Пригодится каждому кадровику в декабре:
Айрим ҳолларда меҳнат шартномасини бекор қилишни расмийлаштириш
Ходим меҳнат шартномасининг муддати тугаши билан ишдан бўшатилди. Меҳнат дафтарчасига ишдан бўшатилганлиги тўғрисида тегишли ёзув киритилди. Кейинроқ туман судининг қарорига кўра у мажбурий прогул вақти учун иш ҳақи тўлаш билан аввалги иш жойига тикланди. Апелляция инстанциясига мурожаат қилиш муддати ўтказиб юборилди. Суднинг ҳал қилув қарори иш берувчи томонидан бажарилди: ишга тиклаш тўғрисида буйруқ чиқарилди, меҳнат дафтарчасига ишдан бўшатиш тўғрисидаги ёзувнинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида ва аввалги ишига тикланганлиги тўғрисида ёзув киритилди. Кассация инстанцияси судининг ажрими билан туман судининг қарори бекор қилинди ва иш янгидан кўриб чиқиш учун юборилди. Иш янгидан кўриб чиқилганда ходимнинг ишга тиклаш тўғрисидаги даъвоси рад этилди, қарор қонуний кучга кирди. Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилишни қандай расмийлаштириши керак?
Суднинг ишга тиклаш ҳақидаги даъвони рад этиш тўғрисида иккинчи қарори қонуний кучга киргач, ходимни ишдан бўшатиш тўғрисида янги буйруқ чиқариш ва меҳнат дафтарчасига тегишли ёзувни киритиш лозим.