Пригодится каждому кадровику в декабре:
Корхона раҳбари билан меҳнат контракти қандай тузилади
МЧЖга раҳбар билан тузиладиган меҳнат шартномасининг намунаси керак бўлди. Кадрлар хизмати 19.04.2003 йилдаги 189-сон ВМҚга 4-илова – "Акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органи раҳбарини ёллаш тўғрисида намунавий меҳнат шартномаси"ни топди. Бироқ у амал қилмай қўйган, ўз кучини йўқотган. Ундан намуна сифатида фойдаланиш мумкинми? Ёки вазиятдан чиқишнинг бошқа йўли борми? «Норма» эксперти Ленара ХИКМАТОВА махсус buxgalter.uz учун ушбу масалага ойдинлик киритди.
– Амалдаги қонун ҳужжатларида МЧЖ раҳбари билан тузиладиган меҳнат шартномасининг бирхиллаштирилган шакли мавжуд эмас. Дарҳақиқат, илгари 19.04.2003 йилдаги 189-сон ВМҚга 4-сон иловада "Акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органи раҳбарини ёллаш тўғрисида намунавий меҳнат шартномаси" келтирилган эди, кейинроқ у ўз кучини йўқотган. Бироқ ушбу намунавий шартномадан – қонун ҳужжатларига зид келмайдиган қисмида намуна сифатида фойдаланишингиз мумкин. 11.03.1997 йилдаги 133-сон ВМҚга 2-сон иловада келтирилган меҳнат шартномасининг намунавий шаклидан ҳам фойдаланишингиз мумкин.
МЧЖ директори билан муассис ёки муассислар бир нечта бўлса, улардан бири жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарорига асосан меҳнат шартномасини тузади .
Корхона раҳбари билан муддатли меҳнат шартномасини тузиш мумкинлигига эътибор беринг .
Аслида, директор билан тузиладиган меҳнат шартномаси бошқа ходимлар билан тузиладиган меҳнат шартномасидан унча фарқ қилмайди. Ҳуқуқ ва мажбуриятларида фарқ бўлиши мумкин.
Корхона раҳбари билан тузиладиган меҳнат шартномаси намунасига қаранг.