31 август иш вақти ҳисоб-китобига қандай таъсир кўрсатади

preview

Фуқаролар жорий йилда Мустақиллик кунини нишонлай олишлари учун дам олиш куни 2020 йил 29 августдан 31 августга кўчирилди . Иш ҳафтаси тури – 5-кунлик ёки 6-кунлик иш ҳафтасидан қатъи назар, 31 август – барча ташкилотлар учун ишланмайдиган кун. Бюджет ташкилотларида ушбу қўшимча ишланмайдиган кун ходимларнинг йиллик меҳнат таътили муддатини бир кунга қисқартириш ҳисобига компенсация қилинади. Бошқа мулкчилик шаклидаги ташкилотларда – молиявий аҳволи ва жамоа шартномаси ёки касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатлар билан белгиланади.

Буларнинг барчасини қандай қилиб иш вақти ҳисоб-китобида акс эттириш ҳақида кадрлар масалалари бўйича “Норма” эксперти Валерия ЛЯНДРЕС гапириб берди:

- 5-кунлик иш ҳафтаси учун таътил кунлари ҳисоб-китобига 2020 йил 29 ва 31 август киради, сабаби улар – ўзаро алмашиниладиган ва тегишинча, шанба ва душанба ҳисобланади .

6-кунлик иш ҳафтаси учун 31 август таътилни қисқартириш ҳисобига компенсация қилинган тақдирда таътил ҳисоб-китобига киради ва тегишинча, агар қўшимча дам олиш куни бўлса, кирмайди.

Эслатиб ўтамиз: қўшимча дам олиш кунлари муносабати билан таътил кунларини қисқартиришда таътил муддати 15 иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.

Ойнинг охирги иш куни – 29 август – қисқартирилган иш куни ҳисобланмайди.

Меҳнат вазирлиги томонидан 2020 йил учун тасдиқланган иш вақти тақвимига асосан:

1. Иш кунлари сони:

  • 5-кунлик иш ҳафтасида – 21 кун;
  • 6-кунлик иш ҳафтасида – 25кун.

2. Иш вақти ҳисоб-китоби (соатда):

  • 5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 168 соат;
  • 6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 165 соат;
  • 36-соатли иш ҳафтасида – 150 соат.

Ишлаб чиқариш узлуксиз бўлган ташкилотларда 30 августдан 1 сентябрга қадар даврдаги ишлар дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар ҳисобланади ва камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши керак.

Ўзбекистонда иш вақти - иш вақти меъёрлари, иш вақти турлари иш вақти, ўзбекистонда иш вақти, иш вақтини ҳисобга олиш, иш вақтини ҳисоблаш, иш вақти меъёрлари Ўзбекистонда иш вақти. Ўзбекистондаги иш вақти ме’ёрлари билан кадровик.уз сайтида танишишингиз мумкин. Бу эрда иш соатларининг турлари мавжуд. 2024 йилда иш вақтини ҳисоблаш, шунингдек, иш вақтини қандай қилиб тўғри ёзишни билиб олишингиз мумкин /ru/publish/doc/text175480_31_avgust_ish_vaqti_hisob-kitobiga_qanday_tasir_kursatadi1