Пригодится каждому кадровику в декабре:
Мажбурий прогул вақти учун тўлов
Суднинг ҳал қилув қарорига мувофиқ ташкилотга мажбурий прогул вақти учун ходимга иш ҳақи тўлаш бўйича мажбурият юкланди. Қарорда тўланиши лозим бўлган сумма жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисобга олмаган ҳолда кўрсатилган. Ташкилот бюджетга солиқни мазкур суммадан ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва ўтказишга мажбурми? Давлат ижрочиси* иш ҳақи суммасини солиқни чегирмаган ҳолда тўлашни талаб қилмоқда. Бу қонунийми?
Мажбурий прогул вақти учун тўловлар Солиқ кодексининг 175-моддаси биринчи қисми 10-бандига мувофиқ ишланмаган вақтга ва Солиқ кодексининг 184-моддаси иккинчи қисмига биноан жисмоний шахсларнинг тўлов манбаида солиқ солинадиган даромадларига тааллуқлидир. Солиқ кодексининг 13-моддасига биноан солиқ агенти деб тан олинадиган ташкилот суднинг қарорига кўра ходимга тўланиши лозим бўлган жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммасини ҳисоблаши, ушлаб қолиши ва бюджетга ўтказиши шарт. Акс ҳолда унга ушлаб қолинмаган солиқ ва у билан боғлиқ бўлган пеня суммасини бюджетга ўтказиш мажбурияти юклатилади.
Давлат ижрочисининг талаблари асоссиздир.