Пригодится каждому кадровику в ноябре:
Алоҳида меҳнат шартномасини тузиш зарурати
Ташкилотда жамоа шартномаси расмийлаштирилиб, унга иш берувчининг мансабдор шахслари барча лавозимлар ва улар бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорларини киритди. Энди ишга янги ходим келганда фақат директорнинг буйруғи чиқарилади. Ходимлар билан меҳнат шартномаси тузилмайди.
Ташкилот шундай йўл тутишга ҳақлими? Агар ҳақли бўлса, унга ва унинг мансабдор шахсларига жарима солинадими?
Ташкилотнинг ҳаракатлари ноқонуний. Меҳнат кодексининг 82-моддасида ҳар бир ходим билан алоҳида ёзма меҳнат шартномаси тузишнинг зарурлиги аниқ қилиб белгилаб қўйилган.
Шартнома икки нусхада тузилади. Бунда биринчи нусхаси ходимга берилади, иккинчи нусхаси эса иш берувчида сақланади.
Жамоа шартномаси ва раҳбарнинг буйруғи меҳнат шартномаси ўрнини боса олмайди.
Шунга кўра ташкилот меҳнат қонун ҳужжатларини бузмоқда. Агар Давлат меҳнат инспекциясидан текширув келса, ташкилотнинг мансабдор шахсларига Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 49, 255-моддаларига кўра жарима солиниши мумкин.