Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.03.2006 й. 41-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
10.03.2006 й.
N 41
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,
ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ
ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мустақил телерадио каналларни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 8 ноябрдаги ПФ-3678-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2006 йил 10 мартдаги
41-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 26-модда):
а) 5-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўзтелерадио" компанияси" сўзлари "Ўзбекистон МТРК" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 6-банднинг тўртинчи хатбошидаги "Ўзтелерадио" компанияси" сўзлари "Ўзбекистон МТРК" сўзлари билан алмаштирилсин;
в) Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси тўғрисидаги низомда:
5-банднинг учинчи хатбошидаги "Ўзтелерадио" компанияси" сўзлари "Ўзбекистон МТРК" сўзлари билан алмаштирилсин;
10-банднинг иккинчи хатбошидаги "Ўзтелерадио" компанияси" сўзлари "Ўзбекистон МТРК" сўзлари билан алмаштирилсин;
г) Давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш), телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш билан шуғулланиш фаолиятига лицензиялар бериш учун ҳужжатларни қабул қилиш ва расмийлаштириш тартибининг 5 ва 6-бандларидаги "Ўзтелерадио" компаниясига" ва "Ўзтелерадио" компанияси" сўзлари тегишли равишда "Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига" ва "Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси" сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг "Оммавий спорт тарғиботини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 4 ноябрдаги 484-сон қарорининг 3, 5 ва 6-бандлари чиқариб ташлансин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибларини тасдиқлаш тўғрисида" 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарорида:
а) 27-иловадаги "Ўзтелерадио" компанияси" сўзлари "Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 45-иловадаги "Ўзтелерадио" компанияси" сўзлари "Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси" сўзлари билан алмаштирилсин.
2006 йил 10 мартдаги
41-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
ўз кучини йўқотган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Давлат телевидение ва радиоэшиттириш компаниясининг кўрсатув ва эшиттиришлари ҳажмини кўпайтириш, унинг моддий-техника негизини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 28 мартдаги 167-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Телерадиокомпаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари" тўғрисида 1996 йил 24 майдаги 190-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 6-сон, 18-модда).
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 11-сон, 83-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 йил, 3-сон, 18-модда