Чет эллик мутахассиснинг фойдаланилмаган таътилини компенсация қилиш керакми

preview

Корхона 2019 йил октябрда чет эллик мутахассис билан меҳнат контрактини тузган. У 2020 йил май ойида ишдан бўшаяпти. Корхона фойдаланилмаган таътил учун унга компенсация тўлаши керакми? Вuxgalter.uz илтимосига кўра ушбу саволга «AssistanceInTax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:


– «Ҳа, бу ҳолда компенсация тўлашга тўғри келади.

Чет эллик мутахассис билан меҳнат шартномаси тузилгани сабабли у меҳнат муносабатларининг субъекти ҳисобланади ва унга нисбатан Меҳнат кодексининг барча нормалари татбиқ этилади .

Меҳнат шартномаси бекор қилинганда унга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация ҳам тўланади .

Компенсацияни ҳисоблаётганда таътиллар муддатини ишланган вақтга мутаносиб равишда аниқланг. Ҳар бир тўлиқ таътил миқдорини 12 га бўлиб, сўнг тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтиринг. Бунда 15 календарь кунга тенг ва ундан кўп бўлган кунларни бир ой деб яхлитланг, 15 календарь кундан камини эса чиқариб ташланг ».

 

Мисол
Фойдаланилмаган таътил ҳисоб-китоби
Ходим 2019 йил октябрдан 2020 йил майгача 6 ойу 20 кун ишлаган. Жамоа шартномасига кўра унга амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ асосий таътил – 15 иш куни , шунингдек қўшимча таътил – 9 иш куни берилиши керак.
Ишдан бўшаш чоғида ходимга фойдаланилмаган йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсация тўланади. Уни ҳисоблаш учун ушбу таътилларнинг муддатини ишланган вақтга мутаносиб равишда аниқланг.
Ходим тўлиқ 6 ой ва 20 кун ишлагани сабабли ҳисоб-китоб қилиш чоғида 7 ой ҳисобга олинади. 20 кун тўлиқ ой деб яхлитланади.
Ушбу вазиятда фойдаланилмаган таътил муддати 14 кунни ((15 + 9) : 12 х 7) ташкил этади.

 

Ўзбекистонда таътил вақти бўйича маслаҳатлар - иш таътиллари бўйича маслаҳатлар ва кўрсатмалар дам олиш вақти бўйича маслаҳатлар, дам олиш вақти бўйича маслаҳатлар, дам олиш вақти бўйича кўрсатмалар, ўзбекистонда дам олиш вақти бўйича маслаҳатлар Ўзбекистонда ходимларнинг дам олиш вақти билан боғлиқ масалалар бўйича professional маслаҳат олинг. Мутахассисларимиз Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигига мувофиқ дам олиш, дам олиш, дам олиш, танаффус ва иш вақти каби дам олиш вақтининг турли жиҳатлари бўйича фойдали маслаҳатлар ва босқичма-босқич кўрсатмалар беради /ru/publish/doc/text175501_chet_ellik_mutahassisning_foydalanilmagan_tatilini_kompensaciya_qilish_kerakmi1