Юридик шахснинг электрон рақамли имзони алмаштириш чоғида ЯММТ базасини “йўқотиб қўйиш” мумкинми

preview

Узоқ вақтлар ЯММТга фақат корхона раҳбари номига берилган юридик шахснинг ЭРИ орқали кириш ва унда ишлаш мумкин, деб ҳисобланган. Бу катта ҳужжат айланиши ва кўп сонли ходимларга эга корхоналар учун ноқулайдир. Бироқ ЯММТда иш берувчиларни идентификация қилиш тизими такомиллаштириб борилмоқда. Вақти билан ЯММТда унга маълумотлар киритишга ваколат берилган шахсни идентификация қилиш билан боғлиқ бошқа саволлар ҳам туғилди. Buxgalter.uz “ЯММТ” ИДАК директори в.б. Ҳусан ЁРҚУЛОВ ва етакчи мутахассис Отабек ЮНУСОВдан ишларнинг жорий ҳолатини шарҳлаб беришни илтимос қилди.

- Илтимос, иш берувчи бугунги кунда қандай қилиб ЯММТда “Ташкилот кабинетига” кириши мумкинлиги ҳақида гапириб берсангиз?

- Юридик шахс ЯММТга ҳам раҳбар номига, ҳам кадрлар хизматининг ваколат берилган ходими номига берилган юридик шахснинг ЭРИ ёрдамида киради.

Катта корхоналар бунинг учун янги юридик шахснинг ЭРИни барпо этиши керак эмас. Улар тизимда ходимни бириктиришлари ва унга битта бўлинма ёки филиал маълумотлари билан “рол тизими” бўйича ишлаш имкониятини тақдим этишлари мумкин. Ходимда бунинг учун жисмоний шахснинг шахсий ЭРИ бўлиши керак.

Иш берувчи ЯММТ тизимига юридик шахснинг ЭРИ ёрдамида киради. Тизимнинг бош саҳифасида юқори горизонтал қаторда “Ташкилот кабинетига” босиш зарур. Чап устунда – “Кириш ҳуқуқи” танланади. Тизимга ташкилот номидан кириш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати очилади. Юқори ўнг бурчакда ушбу рўйхат устида “Фойдаланувчини қўшиш” яшил тугмаси бор. Унга босасиз ва тизимда ишлайдиган ходимни рўйхатдан ўтказинг.

Ходимнинг тизимга киришини унга маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва сақланиши учун жавобгарликни юклаган ҳолда буйруқ билан расмийлаштиришни тавсия қиламиз.

Якка тартибдаги тадбиркор ЯММТ тизимига жисмоний шахснинг шахсий ЭРИси билан кириши мумкин. Тадбиркор ЯТТ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин унинг ЭРИси  унинг эгаси ЯТТ номидан ҳаракатларни амалга ошириши учун яроқли бўлади.

- Корхона илгариги ЭРИ сертификатининг амал қилиш муддати тугаганлиги муносабати билан янги ЭРИ олди. Янги ЭРИ билан  ЯММТда қандай ишни бошлаш мумкин? Киритилган маълумотларни йўқотиш хатари мавжудми?

- Янги ЭРИнинг сертификати компьютерингизнинг «С» диски DSKEYS жилдига юклангач, сиз ЯММТ тизимида одатдаги тарзда ишлашингиз мумкин: my.mehnat.uz да янги муддатга олинган ЭРИ калити ёрдамида иш берувчи ойнаси орқали кирасиз ва одатдаги тарзда ишлайсиз.

Илгариги ЭРИ ёрдамида тизимга киритилган барча маълумотлар сақланади ва тузатиш киритишни талаб этмайди.

- Корхона раҳбар (кадрлар хизматининг масъул ходими) алмашиши муносабати билан янги ЭРИ олди. ЯММТнинг бош саҳифасида акс этадиган ташкилот реквизитларида раҳбар тўғрисидаги маълумотларни қандай ўзгартириш мумкин?

- Раҳбар (кадрлар хизматининг масъул ходими) номига олинган юридик шахснинг ЭРИ сертификатини компьютерингизнинг «С» диски DSKEYS жилдига кўчириш ва одатдаги тарзда ишлаш зарур. Илгари ЯММТ тизимига ташкилот томонидан киритилган маълумотларнинг сақланишига бундай ўзгартиришлар таъсир кўрсатмайди, барча маълумотлар сақланиб қолади.

“Ташкилот маълумотлари” бўлимини текширинг. Агар бу ерда ҳануз олдинги директорнинг номи акс этса (автоматик тарзда алмашган бўлиши лозим эди), киритилган маълумотларни таҳрир қилиш имконини берадиган функционалдан фойдаланинг (“қаламча” нишончаси).

 Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

ЯММТ ЯММТ ЯММТ /ru/publish/doc/text175528_yuridik_shahsning_erini_almashtirish_chogida_yammt_bazasini_yuqotib_quyish_mumkinmi1