Байрам ва дам олиш кунлари ишга жалб қилишдаги хатолар

10.12.2025

Батафсил тушунтиришлар, мисоллар ва ҳар бир вазиятдаги ҳаракатлар тартибини бизнинг «Байрам ва дам олиш кунлари ишга жалб қилишда иш берувчининг 7 та асосий хатоси» тавсияномамизда топасиз.

Хато

Хатонинг таърифи

Бу нима учун хато

Қандай олдини олиш керак

1. Сабабсиз жалб этиш

Ходим ишга асоссиз ёки ёзма розилигисиз чақирилади.

Қонун томонидан белгиланган алоҳида ҳоллар рўйхатини бузиш → шикоятлар, текширувлар ва ишнинг ноқонуний деб топилиши хавфи.

МК 210-моддасидаги асос бор-йўқлигини текшириш; қолган ҳолларда – ёзма розилик олиш.

2. Дам олиш кунларининг кўчирилишини эътиборсиз қолдириш

Иш берувчи ишлаб чиқариш календарини кузатиб бормайди, дам олиш кунларининг кўчирилишларига эътибор бермайди.

Ходим «прогул» учун нотўғри ишдан бўшатилиши мумкин;

иш ҳақи нотўғри ҳисобланади;

ишга тикланиш ва жарималар хавфи юқори.

Ҳар йили ишлаб чиқариш календарини солиштириш, Президентнинг кўчириш тўғрисидаги фармонларини кузатиб бориш.

3. Ҳаммани қаторасига жалб қилиш

Ишга вазифалари бунга тааллуқли бўлмаган ходимлар ёки алоҳида шартларга эга бўлган тоифадаги ходимлар жалб этилади.

МК 210, 396, 417, 428-моддаларини бузилиши → бундай иш тақиқланган ёки чекланган ходимларни жалб қилиш.

Фақат меҳнат вазифалари доирасида жалб қилиш;

ходимларнинг тоифалари бўйича чекловларга риоя қилиш; тиббий хулосалар ва ёзма розиликларни сўраб олиш.

4. Ёзма розиликсиз жалб қилиш

Ходим ишга унинг розилигисиз чақирилади.

МК 209, 212-моддалари ёзма розиликни талаб қилади (210-моддадаги истиснолардан ташқари). Розиликсиз – иш берувчининг интизомий жавобгарлиги.

Ходимнинг аризасини ёки буйруқдаги «танишдим ва розиман» деган имзосини олиш.

5. Буйруқ йўқлиги

Дам олиш кунидаги иш иш берувчининг буйруғисиз оғзаки расмийлаштирилади.

Оғзаки кўрсатма ноқонуний →

жалб қилиш, ҳақ тўлаш ва розилик фактини тасдиқлашнинг иложи йўқ

Ходимлар, сабаблар, сана кўрсатилган ҳолда буйруқ чиқариш; имзо қўйдириб таништириш.

6. Меҳнатга нотўғри ҳақ тўлаш

Иш учун икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланмайди ёки берилган дам олиш куни нотўғри расмийлаштирилган.

МК 263-моддасининг бузилиши → қўшимча ҳисоблашлар, жарималар, суд низолари.

Икки ҳисса миқдорида ҳақ тўлаш ёки ходимнинг хоҳишига кўра дам олиш кунини бериш.

7. Ишлашни рад этганлик учун жазолаш

Ходим дам олиш куни ишга чиқмагани учун жазоланади, гарчи у розилик бермаган бўлса ҳам.

Ходим рад этишга ҳақли →

жазолаш ноқонуний.

Розилик сўраш; рад этган тақдирда – интизомий жавобгарликка тортмаслик.

Чтобы получать новости от Kadrovik.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал