Пригодится каждому кадровику в декабре:
Алиментлар бўйича қарздор ҳақида маълумот бериш
Ташкилотга бир аёл келиб, ўзини янги ходимлардан бирининг собиқ хотини деб таништирди ва гўёки собиқ эрининг иш ҳақи миқдори билан қизиқди, буни алимент ундириш зарурияти юзасидан деб тушунтирди. Аёл унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва алимент олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжат тақдим этмади. Ташкилот сўралган маълумотни беришга ҳақлими?
Қонун иш берувчига шундай маълумотларни бериш мажбуриятини юкламайди.
Адлия вазирининг АВ томонидан 2009 йил 8 июлда 1980-сон билан рўйхатга олинган Буйруғи билан тасдиқланган Қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки унга тенглаштирилган бошқа тўловларни тўлаётган ташкилотлар ёки бошқа шахслар томонидан ижро ҳужжатларини ижро этиш Қоидаларининг 18-бандига мувофиқ ундирувчи ташкилотдан ижро ҳужжати бўйича иш ҳақидан ушлаб қолинган қарздорнинг талаби бўйича ташкилот амалга оширилган ундирувлар юзасидан маълумотнома талаб қилишга ҳақлидир (у эса, ўз навбатида, буни бажаришга мажбур). Бироқ, ушбу ҳужжатни тақдим этишдан олдин иш берувчи унинг ундирувчи эканлигига ишонч ҳосил қилиши лозим. Бунинг учун шахсни тасдиқловчи ва шахс ундирувчи эканлигига далил ҳисобланган ҳужжатларни талаб қилиш зарур (ФПКга мувофиқ ижро ҳужжатларида ундирувчига оид маълумотлар кўрсатилади). Иш берувчиларга ундирувчидан шахсий маълумотларни кўрсатган ҳолда ёзма мурожаат қилишини талаб қилишни тавсия қилиш мумкин.