Иш ҳақи қандай тўланиши керак
Тавсияда:
– иш ҳақини қандай валютада тўлаш керак;
– иш ҳақини тўлаш муддатлари;
– иш ҳақи ва бошқа тўловларни кечиктирганлик учун фоизлар (компенсация) қандай тўланади;
– бўнак қандай тўланади;
– иш ҳақини бериш кунлари қандай белгиланади;
– тўловнинг қандай шакллари мавжуд;
– иш ҳақи қандай берилади;
– иш ҳақи қандай қилиб пластик карталарга ўтказилиши керак;
– берилмаган иш ҳақи қандай қилиб депонентга ўтказилади;
– ҳисоб-китоб варақасини қандай тузиш керак.
Иш ҳақини қандай валютада тўлаш керак
Иш ҳақи миллий валюта – сўмда тўланади, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно МК 256-м. Иш ҳақини қарз мажбуриятлари, тилхатлар, купонлар тарзида тўлаш тақиқланади.
Иш ҳақини чет эл валютасида тўлаш Ўзбекистон ҳудудида рухсат берилган ҳисоб-китоблар рўйхатига кирмайди 07.05.1993 йилдаги 841-XII-сон Қонун (янги таҳрири) 9-м. 07.05.1993 йилдаги 841-XII-сон Қонун (янги таҳрири) 17-м.
Мисол учун, иш ҳақи чет эл валютасида қуйидагиларга хорижий счётларига маблағларни ўтказиш йўли билан тўланиши мумкин:
- «LG CNS Uzbekistan» ҚКга ишга жалб этилган хорижий жисмоний шахсларга 19.09.2014 йилдаги ПҚ-2237-сон 5-б.;
- Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация марказининг чет эллик ходимларига 19.09.2016 йилдаги ПҚ-2602-сон 5-б..
Иш ҳақини тўлаш муддатлари қандай белгиланади
Иш ҳақини меҳнат ёки жамоа шартномаси ёхуд корхонанинг ички ҳужжатида белгиланган муддатда, бироқ ҳар ярим ойда камида бир марта тўланг МК 253-м. Ушбу шарт тарафларнинг келишуви билан ҳам, жамоа шартномаси асосида ҳам ёмонлаштирилиши мумкин эмас.
Ходимларга ойлик иш ҳақи икки қисмга бўлиб (бўнак ва қолган қисми миқдорида), одатда, 16 кундан кўп бўлмаган танаффус билан тўланади.
Меҳнатга ҳақ тўланадиган кун дам олиш ёки байрам кунига тўғри келса, уни шу кун арафасида тўланг.
Меҳнат кодексида айрим ҳолатлар учун аниқ тўлов кунлари белгиланган. Масалан, ходим таътилга чиқса, таътил пулини меҳнат ёки жамоа шартномасида ёхуд ички ҳужжатда белгиланган муддатда, бироқ таътил бошланмасидан олдинги охирги иш кунидан кечиктирмай тўлаш лозим МК 233-м. 2-қ.
Ишдан бўшаётганда иш ҳақини тўлаш муддатлари
Ходим ишдан бўшаётганда унга тегишли барча суммаларни қуйидаги муддатларда тўланг МК 254-м:
- меҳнат шартномаси бекор қилинган кунида
ёки
- ушбу ходим ҳисоб-китоб қилишни талаб этганидан кейин 3 кундан кечиктирмай – агар ходим меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ишламаган бўлса.
Агар ходим ишдан бўшаётганда ўзига тегишли ҳақнинг миқдори юзасидан низолашаётган бўлса, унга шак-шубҳасиз тегадиган сумма доирасидаги иш ҳақини кўрсатилган муддатларда тўланг.
Ички ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда ходим, ҳатто уни тўлаш пайтига келиб ташкилотда ишламаётган бўлса ҳам, бир йиллик иш якунлари бўйича мукофот пули олиш ҳуқуқига эга.
Иш берувчи иш ҳақини ва фоизлар (пуллик компенсация) тўлаш тарзидаги бошқа тўловларни кечиктирганлиги учун ходим олдида моддий жавобгар ҳисобланади МК 333-м.
Бундан ташқари, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун мансабдор шахс 5 БҲМдан 10 БҲМгача (ҳуқуқбузарлик бир йил давомида такроран содир этилганда – 10 БҲМдан 15 БҲМгача) миқдордаги жарима тарзида маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин МЖтК 49-м.
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тўлаш бўйича мажбуриятдан бўйин товлаган ташкилотнинг мансабдор шахсларига 10 БҲМдан 15 БҲМгача (ҳуқуқбузарлик бир йил давомида такроран содир этилганда – 15 БҲМдан 30 БҲМгача) миқдорда жарима солиниши мумкин МЖтК 49-3-м.
Кечиктирилган иш ҳақи ва бошқа тўловлар учун фоизларни (компенсацияни) қандай тўлаш керак
Агар иш берувчи иш ҳақи, таътил пули ва ходимга тегишли бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган бўлса, иш берувчи уларни фоизлар (пулли компенсация) билан биргаликда тўлаши шарт МК 333-м..
Компенсация тўлаш мажбурияти иш берувчининг иш ҳақини ёки ходимга тўланиши керак бўлган бошқа тўловларни кечиктиришда айбдор бўлганлигидан қатъи назар вужудга келади.
Фоизлар кечиктирилган ҳар бир кун учун, тўлаш муддатидан кейинги кундан бошлаб ҳақиқий ҳисоб-китоб кунигача тўланади.
Ходимга тўланадиган пуллик компенсация миқдорини қуйидаги формула бўйича ҳисобланг:
Компенсация миқдори = Тўловлар бўйича қарз миқдори х Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси х 10 %: 365 х Тўловлар кечиктирилган кунлар сони.
Агар тўловни кечиктириш даврида қайта молиялаштириш ставкаси ўзгарган бўлса, ставканинг ўзгаришини ва тўловнинг умумий кечикиши даврида унинг амал қилиш муддатларини ҳисобга олган ҳолда компенсацияни ҳисоблаб чиқинг.
Масалан, иш ҳақини кечиктириш муддати ойнинг 1-санасидан 30-санасигача. 1-санадан 15-санагача қайта молиялаштириш ставкаси 14 %, 16-санадан 30-санагача – 15 % (шартли) бўлган. 1-санадан 15-санагача бўлган давр учун компенсацияни ҳисоблашда 14 %, 16-санадан 30-санагача – 15 % ставка қўлланилади.
Бўнак қандай тўланади
Бўнак – бу ҳисоб-китоб қилинадиган ой тугагунига қадар ходимга тўланадиган иш ҳақининг бир қисми. Бўнак фоизини бўнак ва якуний ҳисоб-китоб суммалари тахминан тенг бўлишини таъминлайдиган қилиб белгиланг. Масалан, бўнак вақтбай ҳақ тўланганда – лавозим маошининг (тариф ставкасининг) ёки ишбай ҳақ тўланганда – ўтган ойдаги иш ҳақи суммасининг 40 %ини ташкил этиши мумкин.
Тўланадиган якуний суммани ишланган вақт ёки ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳисоби бўйича бошланғич ҳужжатлар асосида ой охирида ҳисобланг.
Иш ҳақи бўйича бўнак тўланадиган кунни 15-санадан кейин белгиланг, сабаби у ойнинг биринчи ярми учун тўланади.
Иш ҳақини бериш кунлари қандай белгиланади
Меҳнат ёки жамоа шартномаси ёхуд ички ҳужжатда бўнак тўлаш ва иш ҳақи бўйича якуний ҳисоб-китоб қилиш саналарини белгиланг.
Корхонада кам сонли ходимлар ишласа, бўнак ва иш ҳақи тўлаш учун 1–3 кун белгиланиши мумкин. Йирик корхоналарда кассир ушбу қисқа муддатда барча ходимларга пулларини беришга улгурмаслиги мумкин. Ушбу ҳолатда банкдан тўланадиган нақд пулнинг ҳаммасини бир йўла эмас, балки 3–5 кун давомида қисмларга бўлиб олинг.
Таркибий бўлинмалар бўйича пулларни бериш жадвалини тузинг. Олинган пул маблағларининг ҳар бир қисмини уч кун, шу жумладан банкдан нақд пул олинадиган кун давомида кассадан тўланг. Берилмаган қолдиқларни депонентга ўтказинг.
Бир маромда тўлаш мақсадида ойнинг иккинчи ярми учун иш ҳақини бўнак берилган санадан кейин 15–16 кун ўтгач тўланг. Масалан, ҳар ойнинг 20-санасида бўнак берилса, ойнинг иккинчи ярми учун иш ҳақини кейинги ойнинг 5 (6)-санасидан кечиктирмай тўланг.
Белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш кунлари ишланмайдиган ёки байрам кунларига тўғри келиб қолса, ходимларга бўнак ва иш ҳақини шу кунлар арафасида тўланг.
Иш ҳақи қандай тўланади
Меҳнат ҳақини пул билан тўланг МК 256-м. Иш ҳақини қарз мажбуриятлари, қарздорлик қоғози, купонлар шаклида тўлаш тақиқланади.
Иш ҳақини корхонанинг кассасидан нақд тўланг ёки ходимларнинг пластик карталарига ўтказинг.
Ходимнинг ёзма тарзда берган розилиги билан натура шаклида тўлаш мумкин 13.07.2023 йилдаги 286-сон ВМҚ:
- иш берувчи томонидан ишлаб чиқарилган ва етиштириладиган озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан – уни ишлаб чиқаришда иштирок этадиган ходимларга;
- озиқ-овқат ва вақтинчалик уй-жой билан таъминлаш шаклида – уй хўжалиги ишларини юритиш учун ёлланган ишчилар учун.
Иш ҳақини натура шаклида тўлаш меҳнат шартномасида белгиланиши керак.
Натурадаги иш ҳақининг умумий миқдори 30 %дан ошмаслиги керак. Бунда Меҳнат кодексининг 269-270-моддаларида назарда тутилган чегирмалар миқдори ҳисобга олинади. Ходимнинг ёзма розилигидан қатъи назар:
- натура кўринишидаги иш ҳақининг умумий миқдори 10 %дан ошмаслиги керак – иш ҳақидан 50 %гача бўлган миқдор ушлаб қолинган тақдирда;
- иш ҳақини натура шаклида тўлаш тақиқланади – агар иш ҳақининг 50 %дан кўпроғи ушлаб қолинса.
Ходимларга иш ҳақини натура шаклида тўлашда қуйидагиларни ҳисобга олинг:
- ойлик иш ҳақи Ягона тариф сеткасининг биринчи разряди учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордан кам бўлмаслиги керак;
- қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар томонидан тақдим этиладиган маҳсулотларнинг нархи уларнинг таннархидан юқори бўлиши мумкин эмас;
- иш ҳақини спиртли ичимликлар, тамаки маҳсулотлари, дори воситалари, каннабис ўсимликлари, шунингдек сотиш (бериш) қонун ҳужжатларида тақиқланган ўсимликлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлаш тақиқланади;
- уй ишчиларини ёллайдиган иш берувчилар томонидан тақдим этиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари, шунингдек уй-жойдан вақтинча фойдаланганлик учун тўловлар миқдори ҳақиқий бозор нархларидан юқори бўлмаслиги керак.
Иш ҳақини тақиқланган шаклларда тўлаш мансабдор шахсларга 10 БҲМдан 15 БҲМгача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади МЖтК 175-4-м.
Ходимларга иш ҳақини улар ишлаётган жойда тўланг МК 256-м. Бу таркибий бўлинмалари турли жойларда жойлашган корхоналарга тегишли. Бундай ҳолатда ҳар бир таркибий бўлинмада кассаларни ташкил этинг.
Ходимнинг ёзма розилигига кўра иш ҳақини банк муассасалари ёки почта бўлинмалари орқали уларнинг хизматларига иш берувчининг ҳисобидан ҳақ берган ҳолда тўлаш мумкин.
Агар ходим иш ҳақи тўланадиган кунда иш берувчининг топшириғини иш жойидан ташқарида бажараётган бўлса (хизмат сафарида, малака ошириш курсларида бўлса ва бошқалар), унинг илтимосига кўра иш берувчи ўз ҳисобидан унга тегишли суммани жўнатиши ёки уни ходимнинг ишончли шахсига тўлаши керак.
Тўланадиган нақд пул банкдан қандай олинишини бу ерда қаранг.
Корхонамизда директорнинг буйруғи билан 1-санадан бошлаб ходимларнинг иш ҳақи оширилди ва бухгалтерия томонидан оширилган миқдордаги иш ҳақини ҳисоблаш ва тўлаш амалга оширилди. Кейинчалик, молиявий қийинчиликлар туфайли, таъсисчилар иш ҳақини оширишни бекор қилиш ва ходимлардан ортиқча тўланган суммаларни ушлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилишди. Бундай қилиш мумкинми ва бу қарорни қандай тўғри расмийлаштириш лозим?
Йўқ, тўланган иш ҳақини ушлаб қолиш мумкин эмас.
Иш ҳақи ходимга ҳақиқатда бажарилган иш учун белгиланган тариф ставкалари, окладлар бўйича тўланади
. У иш берувчи томонидан қонуний асосларсиз камайтирилиши ёки ушлаб қолиниши мумкин эмас. Фақат қуйидаги қатъий белгиланган ҳоллардагина истиснолар мавжуд
:
- ҳисоблашдаги хатолик;
- агар якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқувчи орган томонидан ходимнинг меҳнат нормаларини бажармаганликдаги айби эътироф этилган бўлса;
- ходимнинг суд томонидан белгиланган ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) сабабли ходимга ортиқча иш ҳақи тўланган бўлса.
Агар иш ҳақининг оширилиши иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилган ва у бўйича тўловлар амалга оширилган бўлса, ушбу суммалар қонуний ҳисобланади, шунинг учун уларни «ортиқча тўланган» сифатида қайтариш мумкин эмас.
Иш ҳақини оширишни бекор қилиш ҳам асослашни талаб қилади. Иш берувчи ўз қарорини ўтган сана билан бекор қилиши ва тўланган суммаларни ушлаб қолиши мумкин эмас.
Иш берувчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорини ихтиёрий равишда камайтиришга ҳақли эмас, чунки бу ходимнинг аҳволи ёмонлашишига олиб келади. Меҳнат шартномаси шартларини бундай ўзгартиришга алоҳида ҳолларда йўл қўйилади. Масалан, технология, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар ҳажмининг қисқариши
. Аммо бундай асослар мавжуд бўлган тақдирда ҳам тўловни камайтириш ўтган сана билан киритилиши мумкин эмас. МК 137-моддасида белгиланган меҳнат шартномаси шартларини ўзгартириш тартибига риоя қилиш зарур. Бу мўлжалланаётган ўзгартишлар тўғрисида ходимларни камида икки ой олдин ёзма равишда огоҳлантириш, янги шартларни келишиш ва тегишли буйруқ чиқаришни назарда тутади.
Шундай қилиб, тўланган суммаларни ушлаб қолиш ноқонуний ва ДМИ ходимлари томонидан даъвога сабаб бўлиши мумкин.
Иш ҳақи бўйича қандай солиқлар тўланади
Ойнинг иккинчи ярми учун пул маблағларини олиш ёки уларни пластик карталарга ўтказиш учун банкка ҳужжатларни тақдим этиш билан бир вақтда бюджетга ЖШДС, ШЖБПҲга бадаллар ва ижтимоий солиқни тўланг. Ойнинг биринчи ярми учун бўнак олишга ҳужжатлар тақдим этилганда солиқлар ва мажбурий тўловлар тўланмайди СК 367-м. СК 390-м. Низом 7-б., АВ рўйхат рақами 1515, 06.10.2005 йил 26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон 6-б.
Агар ҳисоботни тақдим этиш муддатигача иш ҳақи тўланмаган бўлса, ЖШДС ва ижтимоий солиқни ушбу муддатдан, яъни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай тўлашингиз керак бўлади СК 389-м. СК 407-м.
Натура шаклидаги тўловларда, бундай тўловга қонун ҳужжатларида рухсат берилган бўлса (масалан, қимматбаҳо совғалар беришда), улар тўланган ой тугаганидан кейин 5 кун ичида ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни тўланг.
Агар банк ҳисобрақамида иш ҳақи ва мажбурий тўловлар бўйича тўлиқ ҳисоб-китоб қилиш учун маблағлар етарли бўлмаса, тўлов банк ҳисобрақамидаги қолдиқ маблағларга мутаносиб суммада тўланади Йўриқнома, АВ рўйхат рақами 2342, 15.03.2012 й.
Нақд пулдаги иш ҳақини қандай тўлаш керак
Нақд пулни тўлов қайдномалари, ҳисоб-китоб-тўлов қайдномалари ёки чиқим касса ордерлари бўйича корхона кассасидан беринг.
Иш ҳақини уч кун, шу жумладан банкдан пул олинадиган кун давомида тўланг.
Агар сиз тўланаётган суммалар ҳақидаги ахборотни сир сақламоқчи бўлсангиз, шунингдек алоҳида шахсларга бир марталик тўловлар тўланган тақдирда пулни чиқим касса ордерлари бўйича беринг.
Иш ҳақини бевосита ходимнинг ўзига тўланг. Ходим «вақтинча меҳнатга лаёқатсиз» ёки хизмат сафарида бўлганда, унга тегишли бўлган суммани бошқа шахсга ишда бўлмаган ходим томонидан берилган ишончномага асосан тўлашингиз мумкин. Бундай ишончнома ишонч билдирувчи ишлайдиган ташкилот томонидан тасдиқланиши мумкин ФК 137-м..
Пул ишончнома асосида берилаётганда, ишончномада кўрсатилган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини чиқим касса ордерида кўрсатинг. Агар пул тўлов қайдномаси бўйича берилаётган бўлса, унга «Ишончнома асосида» деб ёзиб қўйилиши керак.
Ишончнома кассирда қолади ва чиқим касса ордери ёки тўлов қайдномасига илова қилинади.
Иш ҳақини қандай қилиб пластик карталарга ўтказиш керак
Ходимларнинг пластик карталарига ўтказиладиган иш ҳақи фоизини ходимларнинг ўзи белгилашга ҳақли.
Қуйидагилар тўлиқ ҳажмда нақд пул шаклида берилади 02.02.2017 йилдаги ПҚ-2753-сон 2-б.:
- тоғли ва олис туманлардаги бюджет ташкилотлари ходимларига иш ҳақи, ижтимоий тўловлар;
- барча турдаги пенсиялар.
Бўнак ёки иш ҳақини ходимларнинг пластик карталарига ўтказиш учун қуйидагиларни тайёрланг:
- ходимларнинг Ф.И.Ш., уларнинг «иш ҳақи» карталарининг ҳисобрақамлари, ЖШШИР, шунингдек ўтказиладиган суммалар кўрсатилган реестрни. Реестрни хизмат кўрсатувчи банкка – шахсан ёки банкнинг электрон тизими орқали электрон кўринишда топширинг;
- банкдаги махсус ҳисобрақамга пул маблағларини ўтказиш учун тўлов топшириқномасини.
Реестрнинг якуний суммаси тўлов топшириқномаси суммасига мос келиши керак.
Агар реестрни қоғоз шаклида тақдим этган бўлсангиз, пул маблағлари ходимларнинг шахсий ҳисобрақамларига ўтказилгандан сўнг банк реестрнинг бир нусхасини унинг ижро этилганлиги тўғрисида белги қўйган ҳолда корхонага қайтаради.
Реестрни электрон шаклда юборган бўлсангиз, ходимлар билан ҳисоб-китобларни назорат қилиш мақсадида реестр ва тўлов топшириқномасини қоғозга чиқаришингиз мумкин.
Белгиланган муддатда берилмаган иш ҳақини нима қилиш керак
Ходимлар белгиланган муддатда олмаган суммаларни ҳисобда ходимга берилмаган суммалар сифатида акс эттириб, корхонанинг банкдаги ҳисоб рақамига топширинг (депонентга ўтказинг).
Агар ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш учун пул маблағлари уч иш куни, шу жумладан улар банкдан олинган кун давомида берилмаган бўлса, кассир қуйидагиларни амалга ошириши шарт:
- тўлов қайдномасидаги «Имзо» устунида иш ҳақини олмаган ҳар бир шахснинг фамилияси рўпарасига «Депонентга ўтказилган» деб қўлда ёзиб қўйиши ёки ушбу белги остида штамп босиши;
- депонентга ўтказилган суммалар реестрини тузиши;
- тўлов қайдномаси охирида амалда тўланган ва депонентга ўтказилган суммаларни ёзиб қўйиши, уларни тўлов қайдномаси бўйича умумий якун билан солиштириши ва ёзувни имзоси билан тасдиқлаши;
- амалда тўланган суммани касса дафтарига ёзиши ва берилган сумма учун тузилган чиқим касса ордери рақамини тўлов қайдномасида қайд этиб қўйиши.
Депонентга ўтказилган суммага нақд пулдаги бадал учун эълон тузасиз, олинмаган пул маблағларини банк ҳисобрақамига топширасиз. Банкка топширилган суммаларга битта умумий чиқим касса ордерини расмийлаштирасиз.
Депонентга ўтказилган иш ҳақининг аналитик ҳисоби кассир томонидан ҳар бир ходим бўйича депонентга ўтказилган иш ҳақини ҳисобга олиш дафтарида юритилади.
Ходим депонентга ўтказилган иш ҳақини даъво муддати – 3 йил давомида талаб қилиб олиши мумкин. Ушбу давр мобайнида у бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олиниши керак. Ушбу муддат ўтгач, талаб қилиб олинмаган сумма корхонанинг бошқа операцион даромадларига (9360-счёт) киритилади.
Ҳисоб-китоб варақасини қандай тузиш керак
Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар нафақат лавозим маоши, балки турли мукофот, компенсация, устама, қўшимча тўлов ва бошқа тўловларни ҳам ўз ичига олади. Ҳисобланган иш ҳақидан солиқ, алимент ва бошқа турдаги ушланмалар ушлаб қолинади.
Ходимнинг сўровига кўра уни иш ҳақини ҳисоб-китоб қилиш чоғида амалга оширилган ҳисоблашлар ва ушлаб қолишлар тўғрисида хабардор қилинг МК 253-м. 5-қ.
Бундай хабарноманинг қонунчиликда белгиланган шакли мавжуд эмас. Шу сабабли уни мустақил равишда ишлаб чиқинг ёки бизнинг шаблондан фойдаланинг. Қабул қилинган шаклни корхонанинг ички ҳужжатида, масалан, Меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги низомда кўрсатинг.
Ҳар ой иш ҳақини ҳисоб-китоб қилиб бўлгач, барча ходимларга уларнинг ҳисоб-китоб варақаларини беринг. Уларни ҳар бир ходимга шахсан бериш, корпоратив почта орқали жўнатиш ёки ходим билан келишган ҳолда бошқа қулай усулда тақдим этиш мумкин. Бунда ахборотни сир сақланг.
- маош – 1 500 000 сўм;
- байрамга мукофот – 500 000 сўм;
- овқатланиш учун компенсация – 180 000 сўм.
Тўланиши лозим бўлган сумманинг 40 %и пластик картага ўтказиб берилади.
18 мартда ходим 600 000 сўм миқдорида бўнак олди, шундан 360 000 сўм нақд пулда берилди, 240 000 сўм эса пластик картага ўтказилди.
Ходимнинг аризасига кўра, корхона унинг учун 100 000 сўм миқдорида электр энергияси ҳақини тўлаб берди.
Январь–март ойлари учун жами даромад (тўлиқ миқдорда солиқ солинади) 5 590 000 сўмни ташкил этади.
Январь–февраль ойлари учун 409 200 сўм ЖШДС ушлаб қолинган, ШЖБПҲга бадаллар – 3 410 сўм.
Январь–март ойлари учун ЖШДС 670 800 сўмни (5 590 000 х 12 %) ташкил этади, ШЖБПҲга бадаллар – 5 590 сўм.
Март ойи учун солиқ суммаси – 261 600 сўм (670 800 – 409 200), шу жумладан ШЖБПҲга бадаллар – 2 180 сўм (5 590 – 3 410).
Март ойи учун 1 818 400 сўм (2 180 000 – 261 600 – 100 000) тўланиши керак, шундан нақд пулда – 1 091 040 сўм (1 818 400 – 727 360), пластик карточкага эса – 727 360 сўм (1 818 400 х 40 %) ўтказилади.
Берилган бўнакни ҳисобга олган ҳолда ходим 1 218 400 сўм (1 818 400 – 600 000) олиши керак, шундан:
- кассадан нақд пулда – 731 040 сўм (1 091 040 – 600 000 х 60 %);
- пластик карточкага – 487 360 сўм (727 360 – 600 000 х 40 %).
Юқорида санаб ўтилган ҳисоб-китоблар ходимга бериладиган ҳисоб-китоб варақасида қуйидагича акс эттирилади:
|
_____ йил март ойи учун ҳисоб-китоб варақаси (хабарнома) |
|
|
Ташкилот номи: |
«Баҳор» МЧЖ |
|
Ташкилот бўлинмаси: |
юридик бўлим |
|
Ходим: |
Норматов Т.В. |
|
Лавозими: |
юрисконсульт |
|
Табель рақами: |
152 |
|
|
|
|
ЖШШИР: |
12345678912345 |
|
Йил бошидан жами даромад: |
5 590 000 сўм |
|
Йил бошидан солиқ солинадиган даромад: |
5 590 000 сўм |
|
Йил бошидан ЖШДС: |
670 800 сўм |
|
шу жумладан йил бошидан ШЖБПҲга бадаллар: |
5 590 сўм |
|
|
|
|
Ҳисоб-китоб қилинадиган ойда ишланган кунлар (соатлар): |
21 (167) |
|
Ҳисобланма (ушланма) тури |
Ҳисобланди |
Ушланди/тўланди |
|
|
Ҳисобланмалар: |
|
|
|
|
Маош |
1 500 000,00 |
|
|
|
Байрамга мукофот |
500 000,00 |
|
|
|
Овқатланиш учун компенсация |
180 000,00 |
|
|
|
Жами ҳисобланди: |
2 180 000,00 |
|
|
|
|
|
|
|
|
Ушланмалар: |
|
Сумма: |
Асос: |
|
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи |
|
261 600,00 |
12 % СК 381-м. |
|
шу жумладан ШЖБПҲга бадаллар |
|
2 180,00 |
|
|
Коммунал хизматлар учун тўлов |
|
100 000,00 |
ходимнинг аризаси |
|
Жами ушланди: |
|
361 600,00 |
|
|
|
|
|
|
|
Тўловлар: |
|
|
|
|
Кассадан нақд пулдаги бўнак |
|
360 000,00 |
60 % |
|
Пластик картага бўнак |
|
240 000,00 |
40 % |
|
|
|
|
|
|
Жами ҳисобланмалар ва ушланмалар/тўловлар: |
2 180 000,00 |
961 600,00 |
|
|
|
|
|
|
|
Жами тўлашга: |
1 218 400,00 |
|
|
|
шу жумладан: |
|
|
|
|
кассадан нақд пулда |
731 040,00 |
|
|
|
пластик картага |
487 360,00 |
|
|
- Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги
- Ўзбекистон ташқарисига хизмат сафарларида сафар харажатларини қандай тўлаш керак
- Хизмат сафари харажатлари қандай қоплаб берилади
- Қачон ва қандай тартибда ўртача иш ҳақи ҳисобланиши керак
- Қачон ва қандай тартибда ўртача иш ҳақи ҳисобланиши керак


Канал в телеграм