Пригодится каждому кадровику в декабре:
Паспорт алмаштирилганда ЯММТда маълумотларни янгилаш имконияти пайдо бўлди
Янги функционал ходим томонидан фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилган санаси ўзгартирилганлиги тўғрисидаги ёзувларни, шунингдек янгиланган паспорт маълумотларини кўра олиш имкониятини яратади.
Ходимнинг шахсий карточкасидаги маълумотларни қандай янгилаш мумкин:
1. Керакли ходимни танлаб олиб, унинг карточкаси очилади;
2. «Маълумотларни янгилаш» тугмаси босилади;
3. Очилган ойнага янги паспорт серияси ва рақами киритилиб, «Янгилаш» тугмаси босилади.
Янгиланган маълумотлар ИИВнинг маълумотлар базасидан ходимнинг шахсий карточкасига ўтказилади, кадрлар бўлими мутахассисига фақат операция тўғри амалга оширилганлигини текшириб кўриш қолади холос.
«Паспорт ўзгартирилмаганда маълумотларни янгилаш» тугмасидан қуйидагиларни амалга ошириш учун фойдаланилади:
- яшаш манзилини ўзгартириш;
- ходимнинг шахсий маълумотларида йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоликларни тузатиш.
Масалан, ходим паспортини алмаштирмаган, бироқ унинг доимий яшаш манзили ўзгарган тақдирда, худди шундай тарзда:
1) паспорт маълумотларини киритиш;
2) «Паспорт ўзгартирилмаганда маълумотларни янгилаш» тугмасини босиш;
3) «CV/Объективка» бўлимида маълумотлар ўзгарганлигини текшириш лозим.
Шунингдек «CV/Объективка» бўлимида ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилган санаси тўғрисидаги ёзувлар қайд этилган. Меҳнат дафтарчасидан кўчирма қилишда ушбу ёзувлар унда қўшимча маълумотлар сифатида акс эттирилади.
Сизда ЯММТда ишлашда мураккабликлар юзага келадиган бўлса, ТГ-гуруҳда ёки Кўмак хизматининг 71-200-70-30 телефон рақами орқали мутахассисдан кўмак сўранг.
Сизга, кадрлар хизмати ходими сифатида иш жараёнидаги, шу жумладан ЯММТда ишлашда ўзига хос жиҳатлар ёритиб берилган қуйидаги тавсиялар фойдали бўлиши мумкин:
- Етарлича малакага эга бўлмаганда ёки соғлиги ҳолати туфайли ишлашга номувофиқ бўлганда ишдан қандай бўшатиш мумкин;
- Ходимни меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлиги учун ишдан қандай бўшатиш мумкин;
- Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тартибда берилади;
- Ходимлар сони (штати) ёки ишлаш туси ўзгартирилганлиги муносабати билан ишдан қандай бўшатиш мумкин.
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади.