Пригодится каждому кадровику в ноябре:
Корхонада иш берувчининг ташаббуси билан тиббий кўриш ўтказилиши
Иш берувчининг ташаббуси билан ходимлар ҳар ярим йилда мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади. Барча харажатларни иш берувчи ходимларнинг иш ҳақидан чегириб қолади. Иш берувчининг ҳаракатлари қонунийми? Бу унинг учун қандай оқибатларга сабаб бўлиши мумкин?
Йўқ, иш берувчининг ҳаракатлари ноқонуний. Меҳнат кодексининг 214-моддаси олтинчи қисмида тиббий кўрикдан ўтиш муносабати билан ходимлар чиқимдор бўлмаслиги белгилаб қўйилган. Иш берувчи ходимларга ғайриқонуний равишда ушлаб қолинган суммаларни қайтариши керак. Унинг раҳбарига ходимларнинг иш ҳақидан уларнинг розилигисиз тиббий кўрикларга ҳақ тўлаш бўйича харажатлар суммасини ушлаб қолганлик учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 49-моддасига кўра базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача жарима солиниши мумкин.