Пригодится каждому кадровику в ноябре:
Иш берувчининг ходимга етказилган зарарни қоплаб бериш мажбурияти
Ишлаб чиқариш корхонасининг монтаж цехига янги ходим ишга қабул қилинди. Меҳнат шартномасини тузишда у корхонадаги хавфсизлик қоидалари билан таништирилмади. Ходим қоидаларга риоя қилинмаганлиги сабабли ишлаб чиқаришда юз берган бахтсиз ҳодиса натижасида жароҳат олди. Иш берувчи ходимга етказилган зарарни қоплаб бериши керакми?
Ҳа, Меҳнат кодексининг 189-моддаси биринчи қисмига асосан қоплаши керак. Бунга қўшимча равишда иш берувчининг мажбуриятига ходимларни хавфсизлик техникаси қоидалари билан таништиришни таъминлаш кирувчи мансабдор шахси Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 49-моддасига кўра маъмурий жавобгарликка ёки жиноят таркиби бўлган тақдирда Жиноят кодексининг 207-моддасига кўра жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.