Пригодится каждому кадровику в декабре:
Директорнинг ойлик маошига устама тўлаш
Жамиятнинг жамоа шартномасида иш ҳақини ҳар йили ошириш назарда тутилган бўлиб, бу иш 2014-йилдан бери амалга оширилади. Жамоа шартномасида унинг амал қилиши барча ходимларга тадбиқ этилиши бегиланган. Жамиятнинг барча ходимларининг меҳнатига ҳақ оширилган тақдирда директорнинг маошини ошириш қонуний бўладими? Худди шундай тартибда жамият директорига кўп йиллик хизмати учун маошига жамоа шартномасида белгиланган устамалар тўланган. Мазкур тўловлар қонунийми?
Ҳа, агар ташкилот нодавлат ташкилот ҳисобланса, давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилмаса ҳамда жамият директори билан тузилган меҳнат шартномасида унга қонун ҳужжатлари, жамоа шартномаси ва жамиятнинг бошқа норматив ҳужжатларида жамият ходимлари учун белгиланган имтиёз ва кафолатлар тўлиқ тадбиқ этилиши назарда тутилган бўлса, қонуний саналади.