинг мобиль версиясини ишлаб чиқсин ҳамда уни замонавий ва қизиқарли контентлар билан тўлдириб борсин;

д) Институт томонидан ишлаб чиқилган методик тавсиялар асосида ёшлар таълим-тарбиясига бағишланган подкаст, видеоконтентлар яратиш ва оммавий ахборот воситалари орқали ёритиш ишларини тизимли ташкил қилсин.


8. Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Институт бинолари ва иншоотларини сақлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижаларига кўра ажратиладиган грантлар;

халқаро грантлар ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


9. Институт Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис марказининг Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Зиё кўчаси, 6-уй манзилида жойлашган биносига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул жойлаштирилсин.


10. Белгилансинки, Институтнинг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган харажатларини молиялаштириш 2024 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2025 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.


11. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


12. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 21 июндаги

ПҚ-232-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси

миллий институтининг асосий вазифалари


1) педагогика ва психология соҳаларида тарбия методикасига оид фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни олиб бориш, соҳада илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш;

2) тарбия мазмунини таҳлил қилиш, уни ривожлантириш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш;

3) аждодларимиз ва жадидларнинг комил инсонни шакллантириш ва ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга оид ёндашувларини тадқиқ қилиш ҳамда замон талабларига мос равишда таълим жараёнида қўллаш бўйича илмий асосланган ишланмалар ва методикаларни яратиш;

4) ота-оналар ва ўқитувчилар учун тарбиявий методикалар бўйича қўлланмалар ва тавсиялар ишлаб чиқиш, уларни оммалаштириш;

5) фарзанд тарбиясида "мактаб - ота-она - маҳалла" ҳамкорлигининг самарали механизмларини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш бўйича методик тавсияномалар яратиш;

6) тарбия методикаларига оид рақамли контентлар ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш;

7) алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг тарбиясига оид илмий-методик таъминотни яратиш.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 21 июндаги

ПҚ-232-сон қарорига

2-ИЛОВА



2024-2027 йилларда Қори Ниёзий номидаги

Тарбия педагогикаси миллий институти

фаолиятини такомиллаштириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш

муддати


Молиялаштириш

манбалари


Ижро учун

масъуллар


I. ТАШКИЛИЙ ВА МЕЪЁРИЙ-ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРНИ ЯРАТИШ

1.

Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти (кейинги ўринларда - Институт) фаолиятини ташкил этиш.

1. Маҳаллий ва хорижий юқори малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда Институт уставини ишлаб чиқиш.


2024 йил

июль


-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова)

2. Институт уставини тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш.


2024 йил

июль


2.

Тарбия масалаларига бағишланган илмий тадқиқотларни мувофиқлаштирувчи республика кенгаши тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

1. Тарбия масалаларига бағишланган илмий тадқиқотларни мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2024 йил

октябрь


-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Шарипов)

2. Республика кенгаши тўғрисидаги низомни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг қўшма қарори билан тасдиқлаш.


2024 йил

ноябрь

3. Республика кенгаши таркибини шакллантириш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш.


2025 йил

январь

II. КАДРЛАР САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ

3.

Институт ходимлари таркибини танлов асосида шакллантириш.


1. Институтга ходимларни танлов асосида танлаб олиш бўйича Танлов комиссияси таркибини шакллантириш ва тасдиқлаш.


2024 йил

август


-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова)

2. Оммавий ахборот воситаларида эълон бериш.


2024 йил

сентябрь


3. Танловга тушган аризаларни кўриб чиқиш ва суҳбат асосида қарор қабул қилиш.


2024 йил

декабрь


4.

Институтнинг раҳбар кадрлари ва илмий ходимларини хорижий университетлар ва илмий марказларга қисқа муддатли стажировка ҳамда малака оширишга юбориш.


1. Институтнинг раҳбар кадрлари ва илмий ходимларини хорижий университет ва илмий марказларга қисқа муддатли стажировка ва малака оширишга юбориш учун режа-графикни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

ноябрь


Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов), "Эл-юрт умиди" жамғармаси (А.Бекмуродов)


2. Хорижий ҳамкорлар ва халқаро ташкилотлар ёрдамида Институтнинг раҳбар кадрлари ва илмий ходимларини стажировка ва малака оширишларини ташкиллаштириш.


Режа-график

асосида

5.

Тарбия методикалари ривожланган давлатлардан етакчи мутахассисларни эксперт сифатида жалб этиш.


1. Зарур мутахассисларни жалб қилиш бўйича тегишли хорижий ташкилотлар (илмий ва таълим муассасалари) билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.


2024 йил

декабрь


Халқаро молия институтлари, хорижий ва донор ташкилотларнинг грантлари ва маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов)

2. Хорижлик мутахассисларни ўрнатилган тартибда ишга жалб этиш бўйича ҳамкорлик шартномаларини имзолаш.


2025 йилдан

бошлаб

босқичма-

босқич


3. Келишувга мувофиқ хорижий экспертлар фаолиятини йўлга қўйиш.


келишув муддатлари асосида


III. ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

6.

Институтнинг илмий-тадқиқот йўналишларини мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги тарбиявий масалаларга оид илмий муаммолар асосида шакллантириш.


1. Мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги тарбиявий масалаларга оид илмий муаммоларни ўрганиш ва маълумотлар базасини шакллантириш.


2024 йил

декабрь


-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Шарипов)


2. Институтнинг бўлимлари ва илмий гуруҳлари вазифаларидан келиб чиқиб, маълумотлар базасидаги мавзуларни бажаришга илмий салоҳиятни йўналтириш ва бириктириш.


2024-2027

йиллар

давомида


3. Илмий изланишлар натижадорлиги юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш.


Доимий

7.

Институт ҳузурида "Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи", "Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси" ҳамда "Ижтимоий педагогика" ихтисосликлари бўйича илмий кенгашларни ташкил этиш.


1. Институт ҳузурида илмий кенгашларни ташкил этиш бўйича илмий кенгаш таркибини шакллантириш.


2024 йил

август


-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Олий аттестация комиссияси (А.Юсупов)

2. Олий аттестация комиссиясида илмий кенгашлар таркибини тасдиқлаш.


2024 йил

сентябрь


3. Илмий кенгашлар фаолиятини самарали ташкил этиш.


2024 йил

октябрь


8.

Институт ҳузурида "Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи", "Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси" ҳамда "Ижтимоий педагогика" ихтисосликлари бўйича докторантлар, илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш.


1. Докторантура ихтисосликлари бўйича квота ажратиш.


2. Квота доирасида қабул жараёнларини амалга ошириш.

2025 йил

якунига

қадар


Давлат бюджети маблағлари доирасида


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Шарипов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова)


9.

Хорижий университетлар ва илмий марказлар билан ҳамкорликда қўшма илмий тадқиқотларни йўлга қўйиш.


1. Етакчи университетлар ва илмий марказлар билан қўшма илмий тадқиқотлар олиб бориш бўйича ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва келишувларга эришиш.


2. Институт илмий ходимларининг хорижий давлатлар (Япония, Россия, Жанубий Корея, Финляндия, Белоруссия) илмий-тадқиқот марказларида тажриба алмашиши ва турли илмий конференциялардаги иштирокини таъминлаш.


2024-2027

йиллар

давомида


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан илмий-тадқиқот лойиҳалари бўйича ўтказиладиган танлов натижаларига кўра ажратиладиган грантлар, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро грантлар, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова)


10.

Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтининг 95 йиллиги муносабати билан Тошкент шаҳрида "Тарбия - шахс маданий-маънавий камолотининг мезони" мавзусида халқаро форум ўтказиш.


1. "Тарбия - шахс маданий-маънавий камолотининг мезони" мавзусида халқаро форум ўтказиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.


2024 йил

сентябрь


Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова)


2. Форум дастури ҳамда кун тартибини шакллантириш.


2024 йил

октябрь

3. Форум иштирокчиларини таклиф этиш ва форумни ўтказиш.


2024 йил

декабрь


IV. РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

11.

Институтни замонавий компьютер техника воситалари билан таъминлаш.


1. Институтда компьютер жамланмаларига бўлган эҳтиёжларни аниқлаш.


2024 йил

декабрь


Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова)


2. Компьютер техника воситаларининг техник топшириқларини ишлаб чиқиш.


2025 йил

март


3. Компьютер жамланмаларини белгиланган тартибда харид қилиш.


2025 йил

июнь


4. Харид қилинган компьютер жамланмаларини Институтга етказиш.


2025 йил

давомида


12.

"Milliytarbiya.uz" электрон платформасини ишлаб чиқиш ва унинг ресурсларини доимий янгилаб бориш.


1. "Milliytarbiya.uz" электрон платформасини яратиш бўйича техник топшириқларни ишлаб чиқиш.


2024 йил

декабрь


Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси, халқаро молия институтлари, хорижий ва донор ташкилотларнинг грантлари ва маблағлари


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Маънавият ва маърифат маркази (О.Хасанов), Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев)


2. Электрон платформа ва унинг мобиль иловасини яратиш.


2025 йил

май


3. Электрон платформанинг самарали фаолиятини йўлга қўйиш ва унинг ресурсларини доимий янгилаб бориш.


2025 йил

декабрь


13.

Институт томонидан ёшларнинг таълим-тарбияси юзасидан амалга оширилган тадқиқот натижаларига мувофиқ ишлаб чиқилган методик тавсиялар асосида подкаст, видеоконтентлар яратиш ва оммавий ахборот воситалари орқали ёритиш.


1. Ёшларнинг таълим-тарбияси юзасидан илмий тадқиқотлар ўтказиш.


2024 йил

декабрь


Давлат бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар


Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Ўзбекистон Миллий телерадио-

компанияси (А.Джурабаев)


2. Тадқиқот натижаларига мувофиқ методик тавсиялар ишлаб чиқиш.


2024 йил

декабрь


3. Методик тавсиялар асосида подкаст, видеоконтентлар яратиш ва оммавий ахборот воситалари орқали ёритиш.


2025 йил

давомида


14.

Миллий тарбия бўйича контентлар яратиш, тарқатиш ва оммалаштириш мақсадида Институт ҳузурида Мультимедиа студиясини ташкил этиш.


1. Мультимедиа студиясини ташкил этиш бўйича техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

декабрь


Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси,

халқаро молия институтлари, хорижий ва донор ташкилотларнинг грантлари ва маблағлари


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова)


2. Техник топшириқларга мувофиқ Мультимедиа студиясини ташкил этиш ва жиҳозлаш бўйича белгиланган тартибда танлов ўтказиш.


2025 йил

июнь


3. Мультимедиа студиясини ташкил этиш ва жиҳозлаш.


Танлов натижаларига мувофиқ


V. МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАНИ МУСТАҲКАМЛАШ

15.

Илмий-тадқиқот натижаларини педагогик амалиётга татбиқ этиш ва оммалаштириш.


1. Институт ҳузурида "Тарбия методикалари" илмий-оммабоп журналини ташкил этиш.


2025 йил

март


Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси, халқаро молия институтлари, хорижий ва донор ташкилотларнинг грантлари ва маблағлари


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А.Ходжаев)


2. Журнал фаолиятини ташкил этиш бўйича низом ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалиётга жорий қилиш.


2025 йил

декабрь


3. Институт ҳузурида кўп функционал босмахона очиш.


2026 йил

июнь


         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 21 июндаги

ПҚ-232-сон қарорига

3-ИЛОВА



2024-2027 йилларда мактабгача ва мактаб таълими

соҳасида илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш

бўйича эришиладиган мақсадли кўрсаткичлар

Т/р

Кўрсаткич номи

Ўлчов

бирлиги


Йиллар кесимида


Масъул ижрочилар


2024 йил


2025 йил


2026 йил


2027 йил


I. МАКТАБГАЧА ВА УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ

ЖАРАЁНЛАРИНИНГ ИЛМИЙ-МЕТОДИК ТАЪМИНОТИНИ ЯРАТИШ

1.

Тайёрланадиган янги монографиялар сони


та

4

6

11

15

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Шарипов)


2.

Яратиладиган янги ўқув қўлланмалар сони


та

2

3

4

6

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Шарипов)


3.

Яратиладиган янги методик қўлланмалар сони


та

5

8

10

15

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова)


4.

"Ота-оналар университети" жамоатчилик тузилмаси фаолиятини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқиладиган услубий қўлланмалар ва методик тавсияномалар сони


та

1

3

5

7

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова)


5.

"Таълим муассасаси - оила - маҳалла" ҳамкорлиги бўйича ишлаб чиқиладиган услубий қўлланмалар ва методик тавсияномалар сони


та

1

4

6

8

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (К.Куранбаев), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Шарипов)


II. ҚОРИ НИЁЗИЙ НОМИДАГИ ТАРБИЯ ПЕДАГОГИКАСИ МИЛЛИЙ ИНСТИТУТИ

ХОДИМЛАРИНИНГ ИЛМИЙ САЛОҲИЯТИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

6.

Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида (кейинги ўринларда - Институт) ўтказиладиган халқаро конференциялар ва мастер-класслар учун жалб этиладиган хорижий мутахассислар сони


нафар

2

3

6

8

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Шарипов)


7.

Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларида ҳамда маҳаллаларда ташкил этиладиган миллий тарбияга оид семинарлар ва давра суҳбатлари сони


нафар

20

50

70

100

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (К.Куранбаев)

8.

Институтнинг илмий даражага эга бўлган фан докторлари салмоғи


нафар

7

9

10

11

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Шарипов)


III. ИНСТИТУТ ПРОФЕССОР-ХОДИМЛАРИ, ДОКТОРАНТ ВА ТАЯНЧ

ДОКТОРАНТЛАРИНИНГ ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАРДАГИ СТАЖИРОВКАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ОРҚАЛИ РАҚОБАТ МУҲИТИНИ ЯРАТИШ

9.

Стажировкалар ташкил этиладиган хорижий илмий марказлар ва олий таълим муассасалари (филиаллари) сони


та

1

2

4

5

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Шарипов)


10.

Чет элга стажировкага юбориладиган Институт ходимлари сони


нафар

1

4

7

10

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова)


11.

Чет элга малака оширишга юбориладиган Институт ходимлари сони


нафар

1

4

7

10

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова)


12.

Институтда илмий лойиҳаларни амалга ошириш учун жалб қилинадиган хорижий мутахассислар сони


нафар

1

4

6

8

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова)


13.

Хорижий илмий ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказиладиган илмий лойиҳалар сони


та

1

2

3

4

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова)


IV. УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ РАҲБАР-ХОДИМЛАРИ

ВА ПЕДАГОГЛАРИНИ МИЛЛИЙ ТАРБИЯ МЕТОДИКАЛАРИ БИЛАН

ТАНИШТИРИШ ВА МЕТОДИК МАҲОРАТИНИ ОШИРИШ, МИЛЛИЙ

ТАРБИЯ МЕТОДИКАЛАРИНИ ТАЖРИБА-СИНОВДАН ЎТКАЗИШ

14.

Педагогларни миллий тарбия методикалари билан таништириш ва методик маҳоратини оширишга қаратилган семинар-тренинглар, давра суҳбатлар, вебинарлар ва консультациялар сони


та

10

15

20

25

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова)

V. ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИНИ ОММАЛАШТИРИШГА

ҚАРАТИЛГАН РЕСПУБЛИКА ВА ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯЛАР,

СИМПОЗИУМЛАРНИНГ КЎРСАТКИЧЛАРИ

15.

Вазирлар Маҳкамасининг режаси асосида Институтда ўтказиладиган республика конференциялари сони


та

5

8

10

14

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова)

16.

Вазирлар Маҳкамасининг режаси асосида Институтда ўтказиладиган халқаро конференциялари сони


та

2

5

7

9

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова)

17.

Институтда ўтказиладиган республика ва халқаро конференцияларга жалб этиладиган мутахассислар сони


нафар

400

730

765

785

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова)


VI. ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ ИЛМИЙ ПЕДАГОГИК КАДРЛАР

ТАЙЁРЛАШ НАТИЖАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

18.

Ҳимоя қилинадиган фалсафа доктори диссертациялари (PhD) сони


нафар

5

20

22

27

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Шарипов)


19.

Ҳимоя қилинадиган фан доктори диссертациялари (DSc) сони


нафар

1

3

4

6

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Шарипов)


20.

Web of Science ва Scopus илмий-техник маълумотлар базасида Q1 ва Q2 квартиль журналларида чоп этилган мақолалар улуши


фоизда

(жами мақолалар сонига нисбатан)


5

7

10

15

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Шарипов)


21.

Scopus, Web of Science халқаро маълумотлар базасига киритилган ҳар бир мақолага тўғри келувчи иқтибослар сони


та

3

5

7

10

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Шарипов)


22.

Иқтибослар сони бўйича "Ҳирш" индекси (h-индекс) 5 ва ундан юқори бўлган илмий ходимлар улуши


фоизда

(жами илмий ходимлар сонига нисбатан)


50

60

65

70

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х.Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Шарипов)


             


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 25 июнь