Жамоа шартномасини имзолаш учун белгиланган муддатлар

preview

Фирма директори ходимларга жамоа шартномаси тузишни таклиф қилди. Унинг шартларини келишиб олиш муддати қайд этилмаганди. Ходимлар шартномани имзолашди, директор эса уни тузиш фикридан қайтди.  

У шартномани имзолашдан бош тортишга ҳақлими? Бунинг учун директорга жавобгарлик назарда тутилганми? Жамоа шартномасини имзолаш учун қандай муддатлар белгиланган?

 

Директор ходимлар билан келишиб бўлинган жамоа шартномасининг лойиҳасини имзоламасликка ҳақли. Бундай ҳолда у нима сабабдан уни тузишдан бош тортаётганини асослаб бериши керак. Агар холисона сабаб бўлмаса, у ҳолда меҳнат органи Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 49-моддасига кўра раҳбарга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солиши мумкин. Раҳбарга жамоа музокараларида иштирок этишдан бош тортганлиги учун ҳам юқорида кўрсатилган жарима солинади.

Тарафлар томонидан жамоа шартномаси шартларини келишиб олишнинг энг кўп ва энг кам муддати амалдаги меҳнат қонун ҳужжатларида белгиланмаган. Ҳуқуқни қўллаш амалиётида бу давр қоида тариқасида уч ойдан кўп бўлмайди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистонда жамоа шартномалари (битимлари) – жамоа шартномаларининг шартлари, жамоа келишувларини расмийлаштириш қоидалари жамоа шартномалари, жамоа келишувлари, жамоа шартномаларини расмийлаштириш, жамоа келишувларини расмийлаштириш, ўзбекистонда жамоа шартномалари, ўзбекистонда жамоа келишувлари Ўзбекистонда жамоа шартномалари (битимлари). Жамоа шартномалари ва келишувларини тузиш тартиби. kadrovik.uz сайтида жамоа шартномаларини расмийлаштириш қоидалари, жамоа келишувлари шартлари ҳам тақдим этилган /ru/publish/doc/text176343_firma_direktori_hodimlarga_jamoa_shartnomasi_tuzishn