Пригодится каждому кадровику в декабре:
Якка тартибдаги тадбиркор ЯММТда меҳнат шартномаларини қандай рўйхатдан ўтказади
1 сентябрга келиб амалдаги меҳнат шартномаларини ЯММТда рўйхатдан ўтказиш якунланади. «Ягона миллий меҳнат тизими» ИАДК дирекциясининг хабар беришича, энди рўйхатдан ўтказиш қоидалари ва шартлари якка тартибдаги тадбиркорларга ҳам татбиқ этилади. Бу нимани англатади?
Buxgalter.uz «ЯММТ» ИАДК етакчи мутахассиси Отабек ЮНУСОВ ва дирекциянинг бошқа мутахассислари ёрдамида қуйидагича тушунтириш берди:
– Якка тартибдаги тадбиркор ўзи ва агар улар мавжуд бўлса, ёлланган ходимлар ҳақидаги маълумотни ЯММТга киритиши керак. Эслатиб ўтамиз, Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 2015 йилдан буён амал қилади.
Якка тартибдаги тадбиркорга меҳнат муносабатларини ЯММТда рўйхатдан ўтказиш учун ЭРИ керак бўлади. Уни жисмоний шахснинг номига масофадан туриб – e-imzo.uz сайти орқали олиш мумкин. Қандай қилиб буни кам вақт сарфлаган ҳолда амалга ошириш мумкинлиги ҳақида бу ерда ўқинг.
Якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган пайтингиздан бошлаб ушбу ЭРИ жисмоний шахснинг ЭРИ сифатида ҳам, якка тартибдаги тадбиркорнинг ЭРИ сифатида ҳам ишлатилади.
Сўнг ҳавола орқали Ягона миллий меҳнат тизими сайтига, ундан ЯММТ тизимидаги ўз шахсий кабинетингизга киришингиз керак. У барча ЯТТда мавжуд. «Юридик шахснинг кабинети» дарчасида «ЭРИга кириш» тугмачасини босинг.
Барча йўриқномалар юридик шахсларга мўлжаллаб ёзилганига эътибор берманг. «Иш берувчи», «юридик шахс» сўзлари ўрнига «якка тартибдаги тадбиркор» деб ёзсангиз бас. Йўриқномаларнинг қолган қисми мазмуни сизга мос келади. ЯММТ ИАДК дирекцияси яқин орада якка тартибдаги тадбиркорлар учун алоҳида йўриқномаларни ишлаб чиқишга ваъда берди.
Шахсий кабинетингизга киргач, тизимга жойлаштирилган ўзингиз ҳақидаги маълумотлар тўғрилигини текширинг, сўнгра зарурат бўлганда уларга тузатиш киритинг. Иш ўринларини яратинг ва ёлланган ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказинг. Ҳаммаси юридик шахслар билан бўлгани каби ишлайди. Батафсил йўриқномалар билан ҳавола орқали ўтиб танишишингиз, видеойўриқномаларни эса бу ерда кўришингиз мумкин.
Ёлланган ходим билан қандай йўл тутиш кераклиги аён: у билан меҳнат шартномаси тузилган, уни ЯММТда рўйхатдан ўтказиш лозим. Бироқ якка тартибдаги тадбиркорнинг ўзи нима қилиши лозим? У ўзи билан меҳнат шартномасини тузмаса, ЯММТга ўзи ҳақидаги маълумотни қандай киритади?
Ўзингизни рўйхатдан ўтказиш учун йўриқномаларга амал қилишингиз, яъни тизимда ўзингиз учун алоҳида иш ўрни яратишингиз керак. Сўнг меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш чоғида бўлганидек, барча катакларни тўлдиришингиз лозим. Фақат «Меҳнат шартномасининг рақами», «Меҳнат шартномаси тузилган сана» ва «Меҳнат шартномаси тугатилган сана» устунларида патент рақами, у берилган сана ва амал қилиш муддати тугайдиган санани кўрсатинг (агар мавжуд бўлса). Ёки «муддатсиз» деган белгини қўйинг.
Муаммолар ёки қўшимча саволлар юзага келса, (+71) 200-70-30, (+99) 444 70-32-37 рақамлари орқали қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилинг ёки Телеграм-гуруҳдаги мутахассисларнинг маслаҳатларидан фойдаланинг.
Ходимларингиз билан тузилган меҳнат шартномалари ЯММТда рўйхатдан ўтказилгач, улар ўз электрон меҳнат дафтарчаларига кириш имконини қўлга киритадилар. Бунинг учун ЯММТ сайтининг бош саҳифасидаги «Жисмоний шахснинг кабинети» дарчасидан фойдаланишлари керак бўлади.
Олег ГАЕВОЙ.